UZ

Сўнгги янгиликлар

19:23Максим Шацких: "асосийси кейинги босқичга йўл олдик. Ўйин ҳақида эса гапиришни истамайман"  0 19:18Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" – "Металлург" 1:1. Highlights  0 19:05Бошкович: "Ғалаба қозондик, аммо биз кўрсатган ўйинимиздан хафаман"  0 19:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон – Эрон 1:1 (матнли трансляция)  4 19:02Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Сўғдиёна" 2:3. Highlights  0 19:00U23 Осиё кубоги. Ўзбекистон ярим финал йўлланмаси учун Саудия Арабистони билан курашмоқда (матнли трансляция)  75 18:45Ўзбекистон Кубоги. "Арал" "Цемент"чига "хоҳлаганича" гол урди, "Қўқон-1912" "Жиззах"ни ютолмади ва гуруҳда қолиб кетди  2 18:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд – илк финалчи, Тожикистон 3-ўрин учун ўйнайди  6 18:30Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" "Сўғдиёна"га мағлуб бўлди, лекин кейинги босқичга йўлланма олди  35 18:26Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" ва "Металлург" муроса кўчасини танлади  9 17:57Ўзбекистон олимпия термаси "Халифа" стадионига етиб келди!  11 17:07U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувига превью. Саудияни бир маротаба ютганмиз, улар эса бизни уч марта  5 16:58Кварацхелия янги мавсум "Барселона" футболчисига айланиши мумкин  4 16:32"Оч бўрилар" овга чиқмоқда  9 16:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистондан мағлуб бўлган Вьетнам Қирғиз Республикасига ҳам ютқазди  7

"Манчестер Сити" - "Саутгемптон" 4:1 Янгиликлар

"Манчестер Сити" - "Саутгемптон" 4:1

Англия Пермьер-лигаcи 33-тур доирасидаги "Манчестер Сити" - "Сутгемптон" учрашуви матнли трансляцияси билан ушбу саҳифа орқали танишиб боришингиз мумкин.
ЯНГИЛАШ
Ўйинни сиз учун Аброр Қодиров шарҳлаб борди. Эътибор учун ташаккур. Adios!)

Ўйин ниҳоясига етди! Сити яна 3 очкога эга бўлди. Агар қолдирилган ўйинларини ғалаба билан якунласа, турнир жадвалида пешқадамга айланиб олади.

93. Пииииип! Пииииип! Пиииииип! Финал хуштаги янгради.


92. Насри вақт ўтиши учун тўпни майдон четига олиб бориб, ҳимоячилар билан майдалашиб юрибди. Вақт ўтса бўлди-да.

91. Ўйинга 3 дақиқа қўшиб берилди

89. Сити тўпни ўзида ушлаб турибди. Вақт ўтиб боряпти.

87. Ҳаа, биринчи бўлимдаги Саутгемптонга кўп ҳам ўхшамаяпти иккинчи бўлимдагиси... 

85. Ситининг яна бир ҳужуми. Тўпни бир қанотдан иккинчисига узатиб, ҳимоячиларни обдон гангитиб олганларидан сўнг, тўпни марказроққа, Турега оширишди. Яянинг зарбаси эса дарвоза устунига тегди!

80. ГООООООООЛ! Йоветич! Ўзининг АПЛдаги иккинчи голини киритяпти Стеван. 4:1. Навас ўнг қанотдан олдинга бориб, тўпни ерлатиб жарима майдони ичигна йўллади. Йоветич учун 3 метрдан гол уриш қийинмас.


77. Яя Туре артистлик маҳорати устида ҳали анча ишлаши керак. Жарима майдони ичида йиқилиши билан ҳакамни ҳам, бошқаларни ҳам қоида бузилганига ишонтира олмади. Сариқ карточкангизни қабул қилиб олинг, Яя жаноблари.

75. Агар "Этиҳад" стадиони трибунасида бўлганимда мен ҳам ҳозир қарсакларни аямасдим. Сильва алмаштирилмоқда. Унинг ўрнига Йоветич.

73. Саутгемптоннинг иккинчи бўлимдаги кам сонли хавфли ҳужумларидан бири. Лаллана Лабертни тўп билан таъминлади. Ўткир бурчакдан Зарба Берган Рикки 7 метрлик дарвозанинг саккизинчи метрига тўпни йўллади. Ҳисоб ўзармади.

71. Негредо! Қандай қилиб бундай вазиятдан фойдалана олмаслик мумкин?...

70. Сутгемптон таркибидаги Англия терма жамоаси аъзолари яққол кўзга ташланиб туришибди. Бекорга Рой Хожсон уларни термага чақирмаётганини исботлаяпти. Шоу ҳам, Ламберт, Лаллана ҳам... 

67. Лаллана катта тезликда қарши ҳужумга ўтиб кетаётган бир вақтда Гарсия уни жуда қўпол ўйнаб тўхтатиб қолди. Ҳақли равишда сариқ карточкасини ҳам олди. 

64. Жеко ўрнига Негредо майдонга туширилди.

60. Саутгемптон қисқа паслар билан чиройли ҳужум ташкил қилиб, бурчак тўпи ишлади. Бироқ Ситининг баҳайбат ҳимоячиларига ҳаводаги тўпни қайтариш қийинчилик туғдирмади.

58. Оҳоҳоуу...! Ҳисоб ҳозир йириклашиб кетиши ҳеч гап эмасди. "Сеҳргар" Сильва заргарона тўп узатишини амалга ошириб, Жекони дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқарди. Жеконинг зарбаси дарвозабоннинг ўзига бориб қолди.

55. Манчестерликларнинг яна бир ҳужуми. Насри тўпни Коларовга, зарба йўллаш учун қулай қилиб ташлаб берди. 18 метрлардан берилган зарбага ҳимоячилар қалқон бўлди.

54. Яя Туре катта тезликда олдинга борди. Ҳимоячиларни кўрдим демай ортда қолдириб кетди. Жарима майдонига кириб борганида эса 11 метрлик жарима илинжида йиқилди. Крис Фой бу сафар пенальти бермади. Тўғри ҳам қилди.

50. Люк Шоу нима учун икки йилдан бери Манчестер Юнайтед унга қизиқиш билдираётганини намойиш этиб беряпти бугун ҳам. Хесус Навасга ҳеч қандай имкон бермаяпти. Навасга қанот ҳимоясида шоу уюштириб беряпти Шоу.

48. Ситининг яна бир ҳужуми Давид Сильва томонидан ташкил қилинмоқда. Испания терма жамоаси ярим ҳимоячиси ҳозир ажойиб спорт  формасида эканини  яна бир бор кўрсатиб беряпти. Биринчи бўлимнинг шубҳасиз энг яхши футболчиси.

47. Таркибларда ўзгариш йўқ.

46. Матн юқорисидаги "янгилаш" тугмасини босиб туришни унутманг ). 

46.
Иккинчи бўлим бошланди!

Биринчи бўлим ҳақида қисқача. Тўпга эгалик қилиш борасида Саутгемптон сезиларли даражада устунликка эга бўлди. Бироқ бунинг учун футболда очко берилмайди. "Шахарликлар" эса кўпроқ хафли вазиятлар яратди ва деярли ярмини голга айлантирди. Пенальтилар борасида ҳакам ҳар икки вазиятда ҳам тўғри қарорга келганига шубҳа қилмайман. Такрорий вазиятлар бунга исбот. Бироқ, Насрининг голи киритилган вазият эса баҳсли. Жеко тўпни Сильвага узатганида ўйиндан ташқари ҳолатда эди. Ён ҳакам буни кўрмади. Балки тўп ҳимоячига тегиб кейин Давидга борди деб ўйлагандир... Ким билсин. Нима бўлганда ҳам қарор нотўғри эди.

Биринчи бўлим ниҳоясига етди
.

45+1. ГООООООЛ! ЖЕКО! Ҳакам бўлим якунланганини маълум қилувчи хуштагини  чалишга чоғланган эди ҳамки, Жеко ҳисобни 3:1 кўринишига олиб келди.

45.
Жеко, Сильва ҳамда Насри комбинацияси жуда чиройли чиқди. Испан ярим ҳимоячиси пасидан кейин француз футболчиси ҳисобни ўзгартирди.

45. ГООООООООООЛ! Бўлим сўнгида Насри ҳисобда мезбонларни олдинга олиб чиқди!


44. Фернандиньо тўпни қўли билан ўйнагани учун сариқ карточка билан жазоланди.

42. Лалланааа...! Йўқ. Бу уриниш ҳам бартараф этилди Харт томонидан.

38. Саутгемптон ҳисобни тенглаштиришга муносиб эди. Пачеттино жамоаси чемпионлик учун энг асосий давогарлардан бири билан тенгма тенг курашяпти. Ҳатто кучлироқдек ҳам кўриняпти.

37. РИККИ ЛАМБЕРТ! ГООООООЛ!
1:1

36. ПЕНАЛТИ. СИТИ дарвозаси томон!

33. Ситининг позицион ҳужуми узоқ давом этди. Бир неча зарбалар ҳимоячиларга тегиб қайтди. Оҳир оқибат Яя Туре йиқитилди. Жарима тўпинидан кейин Жеко бош билан кучли зарб берди ва  тўп дарвоза тўсинига тегди. Хавфлиии!

31. Навааас! Ўйинда илб бора кўриниш берган Хесуснинг зарбаси ўхшамади. Анча ноаниқ.

30. Меҳмонлар Ситидан ҳеч ҳам ҳайиқаётгани йўқ. Ҳисобдан бошқа барча жиҳатларда устунликка эга.

27. Энди Лалланага қарши қўполлик ишлатилди. Ламберт жаримадан хавфли зарба йўллади. Бироз ноаниқ.

24. Агар жароҳат жиддий бўлса бу нафақат Саутгемптон, балки Англия терма жамоаси учун ҳам катта йўқотиш. Шундоқ ҳам жароҳатлар сабаб инглизлар термасининг бир неча аъзолари ЖЧ-2014га бора олмаслиги маълум бўлиб улгурган. 

23. Жей ўйинни давом эттира олмаса керак. Мавсумнинг энг муҳим палласида жамоасининг энг асосий футболчиларидан бири шу тарзда жароҳатланиши аламли. Унинг соғлиги ҳақидаги хабарларни кутамиз.

22. Жей Родригес ҳаводаги тўпни тўхтатиш жараёнида ерга жуда ноқулай тарзда тушди ва жиддий жароҳатланди... қараш ҳам оғир унга ҳозир. 

18. Саутгемптон тўпга эгалик қилиб туриш бўйичакатта учсунликка эга бўлиб турибди ва кўпроқ позицион ҳужумлар уюштиряпти. Бироқ ҳозирча дарвозага хавф сола олаётганича йўқ. Сити тезкор қарши ҳужумларга эътиборини қаратяпти.

16. Коларовга қарши қўпол ўйналди. Давид Силва жаримадан тўпни жамоадошларига етказиб берди. Бош билан берилган зарба аниқ чиқмади.

15. Лалланада яхши имконият бор эди. Бироқ тўпни тўхтатишни уддалай олмади. Акс ҳолда ҳимоячилар унга ҳалал бериб қололмасди.

09. Саутгемптон ҳужум уюштириб, икки бор бурчак тўпи тепди. Бироқ аниқ ва хавфли зарба бўлмади.

04. Яя Туре ушбу мавсумда АПЛ доирасидаги 18-голини киритди! ЎН САККИЗИНЧИ! У таянч ярим ҳимоячиси! Фантастик натижа!

03. ГООООООЛ! Яя ТУРЕ! 1:0

03. Вух! Ўйиннинг дастлабки дақиқаларидаёқ ПЕНАЛЬТИ!

02. "Ман Сити" ҳужуми. ПЕНАЛТТИ!

01. Ҳакам хуштагини ушбу ўйинда илк бор тингладик. Демак, ўйин бошланди!

"Этиҳад" деб номланган майдонда АПЛнинг 33-тури дастлабки ўйини бошланиш арафасида! Биз транслацияни бошлаймиз. Ассалому алайкум!

"Манчестер Сити" - "Саутгемптон" 0:0

"Манчестер Сити": Жо Харт, Сабалета, Демичелис, Компани, Коларов, Яя Туре, Сильва, Навас, Фернандиньо, Насри, Жеко.

"Саутгемптон": Гассанига, Шоу, Фонте, Ловрен, Корк, Шнайдерлин, Лаллана, С. Дэвис, Чемберс, Жей Родригес, Ламберт.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика