UZ

Сўнгги янгиликлар

01:13Косьелни: “Канте – Премьер лиганинг энг яхши футболчиси”  22 01:03Флорентино Перес: "Мбаппе-Бензема жуфтлиги? Футболда ҳамма нарса амалга ошиши мумкин”  9 00:23“Челси”, “МанСити” ва “МЮ” скаутлари Рюдигерни кузатишмоқда  8 00:01Эрик Байи: “Россия термаси фақат пойтахт жамоалари вакилларидан иборат эмас”  11 23:48АҚШда ўтказиладиган “Барселона” – “Реал” учрашуви учун 46 мингта чипта сотиб бўлинди  17 23:02ВИДЕО. Таиланд - Саудия Арабистони 0:3  31 22:55Ўзбекистон Кубоги. “Андижон” - “Нефтчи” учрашувини Толибжонов бошқариб боради  14 22:42Ўртоқлик учрашуви. Қатар U-22 - Ўзбекистон U-22 - 1:3   34 22:20ВИДЕО. Ироқ - Австралия 1:1  20 22:01"Динамо" мухлислари Зоминга боришади  24 21:30Самвел Бабаян: "Охиригача курашамиз, ҳали имконият бор"  413 21:27ВИДЕО. Хитой - Жанубий Корея 1:0  17 21:15Спортчилар ижтимоий тармоқларда: Саҳнада "Uzbek Tigers"!  18 21:12ЖЧ-2018 саралаши. Австралияда дуранг, Саудия Арабистонида йирик ғалаба  29 20:45Смолов Кот-д'Ивуарга қарши ўйнамайди  39

02 окт 14:01
Янгиликлар

Ҳасанбой Эгамбердиев: “Ашурматов мавсум охирига қадар “Гулистон”да ишлайди”

Чемпионатнинг биринчи қисмини кўтаринки руҳда ўтказган “Гулистон”ни иккинчи даврада таниб бўлмаяпти. Бош мураббий Бахтиёр Ашурматов ҳам клубга нима бўлаётганини била олмай хуноб бўлмоқда.
Жамоа ўтган шанба куни Ғузорда “Шўртан”га йирик ҳисобда мағлубиятга учраганидан сўнг, Ашурматов ариза ёзиб, расман клубдан кетишини билдирганди.
 Вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида “Гулистон” клубининг ижрочи директори Ҳасанбой Эгамбердиевга мурожаат қилдик.

- Бахтиёр Ашурматов “Шўртан” билан ўйиндан сўнг, ишдан кетишини маълум қилганди. Раҳбарият бош мураббийнинг истеъфога чиқиш ҳақидаги аризасини қабул қилдими?

- Йўқ. Биласизми Ашурматов бу йил мураббий сифатида олий лигада дебют мавсумини ўтказмоқда. Тўғри, унда тажриба камроқ бўлиши мумкиндир. Лекин Бахтиёр ҳам инсон ҳам мураббий сифатида жуда яхши одам. Бу йил дастлабки мавсуми бўлишига қарамай, ўзини кўрсата олди. Охирги турларда жамоамиз қайд этаётган натижалар яхши кечмаётган бўлсада, унинг ишидан тўлиқ қониқмоқдамиз дейишим мумкин. “Шўртан”дан учралган мағлубият бош мураббийга руҳан қаттиқ зарба бўлди. Шу боис Бахтиёр кетишини айтиб ўтган. Лекин учрашувдан сўнг, у билан гаплашдик ва 2-3 кун ҳордиқ чиқариб, ўзини руҳан тиклаб олишини айтдик.

- Айни пайтда машғулотларни ким олиб бормоқда?

- Бош мураббийнинг ёрдамчиси Зоҳид Нурматов бошчилигида машғулот ўтказилмоқда. Ашурматов бугун жамоа қароргоҳига етиб келади ва “Навбаҳор” билан ўйинга тайёргарликни кучайтирамиз.

- Бош мураббийнинг клуб билан тузган шартномаси қачонгача амалда бўлади?

- Йил охирига қадар битим имзолаганмиз. Шу боис Ашурматов ҳозир ҳеч қаерга кетмайди ва мавсум сўнггига қадар ўз ишини давом эттиради.

- “Гулистон” биринчи давра кашфиётига айланганди. Аммо мавсумнинг иккинчи қисмида жамоани таниб бўлмаяпти. Бунга нима сабаб?

- Ҳаммаси барибир моливий шароитга бориб тақалади. Тўғри, ҳомийларимиз айтилган суммани бериб туришибди. Лекин оз-оздан. Давралар оралиғида бир нечта етакчи ўйинчилар ҳам кетиб қолишди. Шунингдек жароҳатлар муаммоси ҳам қийнаб қўймоқда.

- Жамоанинг бош хомийси ким?

- Сирдарё иссиқлик электро станцияси ОАЖ.

- “Гулистон” кетма-кет очко йўқотишлардан кейин аутсайдерлар қаторига тушиб қолди. Жамоанинг олий лигада қолиш имкониятини қандай баҳолайсиз?

- Бунинг учун имкониятларимиз яхши. 80х20. Чунки қолган ўйинларнинг тўрттасини ўз майдонимизда ўтказамиз. Умид қиламанки, бўлажак баҳсларда йигитларимиз керакли очколарни жамғариб, элита қолиш вазифасини уддалайди.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.

-

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Сурияга ютқаздик
ЖЧ-2018 саралаши доирасидаги Сурия - Ўзбекистон учрашуви бўлиб ўтди.  1209
Самвел Бабаян: "Охиригача курашамиз, ҳали имконият бор"
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян Сурияга...  404
Гуруҳдаги вазият билан танишинг
ЖЧ-2018 саралаши доирасидаги Сурия - Ўзбекистон учрашуви якунланди.  247
Сурия - Ўзбекистон. Таркиблар маълум бўлди
Сурия ва Ўзбекистон учрашувида жамоаларнинг таркиби маълум бўлди.   232
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: