Latest news

08:072015 йилда Криштиану Роналду 203 миллион евро ишлаб топди0 08:07В 2015 году Криштиану Роналду заработал 203 млн евро0 08:00Германия. «Айнтрахт» - «Хоффенхайм» учрашувида ҳисоб очилмади0 08:00Чемпионат Германии. «Айнтрахт» и «Хоффенхайм» голов не забили0 07:55Испания. «Малага» «Гранада» билан дуранг ўйнади2 07:55Чемпионат Испании. «Малага» сыграла вничью с «Гранадой»0 00:30Брендомания. Эл-Классико қайси йўл билан ЛаЛигага бўлган қизиқишни орттиряпти17 23:55Бензема «Депортиво»га қарши ўйинни ўтказиб юборади11 23:55Бензема пропустит матч с «Депортиво»0 23:40Анхель Ди Мария ПСЖдан кетмоқчи12 23:40Анхель Ди Мария намерен покинуть ПСЖ0 23:13Давид Вилья қишда Испанияга қайтмайди4 23:13Давид Вилья не вернётся в "Спортинг"0 22:50Оскар Туркияга йўл олиши мумкин1 22:22Olamsport: Тошкентда қўл жанги бўйича турнир якунланди, курашчиларимиз Тулада ва бошқа хабарлар0

02 dec 11:52
News

Ҳаваскорлар ўртасида футзал бўйича Тошкент шаҳар очиқ чемпионати старт олди

1 декабрь куни Тошкентдаги «Ўзбекистон» спорт мажмуасида футзал бўйича Тошкент шаҳар очиқ чемпионати баҳслари старт олди.
Янги мавсумда ушбу мусобақа иштирокчилари сони сезиларли равишда кўпайди. Энди унда аввалгидек 8 жамоа эмас, балки нақ 18та жамоа иштирок этади.

Қайд этиш жоиз, Тошкент шаҳар чемпионати, ўзининг қизиқарли ва шиддатли ўйинлари билан, қисқа фурсат ичида кўплаб томошабинлар эътиборини қозонишга муваффақ бўлди. Шу сабаб мусобақада иштирок этиш истагида бўлган жамоалар сони йилдан-йилга ошиб бормоқда.

Янги жамоалар сони нафақат Тошкент клублари ҳисобига, балки вилоят жамоалар ҳисобидан ҳам ошиб бормоқда. Хусусан, янги мавсумдан мусобақаларда Қаршининг «Насаф» жамоаси ҳам иштирок этмоқда, турнирнинг ўзига эса «Очиқ чемпионат» мақоми берилди.

Янги мусобақадаги илк сенсацияга айнан «Насаф» муаллифлик қилди. Мусобақалар дебютанти 1-турда амалдаги чемпион – «СҚБ-Юнусобод» жамоасини йирик – 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратишга муваффақ бўлди.

1-турнинг барча натижалари билан қуйида танишишингиз мумкин:

Футзал бўйича Тошкент шаҳар очиқ чемпионати
1-тур учрашувлари
1 декабрь, якшанба
9:00 Чоштепа – DHL4:5
10:00 Ўзтелеком – ТАТУ-Талаба 5:5
11:00 Eriell– ЎзДТВ 3:1
12:00 Говоряшчие руками – Сергели 4:1
13:00 ARCHIE-EuroAsia– Prodigy 2:1
14:00 ЎзСҚБ – Galaxy 5:1
15:00 Насаф – СҚБ-Юнусобод 4:1
16:00 Атлант – Восток 1:4
17:00 NTC-Khamkor– ТАТУ 6:1

Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг 2-тур учрашувлари 8 декабрь, якшанба куни Тошкентдаги «Ўзбекистон» спорт мажмуасида бўлиб ўтади.

2-тур учраушвлари
8 декабрь, якшанба
9:00 DHL– ТАТУ
10:00 Восток - NTC– Khamkor
11:00 СҚБ-Юнусобод – Атлант
12:00 Galaxy– Насаф
13:00 Prodigy– ЎзСҚБ
14:00 Сергели – ARCHIE-EuroAsia
15:00 ЎзДТВ – Говорящие руками
16:00 ТАТУ-Студенты – Eriell
17:00 Чоштепа - Ўзтелеком

Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook