UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  57 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  2 01:24Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда  0 01:12"Арне Слот – "Ливерпул"нинг янги бош мураббийи!" – Фабрицио Романо  10 00:55Жасур Жалолиддинов: "Бу жамоа билан анча олдин бошланган ўзаро ҳисоб-китобимиз бор эди"  10 00:45U-23 Осиё кубоги. Ироқ минимал ҳисобда Вьетнамни енгди ва ярим финалга йўл олди. Кейинги рақиб – Япония  20 00:40U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  6 00:25Хосе Венансио Лопес Эронга қарши учрашувдан кейин қандай фикрлар билдирди?  8 23:46"Персеполис" Ўрунов гол урган ўйинда пенальтилар сериясида мағлубиятга учраб, Эрон кубогини тарк этди  5 23:20Саудия чемпионати. "Ал Ҳилол" - "Ал Фатех" 3:1   1 23:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 23:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  1 22:58Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  43 22:11Ўзбекистон футзал термаси Осиё кубоги бронза медали учун Тожикистонга қарши ўйнайди (турнир сеткаси)  6 21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  95

“Локомотив” йиғинида хорижлик футболчилар+Суюнов Янгиликлар

“Локомотив” йиғинида хорижлик футболчилар+Суюнов

Тошкентнинг “Локомотив” клуби ҳам айни дамда бошқа жамоалар каби иккинчи давра ўйинларига тайёргарлик кўрмоқда.
Ҳаким Фузайлов бошчилигидаги жамоа машғулотларни ўз базасида олиб бормоқда. Яқинда “темирйўлчилар” олий лига вакили “Бухоро” билан ўртоқлик учрашувида иштирок этишди.

Клуб матбуот котиби Отабек Эшмаматовнинг маълум қилишича, айни пайтда бир нечта хорижлик футболчилар синовдан ўтказилмоқда. Аввал хабар бериб ўтганимиздек, бундан бир неча кун олдин туркманистонлик 22 ёшли ҳужумчи Арслонмурод Омонов жамоа мураббийлари ихтиёрига етиб келганди. Шунингдек у билан бирга яна молдавиялик ва россиялик бўлган легионер ўйинчилар ҳам айни пайтда йиғинда иштирок этмоқда. Уларнинг кўпчилиги ярим ҳимоя ва ҳужум чизиғида тўп сурувчи футболчилардир. Футбол агентлари мураббийлар штабига узоқ хорижлик футболчиларни ҳам тавсия қилишган. Айни пайтда клуб уларнинг номзодларини ўрганиб чиқмоқда. Шу боис яқин орада “Локомотив” таркибида яна янги номларни учратсак ажаб эмас.

Маҳаллий футболчилардан “Пахтакор” билан хайрлашишга улгурган ҳимоячи Илҳом Суюнов бугунги кунда Ҳаким Фузайлов олиб бораётган машғулотларда иштирок этмоқда. Ундан ташқари биринчи даврада Гулистонда ижара асосида ўйнаган Иброҳим Раҳимов ҳам "Локомотив"га қайтиб келган.

Биринчи даврада рақобт туфайли захирада қолиб кетган айрим ўйинчиларни жамоа бошқа клубларга ижарага беришни ўйлаб турибди.   

“Локомотив”нинг яқин орадаги режалари ҳусусида айтадиган бўлсак, 26 июль куни “темирйўлчилар” Бекободнинг “Металлург” жамоаси билан синов-назорат баҳсида майдонга тушади.

Исломбек Рустамбеков
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика