Latest news

19:01Роналду "Олтин тўп" кимга топширилишидан хабардор0 18:48Боатенг "Атлетико"га қарши ўйинда иштирок этмайди1 18:36Монтелла "Милан" футболчиларидан хурсанд2 18:17"Рома" бош мураббийига дерби ёқмади0 17:53Марио Балотелли Берлусконига жавоб берди4 17:35АПЛ. 15-тур ҳакамлари маълум3 17:23Анчелотти: "Биз ўз олдимизга қўйган вазифани уддалай олмадик"4 17:13Диего Симеоне: "Бавария"га имкон қадар кўпроқ муаммолар туғдирмоқчимиз"2 17:12Высшая лига-2016. Муроджон Зухуров самый надежный вратарь высшей лиги0 16:54Луи ван Гаал "Бавария" раҳбариятига Крафт Нойердан кучли эканлигини тушунтирмоқчи бўлган2 16:46Коку ПСВ қанчалик кучли жамоа эканлигини исботламоқчи4 16:37Алькантара: "Анчелоттининг "Бавария"сига бироз вақт керак"1 16:29Алонсо "Атлетико"га қарши ўйинда ўйнамайди5 16:19Олий лига-2016. Муроджон Зуҳуров энг кўп "қуруқ ўйин" ўтказди8 16:19Арсен Венгер гуруҳда иккинчи бўлишдан фожеа ясамаяпти1

30 jul 10:22
News

Кубок сари пешқадамлар тўқнашувлари

Бугун ва эртага Ўзбекистон Кубогининг ярим финал биринчи учрашувлари ўтказилиб, юртимизда футбол мавсумининг иккинчи қисмига старт берилади.
Очиғини айтиш керак, чемпионатнинг иккинчи даврасидан кўра кубокдаги беллашувлар мухлислар эътиборини кўпроқ тортиши мумкин. Чунки бу ерда улар барчасини ўзаро тўқнашув орқали майдонда ҳал қилиб олиш имкониятига эга бўлишади. Кубок соҳибининг кейинги мавсумда Чемпионлар лигасида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлишини назарга олсак, бизни қандай кескин учрашувлар кутиб турганини пайқаш қийин бўлмайди.

Олий лигада дастлабки тўрт поғонани эгаллаб турган жамоаларнинг кубок ярим финалига йўл олишлари кўпчилик мамлакатларда кутилмаган ҳолат кузатилади, чунки бу мусобақага аутсайдер ва ўртамиёналар катта эътибор қаратишади. Бироқ бизда бундай тоифадаги жамоаларнинг мақсади ўсиш ва халқаро майдонларга чиқиш эмас, балки ҳомий ажратаётган пулни еб битириш холос. Шу сабабли Ўзбекистон Кубогида ярим финалга келиб, олдига қандайдир мақсад қўйган жамоалар қолишади холос. Бу йил ҳам шунга гувоҳ бўлдик. “Бунёдкор”, “Локомотив”, “Насаф” ҳамда “Пахтакор” олий лигада кучли тўртликни ҳосил қилиб туришибди. Лекин дастлабки икки поғонани эгаллаб турган жамоалар “Насаф”дан, қаршиликлар эса “Пахтакор”дан сезиларли фарқ билан илгарилаб кетган. Чемпионлик учун асосий кураш “Бунёдкор” ва “Локомотив” ўртасидаги курашда ҳал этилиши ойдинлашиб бўлди. Шу сабабли биринчи давра ниҳоясига етмасдан туриб юқори ўринлар учун интрига йўқолиб улгурди. Лекин кубокда ҳаммаси бошқача кўриниш олган. Бу ерда икки ўйинда рақибни доғда қолдириб, финалга йўл олиш ва финалда исталган жамоани мағлубиятга учратиш имконияти мавжуд. Лекин ҳеч қандай сенсация кузатилмайдиган мусобақамизда бу йил ҳам барчаси режадагидек бўлди. Яъни, пешқадамлар ярим финал иштирокчилари сафини тўлдиришди. Финал учун “Бунёдкор” “Локомотив” билан, “Пахтакор” эса “Насаф”га қарши майдонга тушадиган бўлди. Бу жамоалар тўқнашувлари мавсумнинг энг кескин ўйинларини тақдим этиб берса ажаб эмас. Чунки 2-3 учрашувни муваффақиятли ўтказган ҳолда совринга эга чиқиш ва ОЧЛ йўлланмаси нақд қилиб қўйишни тўрт жамоанинг барчаси истайди. Биринчи беллашувларнинг иккинчи давра арафасида ўтаётгани жамоаларнинг ўзгача иштиёқ, кайфиятда ҳаракат қилишларини таъминлаб бериши мумкин. Шу ўринда жуфтликлардаги имкониятлар ва бошқа ҳолатларга тўхталиб ўтсак. Ярим финал олдидан превью сифатида.

“Бунёдкор” ва “Локомотив”нинг беш кун ичида икки бор ўзаро ҳисоб-китоб ишларини олиб боришига тўғри келади. Кубокдаги ўйиндан бир неча кун ўтгач, томонлар олий лигада ҳам жангни давом эттиришади. Биринчи даврада бу клублар тўқнашувидан кейин турли гап-сўзлар юзага келди. Шу сабабли интрига янада ортиши тайин. Имкониятлар борасида гап кетганда жамоаларга тенг баҳо бериш мумкин. Фақат давралар оралиғида «Бунёдкор»да баъзи йўқотишлар юзага келди. Бошқа томондан асосий таркибда муқим майдонга тушганлардан деярли ҳеч ким кетгани йўқ. «Темирйўлчилар» эса таркибни кучайтиришга уринишди. Бир қатор легионерлар синовдан ўтказилди, «Пахтакор» билан шартномаси тугаган Илҳом Суюнов сафга қўшилди. Биринчи даврадаги учрашувдан кейин футболчилар ўзларини кўрсатишга уринишларини тасаввур қилиш қийин эмас. «Локо» таркибида Карпенко икки ҳисса куч билан ҳаракат қилишини кутса бўлади. Бу жамоалар тўқнашувида кўп нарса Бугало, Холматов, Карпенко, Нестеров, Пишур ва Ҳасанов сингари футболчиларнинг маҳоратига боғлиқ. Шунингдек, мураббийларнинг рақиб ўйинидаги камчиликларни топиб, унга қарши зарур чора қўллаши жуфтлик тақдирини ўзгартириб юбориш эҳтимоли мавжуд. Энг муҳими, бу жамоалар иштирокида ҳужумкор футбол кўришмиздир. Чунки кубокдаги ҳужумкор баҳслар ишқибозларнинг чемпионат ўйинларига бўлган қизиқишини озгина бўлса ҳам ошириши мумкин. Акс ҳолда, бутунлай тескари ҳолат юзага келиб, иккинчи даврада биринчи даврадагидан камроқ мухлислар баҳсларни бевосита стадиондан томоша қилишади. Чемпионлик учун курашда воқеалар ривожи қандай кўриниш олишини айтиш қийин. Шу сабабли ОЧЛда иштирок этишни 100 фоизга ҳал этиб қўйиш мақсадида бу жамоалар кубокдаги беллашувларни сўнгги нафас тўқнашувларига айлантириб юбориши ҳам ҳеч гап эмас. Агар шундай бўлса, бундан фақат хурсанд бўлардик. Чунки футболчиларимиз ички мусобақаларда шиддатли ва кескин руҳда ўтадиган ўйинларга муҳтожлар.

“Пахтакор” ва “Насаф” ўртасидаги учрашувларда эса жамоаларнинг кўпроқ ҳужумкорликка эътибор беришларини тахмин қилсак бўлади. Чунки бу клублар ҳимояда ўйнашни унчалик яхши ўзлаштиришмаган. Гарчи, “шерлар” биринчи даврада кўп тўп кирита олмаган бўлсалар-да, вазиятларни юзага келтириш борасида кўплаб жамоалардан устун эдилар. Энди Анвар Солиевдек тажрибали ҳужумчи рақобатни ошириши асносида жамоанинг гол уришдаги кўрсаткич ошса ажаб эмас. Хитойдан ижарадан қайтган Шерзод Каримов аввалгидек чиройли рейдлар уюштириши кутилмоқда. Шунингдек, Мурод Исмоилов ихтиёрига ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ўзларини кўрсатган Козак, Искандеров, Сергеев ва Махситалиев, шунингдек, жароҳатини даволаб бўлган Оганесян ва Ражабов қайтмоқда. Табиийки, бу ўйинчиларнинг таркибга қайтиши “Пахтакор”да ижобий ўзгаришлар бўлиши мумкинлигини кўрсатиб турибди. Лекин вазият аслида қандай тус олишини бугун бўлиб ўтадиган учрашувда кўриб оламиз. Дастлабки баҳс “Пахтакор” стадионида ўтказилади. Шу сабабли мезбонлар ҳужумга эътибор қаратишлари билан бир қаторда дарвоза дахлсизлиги ҳақида бош қотиришга мажбур бўлишади. Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги “Насаф” эса биринчи давранинг иккинчи ярмида жуда яхши ва сермаҳсул футбол намойиш қилди. Лекин орадаги танаффус бу жамоага таъсир ўтказган бўлиши мумкинми? Ушбу саволга жавобни билиб олишимизга саноқли соатлар қолди. Чемпионат ўйинида Тошкентда ҳужумкор футбол кўрсатган “Насаф” ўшанда мағлубиятга учраганди. Балки, Бердиев бу сафар тактик кўрсатмаларни бошқачароқ берар. Чунки қаршиликларни гол урилган ҳар қандай ҳисобдаги дуранг ёки кичик ҳисобдаги мағлубият ҳам қониқтиради. Лекин футболда ҳеч ким мағлубиятга учраш учун майдонга тушмайди. Кубок ўйинида бўлса ҳам. “Пахтакор” ўйини кўп жиҳатдан Миладинович, Махарадзе, Искандеров ва Каримовга боғлиқ бўлса, “Насаф”да Геворкян, Гадоев, Оллониёзовлар ҳозирги пайтда етакчиликни қўлга олишган. Ёшлар ва ўз тарбияланувчиларига эътибор қаратаётган бу жамоалар учрашувлари кескинроқ ўтишига ишониш мумкин. Чунки таркибида ёшлар бўлган жамоалар тўқнашувида бундай вазиятларга доимо гувоҳ бўлиб келганмиз.

Ўзбекистон Кубогида яна 5 учрашув ва ўртага ғолибга аталган 100 миллион сўм пул мукофоти ҳамда ОЧЛ йўлланмаси қолди. Умид қиламизки, бизни мавсумдаги энг кескин баҳслар кутмоқда. Бу жамоалар ишқибозларини эса стадионда суюклиларини қўллаб туришга чақирамиз. Чунки футбол мухлисларсиз қизиқарли эмас. Стадионда кўришгунча!
 
Беҳзод НАЗАРОВ.
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook