UZ

Сўнгги янгиликлар

14:49"Порту" Сержиу Консейсау билан шартномани узайтирди. Унга "Милан" қизиқаётганди  0 14:21АПЛ жамоалари "Шахтёр" ярим ҳимоячисига даъвогар  0 13:55Ўзбекистон U-23 термасининг Саудия Арабистонига қарши тахминий таркиби билан танишинг  43 13:50Футзал бўйича Осиё Кубоги. Афғонистон Ироқни уйига кузатиб қўйди  4 13:22Шенсни "Ювентус" билан шартномасини узайтиришдан бош тортди  3 12:58"Челси" вингерини маълум шартлар асосида қўйиб юборишга тайёр  3 12:31"Милан" "Штутгарт" етакчисига қизиқиш билдиряпти  0 12:05Ши Таэ Йонг: "Ўзбекистон ва Саудия учрашувини стадиондан томоша қиламан. Корея мусобақани эрта тарк этгани учун бироз хафаман"  9 11:40"Интер" эгалари ўзгариши мумкин  1 11:16"Бавария", ПСЖ ва АПЛ клублари Меньян ва Теога қизиқишмоқда  1 10:50“Ливерпуль” ва “Арсенал” 80 миллион евролик футболчи учун курашмоқда  0 10:30Жанубий Кореяни уйига жўнатган Индонезия ОТЖ ким бошқараётганини биласизми? (Мутолаа учун)   6 10:13«Манчестер Юнайтед» ходимлардан пул тежашни яна бир йўлини топди  2 09:46«Фейеноорд» устози «Ливерпул»нинг қизиқиши ҳақида фикр билдирди  0 09:19Хави «Барселона»да қолиши маълум бўлганидан сўнг нималар деди?  17

“Манчестер Сити” ва “ПСЖ” молиявий фэйр-плейни бузгани учун жазоланади Янгиликлар

“Манчестер Сити” ва “ПСЖ” молиявий фэйр-плейни бузгани учун жазоланади

“Манчестер Сити” ва “ПСЖ” клублари молиявий фэйр-плейни бузганликлари учун шу ҳафтадаёқ жазоланишади, деб хабар бермоқда The Telegraph.
Ҳар икки жамоа ҳам УЕФА махсус тафтиш гуруҳи томонидан обдон текширилди ва қоидани бузганлиги учун жиддий жазога тортилади.

Аниқ қандай жазо қўлланиши ҳали ошкор қилинмаяпти. Катта эҳтимол билан “Манчестер Сити” ва “ПСЖ” учун трансферларни амалга оширишга таъқиқ қўйилади ёки катта миқдордаги жаримага тортилади.



Бу борадаги қарор бугун ёки эртага УЕФАнинг Мустақил молиявий назорат органи (CFCB) томонидан қабул қилинади. Айнан шу йиғилишда молиявий фэйр-плейга амал қилмаган бошқа бир нечта клублар масаласи ҳам атрофлича кўриб чиқилади.

The Telegraph нашрининг хабарига кўра, иккала жамоа ҳам аниқ Чемпионлар лигасидан четлатилмайди. “Манчестер Сити” ҳам, “ПСЖ” ҳам ҳозирча бу хабарларга изоҳ бергани йўқ. Аввалроқ, УЕФА томонидан молиявий фэйр-плей қоидаларига риоя қилмаган 20 та жамоанинг текширилаётани маълум қилинган эди.

Эслатиб ўтамиз, бир муддат аввал 18 ёшгача бўлган футболчилар билан шартнома имзолашда меъёрий қоидаларга амал қилмагани учун “Барселона” клубига трансферларни амалга ошириш таъқиқлаб қўйилганди.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика