31 may 08:02
News

"Каспий кубоги-2014". Ўзбекистон кеча қандай таркиб билан ўйнади?

Кеча Темур Олимхўжаев бошчилигидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси "Каспий кубоги" мусобақасининг 1-турида Қозоғистон устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонгани ҳақида хабар бердик.
Озарбойжон футбол Федерациялари Ассоциацияси расмий сайти кечаги ўйинлар қайдномаларини тақдим этди.

Терма жамоамиз сафида кеча Ислом Кенжабоев, Юсуф Абдумажидов ва Жонибек Кўчимов дублга эришишди. Илҳом Алижонов ва Амин Файзуллаев бир мартадан рақиб дарвозасига гол урди.

Кечаги баҳсда бош мураббий жами 16 нафар футболчини синовдан ўтказиб олди.


“Каспий кубоги-2014”

Ўзбекистон – Қозоғистон 8:1
30 май 2014 йил. “Сумгайит” шаҳар стадиони.
Ҳакамлар:
Темур Фарҳодов, Мунис Абдуллаев, Элман Мусаев, Тохир Аҳмедов

Голлар: Бахтиёр Зайниддинов 8 - Ислом Кенжабоев 6,70, Юсуф Абдумажидов 12,28, Жонибек Кўчимов 17,64, Илҳом Алижонов 21, Амин Файзуллаев 80.
 
Ўзбекистон: 1. Акром Хўжаев (12. Умид Эргашев, 75), 11. Азиз Жониев (15. Шоҳруҳ Маҳмудхўжаев, 57), 3. Илҳом Алижонов, 4. Ҳушдун Авилов, 5. Озод Қурбонов, 6. Раҳим Шарипов (14. Муҳаммад Очилов, 60), 7. Жонибек Кўчимов, 8. Ислом Кенжабоев, 9. Юсуф Абдумажидов, 10. Суҳроб Нуруллаев (2.Шаҳзод Ғофурбеков, 69), 20. Жаҳонгир Мақсудов (16. Амин Файзуллаев, 73)
Захирада қолганлар: 17. Мирзоҳид Эгамбердиев, 22. Абдуғани Ғанижонов
Бош мураббий: Темур Олимхўжаев

Огоҳлантиришлар: Рамазон Ўрозов, 32, Жандос Султонов, 55, Алишер Сақинов, 63 - Илҳом Алижонов, 45, Ислом Кенжабоев, 75

Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook