03 aug 14:37
News

Лоран Блан: “Бордо” билан бўладиган ўйин мен учун муҳим”

Франция чемпионати 9 августда бошланади. ПСЖ меҳмонда “Монпелье”га қарши ўйнайди.
Лекин Франция футболи ишқибозлари ундан бир ҳафта олдин бўлиб ўтадиган Суперкубок ўйинини кутишмоқда. Бу ўйин Габон пойтахти Либревилда бўлиб ўтади. Айни пайтда ПСЖга устозлик қилаётган Лоран Блан “Бордо” клубида 2007-2010 йилларда ишлаган.

“Бу мен учун жуда муҳим ўйин. Менда “Бордо”дан, ишчилардан, раҳбарият ва жамоадан ажойиб хотиралар қолган. Либравилдаги ўйин қандайдир янгилик, лекин биз ўйинни ва кубокни ютишимиз керак”, - деб ёзади Бланнинг сўзларини ФИФА расмий сайти.

Айнан 1998 йилги жаҳон чемпиони раҳбарлигида “Бордо” 2008/09 йилги мавсумда Франция чемпиони бўлганди. Ўтган мавсумда эса Франсис Жийо жамоаси Лига 1 да еттинчи ўринни эгаллади. Шундай бўлса ҳам Кубок ғолиби бўлди. “Бордо” бош мурабиййининг айтишича жамоа Суперкубокда энг кучли таркибда тушмас экан.

“Мен майдонда энг кучли таркибимни тушурмайман, лекин бу жамоани мавсум давомида кўриншингиз мумкин бўлади. Захирадаги футболчилар ўз имкониятларини эртами-кечми олишади”, - дейди Жийо.

Жавлонбек Юсупов таржимаси

Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook