Latest news

03:38ЕЧЛ. Барча нимчорак финал иштирокчилари номи маълум4 03:18ЕЧЛ. "H" гуруҳи: "Ювентус"дан ғалаба, Франциядаги баҳс эса "Севилья" фойдасига ишлади1 03:10ЕЧЛ. "G" гуруҳи: "Порту" "Лестер" дарвозасига жавобсиз бешта гол урди, Бельгияда эса "Копенгаген" ғолиб бўлди0 03:02ЕЧЛ. "F" гуруҳи: "Реал" гуруҳ ғолиблигини "Боруссия"га ютқазди, "Легия" эса "Спортинг"дан устун келди2 02:56ЕЧЛ. "E" гуруҳи: "Байер" "Монако"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Европа лигаси "чипта"си учун курашда эса "Тоттенхэм" ғолиб1 00:14Мутко заявил, что в Чечне невозможно провести матчи чемпионата мира — 20180 00:10ЕЧЛ. "Реал" Дортмунд қаршилигини енга олмади, "Лестер" "Порту" томонидан тор-мор этилди ва бошқа натижалар77 23:55Матич машғулотларга қайтди5 23:30Olamsport: Жордан тарихдаги энг кўп ҳақ тўланувчи спортчи, Файзиевда ғалаба ва бошқа хабарлар0 23:10Россия терма жамоаси бош мураббийи мамлакат чемпионатини тезроқ якунланишини истамоқда9 22:45Лавесси - дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчиси25 22:45Лавесси - самый высокооплачиваемый футболист мира0 22:22"Вест Хэм" Феллайнини ижарага олмоқчи21 22:00"Милан"нинг сотуви 2017 йилнинг мартига кўчирилди5 22:00Продажа "Милана" перенесена на март 2017 года0

21 oct 16:16
News

"Локомотив": Садриддин беш ой, Фарҳод эса икки ойдан сўнг сафга қайтади

Хабарингиз бор, миллий чемпионатимизнинг сўнгги турларида «Локомотив» клуби плеймекери Садриддин Абдуллаев жароҳати боис майдонга тушмаяпти.
Ундан олдинроқ эса жамоамиз тўпурари бўлиб турган Фарҳод Тожиев ҳам оёғидан олган жароҳат туфайли узоқ муддатга сафдан чиққанди. Ушбу икки футболининг сафдан чиқиши темирйўлчилар ҳужум чизиғидаги ранг-барангликни йўқотди. Натижада «Локомотив» муҳим ўйинларда қимматли очколарни бой бермоқда. Жамоа шифокори Аброр Пирриев билан уюштирган суҳбатимиз айнан Садриддин Абдуллаевнингн жароҳати ва унинг қачон сафга қайтиши хусусида бўлди.

- Садриддин Абдуллаевнинг «Насаф» билан ўйинда олган жароҳатидан кейин ўтказилган тиббий кўрик натижалари тизза бўғимининг жиддий жароҳатланганлигини кўрсатди, - деди биз билан суҳбатда жамоа шифокори. – Тизза бўғимининг биратула крестсимон бойлам, мениск ҳамда ички ёнлама бойламларининг «букет» жароҳати Садриддин операция столига ётишини англатарди. Шу сабабли клуб раҳбарияти уни Фарҳод Тожиевнинг ортидан Германия клиникасига юборишга қарор қилишди. 9 октябрь куни Германияга жўнаб кетган Абдуллаев операция муолажаларини муваффақиятли ўтказиб 15 октябрда Тошкентга қайтиб келди.

- Операция муваффақиятли ўтган бўлса, яқин орада Абдуллаев майдонга қайтиши мумкинми?

- Бироз муддат ўтгач, ноябрь ойида Садриддин яна Германияга қайта тиббий кўрикдан ўтиш учун бориб келади. Ўша ерда маьлум реабилитация тадбирлари қилинади ҳамда кейинчалик амалга оширилиши лозим бўлган муолажа ва реабилитация чора-тадбирлари режаси белгиланади. Агар барчаси режага асосан олиб борилса Абдуллаев яна 5 ойдан сўнг сафга қайтиши мумкин.

- Жамоамиз тўпурари Фарҳод Тожиевни қачон майдонда кўришимиз мумкин?

- Биласиз, кичик Тожиев ўша «Бунёдкор» билан бўлган кубок ўйинида олган жароҳатидан сўнг ўтказилган тиббий текширув натижалари унинг болдир-товон бўғимининг лат ейиши ва бўғим бойламларининг қисман узилганлигини кўрсатди. Маълум муддат танаффусдан кейин олиб борилган даволаш муолажалари натижасида Фарҳоднинг болдир-товон бўғимидаги яхшиланиш жараёни узоққа чўзилаётгани ҳамда кутилган натижани беравермаганлиги сабабли раҳбарият билан келишган ҳолда уни хорижда хирургик муолажа йўли билан даволашни лозим топдик ва футболчи Германияга юборилди. Фарҳод сентябрь ойида болдир-товон бўғимида қилинган хирургик муолажадан сўнг Германиядан қайтиб келди ва ноябрда у ҳам реабилитация учун қайта немис клиникасига йўл олади. Ҳаммаси режадагидек кетса, тахминан 2 ойлардан сўнг Фарҳоднинг сафга қайтиши кутилмоқда.
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook