UZ

Сўнгги янгиликлар

08:30Анчелотти «Олтин тўп»га ким лойиқлиги ҳақида фикр билдирди  1 08:04Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур якунланади ва 3-тур бошланади  0 07:38Футзал. Бугун Эронга қарши финал йўлланмаси учун баҳс олиб борамиз  3 07:15U-23 Осиё кубоги. Қатар - Япония 2:4  0 07:12Реванш олиш вақти келди. Бугун Ўзбекистон ОТЖ Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади  22 07:10U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея - Индонезия 2:2 (пенальтилар 10:11)  1 07:05Серия А. "Удинезе" - "Рома" 1:2  0 07:00АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 0:4  0 04:48Интервью. Исломбек Исмоилов: "Мураббийнинг ҳаёти ўйиндан ўйингача"  1 01:56U-23 Осиё кубоги. Даҳшат! Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди. Жамоалар 12 тадан пенальти тепишди  47 00:28Швейцария Суперлигасида ўйин олдидан қорли стадионни мухлислар тозалашди  0 00:11U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши ўйинолди машғулоти ўтказди  3 23:54АПЛда ўйнайдиган икки нафар футболчи зўравонликда гумонланиб, ҳибсга олинди  9 23:37Франция президенти Дрогба ва Азар билан бир жамоада футбол ўйнаб, пенальтидан гол урди  3 23:10Ҳожимат Эркинов: "Учрашувнинг асосий вақтида ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз"  14

«Локомотив»: рекордлар оғушидаги 2013 йил Янгиликлар

«Локомотив»: рекордлар оғушидаги 2013 йил

Ўзбекистон ХХП миллий чемпионатида кумуш медалга сазовор бўлган «Локомотив» клуби бир қатор шахсий рекордларини янгилади ва бу билан 2013 йил жамоа тарихига зарҳал ҳарфлар билан битилишига сабабчи бўлишди.
Қуйида шуларга қисқача тўхталиб ўтамиз:

Мағлубиятсиз серия. 2013 йилги мавсум аввалида «Локомотив» жамоаси кетма-кет 8та ўйинда мағлубиятга учрамади. Бу мавсум миқёсида оладиган бўлсак, клуб тарихида энг яхши кўрсаткичнинг такрорига айланди. Негаки ўтган мавсумда ҳам темирйўлчилар икки бор шунча ўйиндан иборат мағлубиятсиз серия қайд этишганди. Бироқ, бу йилги 8 ўйинга ўтган мавсум охирида бошланган 5 ўйиндан иборат мағлубиятсиз серияни ҳам қўшадиган бўлсак, бу сафарги юришнинг салмоғи анча юқори эканлиги ойдинлашади.

Ғалабали одим. Бу йилги мавсумнинг дастлабки уч ўйинида «Локо» футболчилари ғалаба қозонишди. Бунга ўтган мавсум сўнгида кузатилган уч ўйинлик ғалабали серияни ҳам қўшиб ҳисобласак, ғалабали серия 6 ўйинга етгани ва жамоа тарихида янги саҳифа очилгани маълум бўлади. Бунгача жамоа энг кўпи билан 5та ўйинда кетма-кет ғалаба эришган эди.

Иродали ғалабалар. Жорий мавсумда «Локомотив» клуби беш ўйинда кучли иродаси эвазига ғалабани юлиб кетди. Бунақаси ҳам клуб тарихида кузатилмаган эди. Дарвоқе, ушбу мавсумда иродали ғалабага эришиш борасида темирйўлчилар нафақат ўз кўрсаткичларини янгилашди, балки миллий чемпионатимизда ҳам энг яхши натижа қайд этишди.

Сермаҳсулликдаги ўсиш. «Локомотив» клуби 2013 йилги мавсумда рақиб жамоалар дарвозасини жами 63 марта ишғол қилди. Бу ҳам жамоа тарихида янги рекорд кўрсаткич. Бундан аввалги рекорд ўтган мавсумда кузатилган бўлиб, унда темирйўлчилар 43та гол уришган. Демак, рекорд бир йўла 20та тўпга яхшиланди.

Кам гол ўтказишда ҳам юксалиш. Бу йил «Локомотив» нафақат сермаҳсуллик бобида, балки ўз дарвозасидан кам гол ўтказиб юбориш борасида ҳам ижобий натижа қайд этди. Улар 26 ўйинда ўз дарвозаларидан атиги 21та тўп олиб чиқишди. Ушбу йўналишда жамоанинг энг яхши кўрсаткичи ўтган йили кузатилган бўлиб, ўшанда темирйўлчилар мавсум давомида ўз дарвозаларидан 22та тўп ўтказиб юборишган эди.

Тўпурарликдаги юксалиш. «Локомотив» жамоаси тарихига эътибор қаратсак, клуб сафида бир қатор тўпурар ҳужумчилар тўп суришганига гувоҳ бўлишимиз мумкин. Марсель Идиатуллин, Илхом Мўминжонов, Равшан Бозоров, Олим Новкаров, Зайниддин Тожиев… Бироқ, шундай ҳужумчилардан биронтаси бир мавсумда рақиблари дарвозасини 12 мартадан ортиқ ишғол қилишмаган экан. Фарҳод уларга ҳақиқий тўпурар қанақа бўлиши кераклигини кўрсатиб қўйди. 13 ўйинда 17та гол ва бу жамоа тарихида энг яхши кўрсаткичдир. Агар кичик Тожиев жароҳат олиб сафдан чиқмаганда, эҳтимол мавсум давомида урган голлари сонини 30тадан оширармиди?!

Энг интизомли жамоа. Мавсум-2013да «Локомотив»нинг ҳеч бир футболчиси бош ҳакам томонидан четлатилмади. Ҳали ҳеч бир мавсумда темирйўлчилар қизиқ карточкалар борасида мавсумни қуруқ ўтказишмаган эди. Улар бунгача бир мавсумда камида уч маротаба ўйинни майдонда камчилик бўлиб якунлаб келишган. Демак, интизом борасида «Локомотив» футболчилари сезиларли ўсишга эришибди.

Энг йирик ғалабадаги ўсиш. Жамоа ўз тарихида икки бор рақиблари устидан 5-0 ҳисобида ғалаба қозонган. Аммо, бу йил «Локомотив» битта ўйинда рақиблари дарвозасига 6та тўп киритишнинг уддасидан чиқди. Яъни, «Гулистон»га қарши Тошкентда кечган ўйинда темирйўлчилар 6-2 ҳисобида зафар қучишди.

Энг узоқ давом этган қуруқ серия. «Локомотив» қаторасига 5 ёки 6 ўйинда ғалабага эришиши мумкин, аммо бу ўйинларда қуруқ серия қайд этиши амри маҳол эди. Ниҳоят ушбу мавсумда темирйўлчилар 7 бор ўз дарвозалари дахлсизлигини сақлаб қолишга муваффақ бўлди. Шунингдек, 24-26 турлар давомида ўз дарвозасидан биронта ҳам тўп ўтказиб юбормади. Бу ҳам жамоа тарихидаги янги рекорд кўрсаткичдир.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика