UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  54 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  1 01:24Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда  0 01:12"Арне Слот – "Ливерпул"нинг янги бош мураббийи!" – Фабрицио Романо  6 00:55Жасур Жалолиддинов: "Бу жамоа билан анча олдин бошланган ўзаро ҳисоб-китобимиз бор эди"  4 00:45U-23 Осиё кубоги. Ироқ минимал ҳисобда Вьетнамни енгди ва ярим финалга йўл олди. Кейинги рақиб – Япония  17 00:40U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  3 00:25Хосе Венансио Лопес Эронга қарши учрашувдан кейин қандай фикрлар билдирди?  5 23:46"Персеполис" Ўрунов гол урган ўйинда пенальтилар сериясида мағлубиятга учраб, Эрон кубогини тарк этди  3 23:20Саудия чемпионати. "Ал Ҳилол" - "Ал Фатех" 3:1   1 23:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 23:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  0 22:58Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  40 22:11Ўзбекистон футзал термаси Осиё кубоги бронза медали учун Тожикистонга қарши ўйнайди (турнир сеткаси)  6 21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  95

"Локомотив" ва "Бунёдкор" ўртасидаги ўйинда яна дуранг қайд этилди Янгиликлар

"Локомотив" ва "Бунёдкор" ўртасидаги ўйинда яна дуранг қайд этилди

Олий лиганинг 14-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Бунёдкор" учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашув тафсилотлари билан мана шу саҳифада кузатиб боришингиз мумкин бўлди.  

Учрашув бошланди. 2-дақиқада майдон эгалари ярим ҳимоячиси Жасур Ҳасанов адаши Жасур Ҳасановга нисбатан ўйин қоидасини бузгани учун огоҳлантирилди. 4-дақиқада Александр Пишурнинг 28-30 метрлар узоқликдан йўллаган кучли зарбасига аниқлик етишмади. Тўп дарвоза тўсини устидан ўтиб майдонни тарк этди. 6-дақиқада Зотеевнинг кучли зарбаси рикошет холатдан дарвозага бориб тушиши мумкин эди. Бугалонинг махоратигина "темирйўлчилар"ни муқаррар голдан қутқариб қолди. Кейинги дақиқада Акмал Холматов жарима зарбасини амалга оширди. 30 метрлар узоқликдан йўлланган зарба кучсиз ва ноаниқ бўлди. 11-дақиқада Жасур Ҳасанов яна ҳимоячилардан илгарилаб кетганди. Ўз вақтида жойини ташлаб чиққан Бугало ҳужумни бартараф қилди. 19-дақиқада Холматов тўпни жарима майдончаси ичига етказиб берди. Дилшод Жабборовнинг боши билан йўллаган зарбаси эса ноаниқ кўриниш олди. 20-дақиқада Дилшод Жўраев жарима зарбасини амалга оширди. Пишур боши билан дарвозага кучсиз бўлсада зарба бера олди, аммо ноаниқ. Вахоланки Бугало ўз жойини ташлаб чиқишда хатоликка йўл қўйганди. 42-дақиқада Жасур Ҳасанов чап қанотда фаол ҳаракат қилиб, ҳозиргина майдонга тушган Иброҳим Раҳимовни алдаб ўта олди ва Пишурни ажойиб пас билан таъминлади. Украиналик ҳужумчининг зарбасини Бугало қайтариши ҳам мумкин эди. Аммо тўпга кеч ташлангани учун тўпни ушлаб қола билмади - 0:1. 


46-дақиқада Ҳасанов иккинчи бўлимни ҳам фаол бошлади. Ярим ҳимоячи тўпни жарима майдончаси ичидаги Таранга узатганди. Игорнинг боши билан берган зарбаси ноаниқ ва кучсиз бўлди. 60-дақиқада "Локомотив" футболчилари 25 метрлар узоқликдан жарима зарбаси тепиш ҳуқуқини қўлга киритишди. Зарбани Дилшод Жабборов амалга оширди. Унга аниқлик етишмади ва тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб, майдонни тарк этди. 75-дақиқада Иван Нагаев Нестеров дарвозаси томон хавфли зарба йўллади. Ноаниқ. Ундан аввалроқ эса Виктор Карпенконинг зарбасини ҳимоячилар бартараф қилишганди. 78-дақиқада Учрашувда ҳисоб тенглашди. Акмал Холматов чап қанотдан туриб тўпни жарима майдончасига етказди. Жабборов эса дарвозани боши билан ишғол қилди - 1:1. 84-дақиқада Чап қанотда рақибини чалғита олган Акмал Холматов дарвозага зарба йўллади. Нестеров эса яқин бурчакка учиб келаётган тўпни ушлаб қола билди. Асосий вақтга қўшиб берилган вақтда меҳмонлар ғалаба тўпини киритишлари мумкин эди. Бироқ Алибобо Раҳматуллаевнинг оширган тўпини Лутфулла Тўраев дарвозага йўллади, Бугалов тўпни ушлаб олди. Ўйинда худди биринчи давра охирги турида бўлгани каби 1:1 ҳисоби қайд этилди. 

 

«Локомотив» (Тошкент) – «Бунёдкор» (Тошкент)  1:1 (0:1)
Ҳакамлар:
В. Коваленко (Тошкент), М. Саидқосимов (Тошкент), Ф. Ҳасанов (Наманган), Д. Пислегин (Тошкент).

Голлар: Олександр Пишур, 42 - 0:1 (пас Жасур Ҳасанов). Дилшод Жабборов, 78 - 1:1 (пас Акмал Холматов).  
«Локомотив»: 1. Павел Бугало, 2. Сардор Раҳмонов (24. Иброҳим Раҳимов, 40), 3. Евгений Гоголь, 7. Садриддин Абдуллаев (11. Александр Шадрин, 70), 8. Акмал Холматов, 16. Жасур Ҳасанов (29. Виктор Карпенко, 69), 20. Ислом Тўхтахўжаев, 22. Шерзод Шарипов, 23. Иван Нагаев, 30. Дилшод Жабборов, 99. Александр Оника.
Захира: 21. Артур Парванов, 6. Дилшод Раҳматуллаев, 17. Салим Мустафоев, 55. Илҳом Суюнов.
«Бунёдкор»: 1. Игнатий Нестеров, 2. Акмал Шораҳмедов, 4. Хайрулла Каримов, 5. Дилшод Жўраев, 6. Анвар Ғофуров, 8. Жавлон Иброҳимов, 9. Игорь Таран (13. Лутфулла Тўраев, 67), 11.Олександр Пишур (14. Алибобо Раҳматуллаев, 79), 16. Артём Филипосян, 19. Жасур Ҳасанов (21.Сардор Рашидов, 62), 33. Олег Зотеев.
Захира: 25. Муроджон Зухуров, 7. Марко Блажич, 23. Саҳоб Жўраев, 29. Анвар Бердиев.

Огоҳлантиришлар: Жасур Ҳасанов ("Локомотив") 2, Шерзод Шарипов 64, Артём Филипосян 88, Жавлон Иброҳимов 90.
Назоратчи: В. Валицкий (Тошкент).

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика