Latest news

17:13Диего Симеоне: "Бавария"га имкон қадар кўпроқ муаммолар туғдирмоқчимиз"1 17:12Высшая лига-2016. Муроджон Зухуров самый надежный вратарь высшей лиги0 16:54Луи ван Гаал "Бавария" раҳбариятига Крафт Нойердан кучли эканлигини тушунтирмоқчи бўлган1 16:46Коку ПСВ қанчалик кучли жамоа эканлигини исботламоқчи3 16:37Алькантара: "Анчелоттининг "Бавария"сига бироз вақт керак"1 16:29Алонсо "Атлетико"га қарши ўйинда ўйнамайди5 16:19Олий лига-2016. Муроджон Зуҳуров энг кўп "қуруқ ўйин" ўтказди6 16:19Арсен Венгер гуруҳда иккинчи бўлишдан фожеа ясамаяпти0 16:13Ўзбекистон миллий терма жамоаси январь ойида Грузия билан ўртоқлик учрашуви ўтказади53 16:11Англиянинг топ-клублари Андре Силвага қизиқмоқда1 16:09Шаҳзод Шайманов: “Жамоамиз бу йилги мавсумни бир текис ўтказа олмади”0 15:49Гётце "Реал"га қарши ўйнамайди1 15:49Гётце не поможет «Боруссии» Д в матче с «Реалом»0 15:44Миржалол Қосимов: "Шавкат Миромонович билан ютуқларимиз давом этади"16 15:31Олий лига-2016. Энг яхши легионер ким? 49

02 aug 19:08
News

Легионерлар мисолида Осиё футболи таҳлили

Мамлакат футболини баҳолашда терма жамоа ва клубларнинг эришаётган натижалари асос қилиб олишини мухлисларга яхши маълум.
Лекин биринчи навбатда барибир терма жамоаларнинг кўрсаткичи кўпроқ аҳамиятга эга. Терма жамоа натижаси ижобий бўлиши учун ёки кучли чемпионат, ёки хориж биринчиликларида ўйнайдиган яхши савиядаги футболчиларга эга бўлиш лозим. Осиё футболининг ривожланиб боришида айнан Европада фаолият олиб бораётган ўйинчилар катта ҳажмда иш бажаришмоқда. Биз жаҳон чемпионати саралаш баҳсларида қитъамизда учинчи раундга чиққан барча жамоаларнинг таркибларини кўздан кечириб, уларнинг Европада ўйнайдиган футболчилари, қайси чемпионатда ҳаракат қилишлари ва бошқа маълумотлар билан ўқувчиларимизни таништириб ўтишга қарор қилдик.

Кучли чемпионатларга эга бўлмаган мамлакатларнинг асосий мақсади яхши савиядаги футболчиларни етиштириб чиқариш бўлиб, шу орқали терма жамоанинг муваффақиятга эришиши талаб этилади. Африкада кўплаб давлатлар шундай йўлдан боришади. Бунинг учун ўша ерда мураббийларнинг жонини жабборга бериб, юқори савияли футболчиларни тарбиялаши зарур бўлади. Охирги йилларда биздан Европанинг энг кучли беш мамлакатида тўп тепадиган футболчилар етишиб чиққани йўқ. Ўрта тоифага кирувчи давлатлардан Россияда ўйинчиларга эгамиз. Биз учун энг юқори чўққи ҳалигача Россия ёки Украина бўлиб келмоқда. Бундан хулосага келиш мумкинки, клубларда ишлаётган мураббийлар иқтидорга эга бўлган футболчиларни катта футболга тўғри мослаштира олишмаяпти. Ёки ўйинчиларнинг ўзлари шундай савияга чиқиб бориш потенциалига эга эмаслар. Улар учун юқори чўққи ёшлар тоифасида муваффақиятли тўп тепиш холос. Бошқа тарафдан баъзи мураббийларнинг ҳалигача машғулотлар ўтказишда эски услублардан фойдаланишади. Замонавий билимларни ўзлаштириш учун иштиёқ йўқдек. Келинг, қайси давлатлар Европадаги чемпионатларга неча нафардан футболчилар етиштириб берганини рақамларда кўриб ўтамиз. Бунда биз миллий терма жамоага мунтазам жалб этилаётган футболчиларни рўйхатга киритдик.

ЯПОНИЯ
Японлар қитъа футболида яққол етакчилик қилишмоқда. Охирги 4 Осиё Кубогининг 3тасида улар зафар қучишди, тўрт жаҳон чемпионатида иштирок этишди ва бешинчисига ҳам йўлланмани қўлга киритишди. Дастлаб миллий лигани ташкил этиб, уни ҳар тарафлама профессионал кўринишга келтирган “самурайлар” юртида дастлабки икки дивизионида ўйнайдиган жамоаларнинг стадионлари ва шароитлар бир-бириникидан катта фарқ қилмайди. Чемпионатга тажрибали легионерларни таклиф қилган японлар кейинчалик ўша ўйинчилардан кўп нарсаларни ўзлаштирган маҳаллий футболчиларни Европага сотишни бошлашди. Натижада ҳозир миллий терма жамоага чақирилаётган 16 нафари кўҳна қитъадаги биринчиликларда тўп тепишяпти. 8 нафар футболчи Германия бундеслигаси, 3 нафари Англия ва яна бири Италияда ўйнамоқда. Ушбу натижа Осиё давлатлари учун энг яхши кўрсаткичдир. Бошқа ҳеч бир мамлакат терма жамоасида кучли бешликда ўйнайдиган 12 нафар футболчи мавжуд эмас. Шунингдек, ўрта даражадаги чемпионатларда яна 4 япон футболчиси тўп тепади. Шунинг ўзи ҳам Япония терма жамоасининг асл кучини кўрсатиб турибди. Бежизга улар шу асрда Осиё футболида етакчиликни қўлга олишмаган. Янаям Жанубий Корея ва Хитой чемпионати клубларида фаолият кўрсатаётган футболчиларни рўйхатга қўшиб ўтирмадик. Чунки бунда уларнинг сони 30га яқинлашиб қоларди. Бизнингча, футболчини тарбиялаб бориш тизимида японлар жаҳоннинг кўплаб давлатларига дарс бера олишади. У ерда истеъдодлар деярли йўқолиб қолмаяти.
Бундеслига
Ацуто Учида “Шальке”, Хироку Сакаи “Ганновер”, Готоки Сакаи “Штутгарт”, Макото Хасебе “Вольфсбург”, Хажиме Хосогаи “Герта”, Хирокаши Кийотаке “Нюрнберг”, Такаши Инуи “Айнтрахт”, Шинжи Оказаки “Майнц”
Қолган кучли бешлик
Юто Нагатомо “Интер”, Шинжи Кагава “МЮ”, Мая Ёшида “Саутгемптон”, Рио Мияичи “Арсенал”
Эйжи Кавашима “Льерс” Бельгия, Кейсуке Хонда ЦСКА Россия, Юки Оцу ВВВ Голландия, Майк Хавенаар “Витесс” Голландия

АВСТРАЛИЯ

Авваллари хорижда энг кўп футболчиларга эга бўлган Австралия ҳамон легионерларнинг умумий сони борасида ОФКга аъзо давлатлар ичида пешқадам. Лекин уларнинг барчаси миллий терма жамоага жалб этилмаяпти. Футболчилар янги муҳитги кўникишда қийинчиликка дуч келмаслиги ва жисмоний жиҳатдан юқори тайёргарликка эга бўлгани сабабли бу мамлакат ўйинчиларига талаб ҳамиша юқори. Ҳозирги пайтда АПЛ ва чемпионшипда 5 нафар футболчи ўйнамоқда. Германия ва Италиядаги футболчилар сони ҳам шунча. Голландия, АҚШ, Қатар, Шотландия, Япония ва Россияда австралиялик футболчилар борлигига гувоҳ бўлишимиз мумкин. Терма жамоа асосини фақат хорижда тўп тепадиган ўйинчилар ташкил қилишади. 18-19 ёшдаёқ футболчилар чет элга йўл олишади. Бу Австралия футболининг ўзгармас анъанасига айланиб улгурган. Уларга бўлган қизиқиш доимо юқори. Унчалик кучли футболчилар йўқ деб айтилган ҳозирги авлоддан ҳам 10 нафардан ортиқ ўйинчи аллақачон хориждан клуб топишга муваффақ бўлган.

Англия
Марк Шварцер “Челси”, Адам Федеричи “Ридинг”, Райл Уильямс “Мидлсбро”, Нейл Килкенни “Бристоль Сити”, Майл Жединак “Кристалл Пэлас”
Кучли бешлик
Матье Лангерак “Боруссия”, Никита Рукавица “Майнц”, Терри Антонис “Парма”, Карл Валери “Сассуоло”, Робби Крюз “Байер”
Люк Уилкшир “Динамо”, Саша Огненовски “Умм Салал”, Марк Брешиано “Ал Гарафа”, Тим Кейхилл “Нью Йорк”, Томми Оар “Утрехт”, Жек Рогич “Селтик”, Жошуа Кеннеди “Нагоя Грампус”

ЖАНУБИЙ КОРЕЯ
Жанубий Корея терма жамоасида ҳам легионерлар кўп эканлигини мухлислар яхши билишади. Лекин маҳаллий лигадан терма жамоага анчагина футболчилар чақирилади. Миллий терма жамоа йиғинига ўнга яқин футболчилар жалб этилади. Уларнинг барчаси Англия ва Германия чемпионатларида тўп тепишади. Бундеслигада эса корейслар клубларининг етакчи футболчиларига айланиб улгурганлар. Ку Жа Чол ва Сон Хён Мин ўтган мавсумда бундеслигада олқишларга сазовор бўлишди. Англияда ўйнаётганлардан Ки Сун Юн ва Ким Бо Кюн ўз жамоаларининг асосий таркиб футболчиларидир.
Парк Жу Ху “Майнц”, Юн Сук Ён “КПР”, Ли Чун Ёнг “Болтон”, Ким Бо Кюн “Кардифф Сити”, Ки Сун Юн “Суонси”, Ку Жа Чол “Вольфсбург”, Жи Дон Вон “Сандерленд”, Сон Хён Мин “Байер”, Парк Чу Ёнг “Арсенал”

ЭРОН
Эронда ҳар доим бир неча нафардан футболчилар Европанинг кучли чемпионатларида ўйнаб келишади. Ҳозир бу анъанани Шожаи, Дежага ва Ғучоннажод давом эттириб келяпти. Дежага “Фулхэм”нинг етакчи ярим ҳимоячиларидан бири. Ғучоннажод эса Бельгияда тўпурарлик маҳоратини намойиш этишга улгурди. Дарвозабон Омид Назари эса Швеция чемпионатида фаолият кўрсатяпти. Албатта, Эронда кучли миллий чемпионат борлигини инкор этиб бўлмайди.
Масъуд Шожаи “Осасуна”, Ризо Ғучоннажод “Стандарт”, Ашкон Дежага “Фулхэм”, Омид Назари “Ангелхолмс”

ЎЗБЕКИСТОН
Навбат ўзимизга етиб келди. Европада ўрта савиядаги чемпионатлардан бири сифатида эътироф этилувчи Россияда икки нафар легионерга эгамиз. Аҳмедов ва Денисов Россиянинг етакчи клубларида ўйнаб келишяпти. Ҳозирча бу биз учун энг баланд поғона. Хитой, Корея, Қозоғистон, Қатар ва Озарбайжон чемпионатларини кучлилар қаторига қўшиш қийин. Шунга қарамай, ҳеч бўлмаса хорижда футболчиларимиз сони ортиб бораётганининг ўзи катта ютуқ. Чунки бундан ўрнак олишга интилиб, ёшлар меҳнат қилишда давом этишади. Футболчиларнинг дунёқараши ўзгаради. Фақат энди молиявий яхшироқ таклифни қабул қилавермай, ўсиш учун камроқ маошли ўтишларни ҳам танлаш вақти етиб келди. Айтайлик, Аҳмедов қулайроқ Қатар вариантидан кўра Россияни танлаганди. Унинг адашмаганлигини кўриб турибмиз. Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритган қитъадошларимиз орасида фақат биздан Европанинг кучли бешлик биринчиликларида ўйнайдиган футболчилар йўқлигини таъкидлаб ўтиш лозим. Демак, юқори савиядаги ўйинларда орттирилган тажриба шундай муҳим паллаларда асқотади. Бунга яна бир бор гувоҳ бўлдик.

Шавкат Муллажонов “Лиаонинг”, Анзур Исмоилов “Чанчун Ятай”, Виталий Денисов “Локомотив”, Сервер Жепаров “Сеонгнам”, Одил Аҳмедов “Анжи”, Фозил Мусаев “Ал Муайзир”, Темур Кападзе “Актобе”, Александр Гейнрих “Актобе”, Марат Бикмаев “Актобе”, Улуғбек Бақоев “Иртиш”, Баҳодир Насимов “Нефтчи”

ҚУВАЙТ
Қанчалик ажабланарли туюлмасин, араб мамлакатлари ичида Қувайт бошқалардан устунроқ экан. Дарвозабон Рашиди Англия чемпионшипи аъзоси “Ноттингем Форест” шарафини ҳимоя қилиб келаётган бўлса, ҳужумчи Мишам Чехиянинг “Прибрам” клуби аъзоси саналади. Хитой, Саудия Арабистони, Қатарда терма жамоаларга бирорта легионер таклиф этилмайди. Чунки футболчилар маҳаллий клубларда фаолият кўрсатишади. Ҳар уч давлатда клублар футболчиларга жуда яхши маош тўлашларини инобатга олсак, буни тушуниш мумкин. Бизга жаҳон чемпионати саралаш баҳсларида навбатдаги рақиб Иорданияда эса 6 нафар легионер бўлиб, уларнинг барчаси араб давлатлари чемпионатида тўп тепади. Араб мамлакатларида асосан Саудия Арабистони, Қатар ва БААга бошқа давлатлардан футболчилар келиб ўйнашини Осиё футболига қизиқадиган инсонлар яхши билишади. Чунки деярли ўша шароитда кўпроқ маош олиб ўйнаш имконияти ушбу давлатларда мавжуд.
Холид Рашиди “Ноттингем Форест”, Абдулазиз Мишам “Прибрам”

СУРИЯ

Сурия терма жамоаси ҳужумчиси Санҳариб Малки икки мавсум мобайнида Голландия олий дивизиони вакили “Рода”да тўпурарлик маҳоратини кўрсатди. Ёзда эса Малки Туркиянинг “Қосимпошо” клубига кўчиб ўтди.
Санҳариб Малки  “Қосимпошо”

УММОН
Уммон сафидаги ягона легионер кўп йиллар АПЛда ўйнади. Ўтган мавсумда “Уиган” чемпионшипга тушиб кетди. Маҳоратли дарвозабон бежизга Англия клуби эътиборини тортмаганини исботлаб берди.
Али Ал Ҳабси “Уиган”

КХДР
КХДРнинг Европада ўйнайдиган биргина футболчиси Ча Жон Хёк бўлиб турибди. У Швейцариянинг “Вил” клубида ўйнайди. Лекин Жанубий Корея, Хитой ва Таиландда КХДР миллий терма жамоасига номзод бўлган бир неча футболчилар фаолият олиб боришмоқда.
Ча Жон Хёк “Вил”

ИНДОНЕЗИЯ
Бундан 15 йилча аввал Осиёда кўзга кўринган жамоалардан бирига айланишга интилган Индонезияда эса кучли бешликда ўйнайдиган бир футболчи бор. Бироқ у ҳам биринчи дивизионда тўп тепади. Адам Сванди “Мец” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.
 Адам Сванди “Мец”

ЛИВАН
Бу гап ғалати туюлар, лекин Ливан сафида Европанинг етакчи чемпионатларида фаолият кўрсатадиган футболчилар кўп йиллардан бери мавжуд. Юсуф Муҳаммад ва Рода Антардан сўнг Франциянинг “Лион” жамоаси таркибида Филипп Паоли буни бажаради. Иқтидорли футболчи йил бошида лионликлар билан шартнома имзолаган. Суни Саад эса АҚШ футбол лигасининг “Спортинг Канзас” жамоаси шарафини ҳимоя қилади.
Филипп Паоли “Лион”, Суни Саад “Спортинг Канзас”
Биз савия борасида ўзимиздан орқада деб ҳисоблайдиган баъзи мамлакатлар аллақачон Европанинг етакчи чемпионатларида муқим ўйнаган ва ўйнаётган футболчиларга эга. Демак, футболчини тўғри тарбиялаб боришда улар биздан қолишгани йўқ. Терма жамоамизни жаҳон чемпионати финал босқичида кўришни истар эканмиз, савияси юқори биринчиликларда ўз футболчиларимизга эга бўлишимиз керак. Кескин ва шиддатли учрашувларда қанчалик кўп иштирок этишса, футболчиларга бу шунчалик фойдали бўлади.

Беҳзод НАЗАРОВ.
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook