UZ

Сўнгги янгиликлар

22:58Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  11 22:33Ла Лига. "Реал Мадрид" "Реал Сосьедад"га қарши ўйин учун бошланғич таркибини одатдагидек эрта эълон қилди  8 22:11Ўзбекистон футзал термаси Осиё кубоги бронза медали учун Тожикистонга қарши ўйнайди (турнир сеткаси)  6 21:57U-23 Осиё кубоги. Ироқ – Вьетнам. Таркиблар аниқ!  10 21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  95 21:33Ўзбекистон U-23 Осиё кубоги ярим финалида Индонезияга қарши баҳс олиб боради (турнир сеткаси)  42 21:14U23 Осиё кубоги. ҒАЛАБА! Ўзбекистон қийин кечган ўйинда Саудия Арабистонини мағлуб этиб ярим финалга чиқди! Олимпиадага бир қадам қолди  438 20:47Тен Хаг бир неча нашрларга ўзи иштирокидаги матбуот анжуманларида савол беришни таъқиқлади  1 20:00"Бавария" мухлислари Тухель қолишини исташади  5 19:41Роналду "Манчестер Юнайтед"да Рангникка ультиматум қўйган  18 19:23Максим Шацких: "Асосийси кейинги босқичга йўл олдик. Ўйин ҳақида эса гапиришни истамайман"  13 19:18Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" – "Металлург" 1:1. Highlights  0 19:05Бошкович: "Ғалаба қозондик, аммо кўрсатган ўйинимиздан хафаман"  2 19:02Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Сўғдиёна" 2:3. Highlights  1 18:45Ўзбекистон Кубоги. "Арал" "Цемент"чига "хоҳлаганича" гол урди, "Қўқон-1912" "Жиззах"ни ютолмади ва гуруҳда қолиб кетди  2

Игнатий Нестеров: "Менинг вазифам - дарвозамни ишончли қўриқлаш" Янгиликлар

Игнатий Нестеров: "Менинг вазифам - дарвозамни ишончли қўриқлаш"

Игнатий Нестеров почта қутимиз ва твиттер микроблогимизга келган саволларга жавоб берди.
Хасанбой Машрапов, Киев, Украина: Хайрли кун, Ўзбекистон милли терма жамоасининг севимли ва хурматли дарвозабони Игнатий Нестеров. Келажакда сиз Ўзбекистон миллий терма жамоасининг бош мураббийи бўлиш истагингиз борми? Мен шуни истайман ва сизга ишонаман.

И.Н.:- Салом. Ҳали бу ҳақида ўйлаб кўрмадим. Мен энди 30 ёшдаман. Олдинда юқори мақсадлар турибди. Бу Жаҳон чемпионатида иштирок этиш, Осиё Кубогида ва Чемпионлар лигасида ғолиб чиқиш каби. Шундан сўнг бу ҳақда ўйлаб кўрса бўлади.

Сайфулла Рахмонов:Биз бошқа давлатларда жисмонан кам эмасмиз. Аммо футбол учрашувларида ундай эмас. Ўйлашимча бизнинг мураббийлар ва футболчилар ақлли футбол ўйнай олишмаяпти. Агар шундай бўлмаса нега улар бизни асабларимизга ўйнашади? Замонавий мухлис барча яхши футболчиларни ҳаракатларини ўрганиб олган. Менга терма жамоамизнинг мағлубиятларини кўриш оғир ботади, бунга даъво эса яхши натижа. Футбол менинг иккинчи хаётим, профессионал спортчи бўлмасамда. Менимча сиз фикримни инкор этмайсиз. Саволларим қуйидагича:

1.Роналду, Месси каби футболчилардан кам бўлмаслик учун бизнинг футболчиларимизга нима етишмайди?

2.Нега стандарт вазиятлардан голлар йўқ (деярли йўқ), Миржалол Қосимовни айтмаганда?

3.Циркда ҳайвонларни 10 йилда давомида стандарт вазиятлардан тўп тепишни ўргатишса улар албатта ўрганиб кетган бўлардилар. Нега бизнинг футбочилар бундай қила олишмайди?

И.Н.:- Фикримча бизда футбол сифати жудаям паст ва йилдан йилга ортга қараб кетаяпмиз. Агар биз Жаҳон чемпионатига чиққанимизда бизда ҳам кучли легионерлар бўларди. Клублар ва мухлислар ҳам футболчиларни қўллаб қувватлаш бўларди. Мундиалга чиқмаганимиз бизни фақат орқага қайтармоқда. Иккинчи саволга келсак бунда ҳар бир мураббий майда деталларгача эътибор бериши керак. Стандартлар билан, турли хил комбинациялар устида ҳам ишлаши керак. Циркка келадиган бўлсак бу футболчини ўзида қолган. Машғулотларда “халай валяй” уюштирса, ўз устида ишламаса у расмий ўйинларда ҳам шундай иштирок этади. Машғулотларда жонини бериб ишласа, қалбан ўз ишига ёндошса ўйинларда у яхши футболчи бўлади.

Умид Ражабов: Игнатий, ўзбек футболи мухлислари сизни ўзбек футболи тарихидаги энг яхши дарвозабонлардан бири деб биламиз ва сизни замонавий футболнинг ажойиб ўйинчиси деб ҳисоблаймиз. Саволим қуйидагича: сизда ҳорижда тўп суриш истаги бўлганми, агар шундай бўлган бўлса сизга нима ҳалақит берди? Жавоб учун олдиндан рахмат ва омад ёр бўлсин.

И.Н.: -Албатта, мен ҳорижда ўйнашни орзу қиламан. Ҳар куни шу ҳақида ўйлайман, яратгандан сўрайман. Мени таклиф этишларини хоҳлайман. Мен хар куни куни ўз устимда ишлашдан тўхтаймайман.

Шухрат Юнусов: Агар сиз ўтган мавсумда жароҳат олмаганингизда Ўзбекистонга плей-офф бахсида ҳеч бўлмаса Иорданиядан ўтишга ўз хиссангизни қўшган бўлармидингиз?

И.Н.: -Биринчидан мен май ойида жароҳат олдим. Аммо мен буни ҳеч кимга айтмадим. Икки уч ой сабр қилдим, оғриқларга чидадим. Мураббийларга, докторларга бу ҳақда билинтирмадим. Мавсумни сўнггига қадар ўйнамоқчи эдим. Ҳар куни уколлар, оғриқ қолдирадиган дорилар ичардим. Оғриқ кучайгач МРТ хулосасини Германияга юбордим ва улар жароҳатни тезлик билан даъволаш кераклигини айтишди. Сабр қилганим боиси мени Осиё Кубогидаги каби ўйлашмасин дедим. Эсингизда бўлса Австралияга қарши ўйинда жароҳат туфайли жамоамга ёрдам бера олмаганман. Бошқа терма жамоаларга қарши ўшанда ҳам оғриқ қолдирувчи уколлар ёрдамида ўйнаганман. Ўтган йили оғриқ кучайиб кетгач мураббийларга келиб, кечирасизлар, мен ўйнай олмайман, жароҳатни даъволаб, янги мавсумдан ўйнашимни айтдим.

Бахтиёр Тиллабоев: Агар сизга Европа клубларидан “Реал” ёки “Барселона”дан таклиф тушса, қайси бирини танлаган бўлардингиз?

И.Н.: - Дастлаб Европада биронта жамоага ўрнашиб олгач, кейин “Реал” ёки “Барселона” ҳақида ўйлайман

Бегзод Ботиров: Салом! Сиз фаолиятингизда нималарга эришганингиздан фахрланасиз ва нималарга эриша олмаганингиз сизда армон туйғусини вужудга келтиради?

И.Н.: - Биз Қатарда ўтган Осиё чемпионатида 4-ўринни эгалладик ва шундан кейин юртимизда футболга бўлган муносабат ўзгарди. Шу билан бирга биз, ўйинчилар бир-биримизни яхши тушунадиган бўлдик. Мени энг афсуслантирадиган ҳолат, бу жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлдан бой берганимиз. Ваҳоланки биз мундиалга чиқиш учун жуда яхши имкониятга эга эдик. Бизда бошқа бундай ҳолат бўладими ёки йўқ, билмайман.

+99894…..3182@mms.ucell.uz

Савол: футболнинг ашаддий мухлисиман. Ўзбек клубларининг ўйинларини қолдирмай кўриб бораман, улар ютишадими ёки ютқазишади қизиғи йўқ. Муҳими, майдонга тушаётган ҳар бир футболчи уларни қўллаб-қувватлаётганимизни ҳис қилишсин. Игнатий, сиз майдонга тушаётганда нимани ҳис қиласиз?

И.Н.: - Майдонга чиқаётганда менинг биринчи вазифам - дарвозамни муносиб қўриқлаш ва жамоамиз ғалабасига муносиб ҳиссамни қўшиш. Қолаверса, жамоадошларим чиройли ўйин кўрсатиши ва Яратганнинг ўзи уларни жароҳатлардан сақлашини сўраб майдонга тушаман. Майдонга кимнинг тушиши, қайси футболчи гол уриши муҳим эмас. Асосийси, жамоамиз ғалаба қозониб, якунда 3 очко қўлга киритишини ва турнир жадвалида доимо юқори ўринда юришини истайман.

Шуҳрат Имомов: Салом, аввало конференцияни уюштираётганларга ўз миннатдорчилигимни билдириб, келгусида ҳам бундайин мазмунли ишларни бардавом қилишларини тилаб қоламан. Мен Игнатийни жудаям ҳурмат қиламан ва унга кейинги ишларида ҳам бунданам юксакроқ натижаларни тилаб қоламан. Саволим қуйидагича: Игнатий, биринчи маошингни кимга бергансан ва бундан қандай ҳиссиёт туйгансан?

И.Н.: - Бу воқеа 2001 йилда бўлган. Мени ўша пайтда Самарқанднинг “Динамо” жамоасига чақиришганди. Мен у пайтда жуда ёш бўлганман ва Олий лигада тўп суришга чўчиганман. Ўша пайтларда “Динамо” сафида Равшан Бозоров, Муҳсин Муҳаммадиев каби машҳур футболчилар тўп суришган. Шундай юлдузлар билан ёнма-ён тўп суришимга кўзим етмаган ва Самарқандда йўқолиб қолганман. Кейин мени Тошкентдан қидириб топишган. Ўша йили мавсумнинг дастлабки учрашувида майдонга тушмаганман, мени заҳирада қолдиришган. Аммо, 2-турда жамоамиз бош мураббийи Ҳаким Фузайлов мени асосий таркибда майдонга туширган ва тўлиқ ўйнаганман. Ўйиндан кейин бизга мукофот беришган ва бу мен учун ўша пайтда жуда катта сумма эди. Биринчи маошимни ота-онамга олиб келиб берганман.

Фаробий: Салом Игнатий! Сизга бир қанча саволларим бор.

1. Тан олиш керак, бугунги кунда Осиёнинг энг зўр дарвозабонига айландингиз. Касильясдан кам жойингиз йўқ. Лекин сиз ҳаммага ўхшаб чет элга кетганингиз йўқ, доим Ўзбекистонда ўйнадингиз. Бунга сабаб нимада: Ўзбекистонни яхши кўришингиздами ёки чет эл клубларидан тузукроқ таклиф тушмаганида?

И.Н.: - 2003 йили БААда ўтган ёшлар ўртасида жаҳон чемпионатидан сўнг менга Россиянинг “Кубан” клубидан таклиф тушганди. Лекин ўша пайтда “Пахтакор” клуби раҳбарияти мени жамоада қолишимни исташган. Осиёдан менга таклиф тушмаслигига сабаб, қитъамиздаги аксарият клублар асосан маҳаллий дарвозабонлар хизматига таянишни афзал кўришади. Шу сабаб Осиё клубларидан менга таклифлар бўлмаяпти. Европага кетмаганимга сабаб, бизнинг миллий чемпионат ёки клублар ва терма жамоалар ўртасидаги халқаро ўйинларни Европада трансляция қилишмайди. Натижада скаутлар бизнинг футболчиларни кузатиш имкониятидан маҳрум бўлишмоқда. Агар мен учун манфаатли ва аниқ таклиф бўлганида ўз кучимни хориж клубларида синаб кўрган бўлардим. Аммо, ҳозирча бундай таклиф бўлгани йўқ.

Шерали Жўраев:Ассалому алайкум “Локомотив” клуби, салом Игнатий!

- Саволим шундан иборатки сиз қатнашган, иштирок этган ўйинларда Ўзбекистон миллий терма жамоасининг энг яхши ўйини қайси бири сизнингча? Ва асосий саволим, миллий терма жамоа мухлислари орасида кўп тортишувларга сабаб бўлаётган Абрамов билан Қосимовдан қайси бири бош жамоамизни яхшироқ, футболчиларнинг имкониятларидан келиб чиққан ҳолда юксакроқ даражада бошқаради? Қисқаси, сиз учун улардан қайси бири кучли тактик мураббий?

И.Н.: - Миллий терма жамоамиз иштирокидаги бирон-бир ўйинни мен учун энг яхши ўтган, деб кўрсатолмайман. Аммо, мени терма жамоамизга чақиришса, бутун вужудимни бериб тўп суришга ҳаракат қиламан. Абрамов ва Қосимов масаласига келсак, уларнинг ишига баҳо берадиган Терма жамоалар маркази, қолаверса Футбол федерация бор.

Фарҳод Мамажонов: Aссалому-алайкум Игнатий. Агар сиз дарвозабон бўлмаганингизда қайси амплуани танлардингиз?

И.Н.: - Футболга кириб келишимдан олдин мен баскетбол билан шуғулланардим. Кейин мени футболга чақиришган. Олдимда ушбу икки спорт туридан бирини танлаш вазифаси турарди ва мен футболни танлаганман. Мураббийимиз менга дарвозабон ўрнида тўп суришимни таклиф қилган ва мен рози бўлганман. Шундан бери дарвозани қўриқлаб келмоқдаман ва футболда бошқа позицияда тўп суришни ҳатто хаёлимга ҳам келтирмаганман.

Каттабек Очилов: Aссалому-алайкум. Аввало барчангизни янги футбол мавсуми билан табриклайман. Нестеровга саволим шундай:

1. Маълумки, биз 2014 йилги мундиалдан маҳрум бўлиб улгурдик. Aйтингчи, ушбу муваффақиятсизликда терма жамоамиз дарвозабонларининг неча фоиз айби бор, деб ўйлайсиз? (Шунчаки шахсий фикрингизни билмоқчиман!)

2. Агар сир бўлмаса айтингчи, сиз учун дарвозанинг қайси қисмига йўлланган зарба қийинчилик туғдиради, яъни дарвозанинг қайси қисмини қўриқлаш нисбатан мушкулроқ сизга?

И.Н.:

1. Футболда бежизга айтишмайган, дарвозабон - ярим жамоа, деб. Шу маънода жамоа қайд этган қониқарсиз натижаларда дарвозабонларнинг 50 фоиз айби бор дейиш мумкин. Аммо, шуни ҳам унутмаслик керак, дарвозабон қандай тўп суриши жамоа ҳимоячиларига ҳам боғлиқ. Агар улар рақиб ҳужумчиларига эркин ҳаракат қилишга имкон беришмаса, дарвозабон ҳам ишонч билан ўйнайди.

2. Менинг бирламчи вазифам - дарвозани қўриқлаш. Тўп дарвозанинг қайси бурчагига йўлланган бўлишидан қатъий назар мен уни қайтаришим керак, чунки дарвоза - бу менинг уйим. Иккинчидан, дарвозада тўпни қайтаришнинг имкони йўқ бўлган жой йўқ. Тўп қаерга йўлланса ҳам қайтариш мумкин.

Ҳусниддин Турсунзода: Mенинг саволим қуйидагича: Игнатий Нестеровга Европадан таклиф тушиб қолса қайси чемпионатни танлар эди, испания клублариними ёки Англия клубларини?

2. Энг ёқтирган ва унга ўхшашга ҳаракат қиладиган кумир дарвозабонингиз ким?

И.Н.:

1. Агар менга Европа клубларидан таклиф тушадиган бўлса, менимча Испания вариантини танласам керак.

2. Кумир дарвозабонга келсак, менинг алоҳида кумирим йўқ. Лекин, жаҳоннинг энг кучли дарвозабонларидан энг яхши сифатларини ўзлаштиришга ҳаракат қиламан. Ўйинларни телевизор орқали кузата туриб, уларнинг хатолари ва ютуқларидан ўзим учун керакли хулосаларни чиқариб оламан.

Фаррух Дониёров: Савол Игнатий Нестеровга:

1. Агар футболда дарвозабон эмас бошқа амплуада ҳаракат қилганингизда шу даражага чиқа олармидингиз?

2. Игнатий Нестеров фаолиятини энг юксак чўққисига кўтарилдими?

3. Қўлинигиздаги татиуровкаларни маъноси нимани англатади?

И.Н.:

1. Мен тақдиримга раҳмат айтаман, дарвозабон бўлганимга. Юқорида таъкидлаб ўтганимдек, дарвозабондан бошқа амплуада тўп суришни хаёлимга ҳам келтирмаган.

2. Бу ҳақда мен эмас, мухлис ва мутахассислар жавоб беришгани маъқул.

3. Қўлимдаги татиуровка - бу менинг оилам, хотиним ва қизларим. Улар ҳар доим мен билан бирга ва ҳамиша мени қўллаб-қувватлашади.

Жаҳонгир Муҳиддинов: Салом Игнатий. Авваломбор сизга саломатлик, жароҳатингиз тезроқ тузалиб ватанимиз футболига бундан кейин ҳам ўз ҳиссангизни қўшишда давом этишингизни тилайман. Meн сизни ватанимизни қўриқловчи чегарачи ҳарбийларга ўхшатаман. Илоҳим сиз турган постга душманлар яқин келишолмасин.

Саволга ўтсам, ОФК дарвоза ортида ҳакамлар қўйиши керакмасмикин. Осиёда ҳали бери АПЛдагидек технологиялардан фойдаланишга имкон бўлмаса керак. Айнан дарвозабон сифатида бунга қандай қарайсиз?

И.Н.: Мен дарвозалар ортида ҳакамлар бўлиши керак, деб ҳисоблайман.Биз футболчилар майдонда қандай ўйнашаётганини кўриб улардан ўрганмоқдамиз. Менимча, футболнинг янада ҳалол, адолатли бўлиши учун дарвоза ортида ҳакам бўлиши керак.

Жасур Жўрабоев: Сиз Ўзбекистонда бир неча тажрибали дарвозабон мураббийлар (Анвар Рашидов, Сколари ёрдамчиси, Абдусаттор Рахимов....) билан ишладингиз? Сизнингча қайси дарвозабон мураббийдан сиз бирон нарса олдингиз?

И.Н.: Мен аввало Анвар Рашидовга миннатдорчилик билдирган бўлардим, негаки у мен билан 7,5 йил бирга ишлади ва менга кўп нарса ўргатди. У менга тўпни қандай ушлаб олиш, майдонда ҳимоячиларни бошқариш сингари дарвозабонлар учун муҳим бўлган жиҳатларни ўргатди. Абдусаттор Рахимовни ҳам ёмон мураббий демаган бўлардим. Унга ҳам мен билан бирга ишлаган тўрт йиллик фаолияти учун раҳмат айтаман. Уларга аввало соғлик, қолаверса кўплаб истеъдодли шогирдлар тарбиялашларини тилаб қоламан. Мураббийларимиз биздан фахрланиб юришларини хоҳлайман.

Барча он-лайн конференцияда қатнашган мухлисларга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Игнатий Нестеров билан ўтказилган сухбат ўз якунига етди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика