24 nov 17:26
News

«Локомотив» янги мавсумга тайёргарликни 10 декабрда бошлайди

Олий Лига-2013ни иккинчи ўринда якунлаган Тошкентнинг «Локомотив» жамоаси янги – 2014 йилги мавсумга тайёргарликни 10 декабрдан бошлайди.
Бу ҳақда клуб спорт директори Равшан Муқимов 22 ноябрь куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди.

Муқимовнинг сўзларига кўра, янги мавсумга тайёргарлик 10 декабрь куни бошланадаи ва 25 декабргача Тошкентда давом этади. Ушбу йиғин доирасида иккита ўртоқлик учрашуви ўтказилиши режалаштирилган. Шундан сўнг, январь ойида БААда, февралда Туркияда ўқув-машғулот йиғинларини ўтказиш режалаштирилган. Олий Лига-2014 баҳслари бошлангуни қадар «Локомотив» 14-15та ўртоқлик учрашуви ўтказишни режалаштирган.

Жамоа бош мураббийи вазифасини бажарувчи Ҳаким Фузайловнинг сўзларига кўра, мавсум ўртасида жароҳат олган ҳужумчи Фарҳод Тожиев ҳозирда Германияда даволамноқда, январдан эса умумий гуруҳ машғулотларига қўшилиши кутилмоқда. Садриддин Абдуллаевнинг аҳволи эса нисбатан жиддий бўлиб, шу кунларда Германияга жўнаб кетади ва тахминан апрелда таркибга қайтади.

Фузайловнинг қўшимча қилишича, жамоа яқинда «Бунёдкор»дан олинган Лутфулла Тўраевдан ташқари, таркибни бошқа футболчилар ҳам тўлдириш режаси бор. Жумладан, таркибга жалб этилиши мумкин бўлган футболчилар рўйхатида Тошкентнинг «Бунёдкор» клуби ярим ҳимоячиси Жасур Ҳасанов ва Тошкентнинг «Пахтакор» клуби ҳужумчиси Темурхўжа Абдухолиқов ҳам бор. Жамоага кимлар келиши ва кимлар кетиши яқин ўн кунда маълум бўлади.
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook