26 nov 11:16
News

Йоан Кабай: “Чемпионлар лигасида ўйнашни истайман”

“Ньюкасл” клуби ярим ҳимоячиси Йоан Кабай, янада кучлироқ клубда ўйнаш истагини билдирди.

“Чемпионлар лигасида ўйнашни истайман. Ушбу мавсумни тўлиқ “Ньюкасл”да ўтказаман, кейинчалик бошқа клубга кетишим мумкин.

Менга таянч нуқтада ўйнаш жуда ёқади, чунки бу позициядан майдоннинг ҳамма жойи бирдек кўринади. Вазифам эса жамоадошларимни зарба беришга қўлай бўлган позицияга олиб чиқишдан иборат”, - дейди Кабай.

Эслатиб ўтамиз, мавсум оралиғида футболчини “Арсенал” сотиб олишга уринган эди.

Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook