UZ

Сўнгги янгиликлар

21:47Ндиди: "Раньерининг кетишини "Лестер" футболчилари истаганини эшитиш ёқимсиз"  6 21:16Маццоне: "Менга ҳеч қачон Спаллетти ёқмаган, у доимо келишмовчиликлар келтириб чиқарган"  5 20:58Суннатилла Мамадалиев: “Кейинги босқичга чиққанимиздан хурсандмиз”  4 20:51"Қўқон-1912": Термиздаги ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  6 20:45Скоулз: "Руни бошқа инглиз клубига ўтишини истамайман"  4 20:41"Нефтчи": “Қўқон-1912″га қарши баҳснинг бошланиш вақти маълум  19 20:34Ўзбекистон кубоги. "Сўғдиёна" нимчорак финалга чиқди  18 20:14Диего Коста "Монако" ҳужумчиси Мбаппени феномен деб атади  12 19:43Буффон ҳазил тариқасида, фаолиятидаги 2000 учрашувни нишонлашга ҳаракат қилишини айтди  10 19:14Видич: "Погбанинг муаммоси шундаки, футбол бозори ақлдан озган"  11 18:45Фукс: "Раньерининг истеъфосида ҳамма "Лестер" футболчиларини айблашини билгандим"  5 18:40Қатар ФА президенти Шайх Ҳамад Тошкентдаги ўйинга келади  57 18:14Пирло: "Ювентус" Чемпионлар лигасининг бошқа фаворитларидан кучлироқ бўлиши мумкин"  4 17:43"Челси" Мората учун 65 млн. евро тўлашга тайёр  9 17:18Омар Моманидан янги карикатура: Коутиньо  23

21 апр 14:22
Янгиликлар

Кахи Махарадзе: “Шиддатли ўтаётган ўйинлар сони кўпайган”

"Пахтакор" жамоасининг мавсум бошидаги ўйинлари ҳақида сардор Кахи Махарадзедан бир қатор саволларга жавоб олдик.
- “Пахтакор”ни мавсумни жуда яхши бошлади. Бунинг асосий сабаби нимада?
- Ҳозирча олий лигада беш учрашувда ғалаба қозондик. Мавсумга яхши тайёргарлик кўрганимиз ва жамоада ўзаро тушуниш даражасининг ошгани туфайли ўша беллашувларда муваффақиятга эришдик. Янги мавсум арафасида таркибимизда кўп ўзгариш бўлмади. Фақат икки футболчи жамоамизга қайтди. Энг катта ўзгариш жамоа бошқарувида рўй берди. Самвел Бабаян менежер этиб тайинланди. Бу ютуқлар ортида унинг меҳнатлари ҳам ётибди. У футболчиларнинг характери ва руҳий ҳолатини жуда яхши тушунади. Ўйинлардан аввал у кўрсатмалар бермоқда, биз эса уни бажаришга интиляпмиз. Ғалабалар шундай қўлга киритилмоқда. Биз имкон қадар ҳужумкор ва чиройли футбол намойиш этишга уриняпмиз. Ҳали мавсум давомида ўйинимизни янада кучайтирамиз деб ўйлайман.

- Ўз ўйинингиздан қанчалик қониқяпсиз?

- Баҳони бошқалар бергани маъқул, лекин имкониятим етгунча жамоа ўйини ва ғалабаларига ҳисса қўшишга ҳаракат қиляпман. Ҳозирча ҳаммаси яхши, лекин мавсум узоқ давом этади ва аста-секинлик билан юқори ҳолатга чиқиб боришим керак. Буни бутун жамоа билан уддалашимиз зарур.

- Бу мавсумда ҳужумларга кўпроқ қўшиляпсиз, кўпроқ зарбалар бериб, голлар уряпсиз. Бу ҳам кўрсатмалар натижасидами?

- Албатта. Бу йил шундай ўйнаяпмизки, жамоа ҳужумга ўтган пайтда мен ҳужумчи ортида ўйнаётган иккинчи футболчи вазифасини бажаряпман. Натижада олдингига нисбатан кўпроқ кескин вазиятларни содир қиляпман. Ҳимояланаётган вақтимизда эса одатдагидек икки таянч футболчисидан бири бўлиб, бунга ёрдам беряпман. Жамоанинг ўйини қовушаётгани ҳам бунда муҳим ўрин тутади.

- Чемпионат савияси ҳақида қандай фикрдасиз? Унда ўсиш борми?

- Ўтган йилга солиштирсак, ўсиш бор. Айни пайтда аксарият жамоаларнинг савияси бир-бирига яқин. Чемпионатда яққол етакчи йўқ, деярли барча клублар таркибида яхши савиядаги футболчилар мавжуд. Фақат энди кимнинг имкониятдан қандай фойдаланиши кўп нарсани ҳал этиб беради. Ҳозиргача ўтказган ўйинларимизда осон рақибга дуч келганимиз йўқ. Мухлислар ҳам ўтган йилгидан кўпроқ, менимча. Ўйинлардаги шиддат ўсган. Кутилмаган натижалар кўпроқ кузатилиши мумкин. Хурсанд қилаётган тарафи шундаки, “Пахтакор”нинг ўз стадионидаги учрашувларига кўпроқ мухлислар келмоқда. Клуб томонидан ташкил этилган совринли ўйин бунга ёрдам берди. Энди чиройли ўйин кўрсатиб, ўша ишқибозларни ҳар доим стадионга келишга чорлаяпмиз.

- Қайси жамоаларнинг ўйини сизда илиқ таассурот қолдирди?
- Унчалик кўп ўйинларни кузатмадим. Лекин ҳозиргача “Локомотив”, “Насаф” ва “Бунёдкор” иштирокидаги учрашувларни кўрдим. Тошкентда ўтган “Локомотив” – “Насаф” баҳсида меҳмонларнинг ўйини маъқул келди. “Локо”нинг “Бунёдкор” билан беллашувининг охирги 15 дақиқасини томоша қилдим. Унда “Локомотив” яхшироқ ўйин намойиш қилди.


- Грузия миллий терма жамоасига чақирув олганингиз ҳақида маълумотлар пайдо бўлди. Бунга аниқлик киритсангиз.
- Ҳозирча миллий терма жамоанинг ўртоқлик ўйинлари учун кенгайтирилган рўйхатга киритилганим ҳақида маълум қилишди. Якуний таркиб эса кейинроқ маълум қилинади.
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Сурияга ютқаздик
ЖЧ-2018 саралаши доирасидаги Сурия - Ўзбекистон учрашуви бўлиб ўтди.  1229
Самвел Бабаян: "Охиригача курашамиз, ҳали имконият бор"
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян Сурияга...  529
Гуруҳдаги вазият билан танишинг
ЖЧ-2018 саралаши доирасидаги Сурия - Ўзбекистон учрашуви якунланди.  262
Виталий Денисов: "Гуруҳдаги вазиятимизни оғирлаштириб олдик, аммо ҳали имкониятимиз бор"
Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Виталий Денисов Сурияга қарши...  198
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: