Latest news

21 aug 20:30
News

“Малага” Эль-Хамдауига қизиқмоқда

“Фиорентина” клуби ҳужумчиси Мунир Эль-Хамдауи “Малага” клуби қизиқиш доирасига кириб қолди, деб хабар беради L`Equipe.

Ушбу мавсум оралиғида “Фиорентина” ҳужум чизиғини Марио Гомес ва Павл Яковенко билан кучайтиргани сабабли, марокколик ҳужумчи клуб бош мураббийи Винченцо Монтеллининг эътиборидан четда қолган. Ўз ўрнида “Малага” ҳужум чизиғини кучайтириш мақсадида Эль-Хамдауини сотиб олмоқчи.

Ўтган мавсумда Италия чемпионатида 29 ёшли футболчи 19 ўйин ўтказган ва 3 та гол уришга эришган.

Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook