UZ

Сўнгги янгиликлар

13:42Ҳеч нарса қилмаган одам хатога йўл қўймайди  3 13:21Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо...  0 13:13U-23 Осиё Кубоги. Финалдан кейинги кадрлар ва тақдирлаш маросими ГАЛЕРЕЯ  8 12:51"Реал" бугун чемпион бўлиши мумкин, агар...  0 12:02Тарихий натижага эришган Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Тошкентда тантанали тарзда кутиб олинди   18 11:46Неъматулло Қутибоев: "Таркибида Ўзбекистон миллий терма жамоасида ўйнаган футболчилари бор бўлган "Бухоро"га муносиб қаршилик қилдик"  1 11:38Улуғбек Бакаев: "Арал" билан баҳсдаги дуранг адолатли натижа"  2 11:34Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? Николай Егоричевнинг фикрлари  11 11:11Руслан Аҳмедов: "Вилоят ҳокими 2024 йилда "Хоразм" клубига база қуриб беришга ваъда берган"  3 10:55Асрор Алиқулов: "Машъал" гол ўтказмаганига битта сабаб бор"  0 10:45Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди"  22 10:36Анвар Бердиев: "Рақиб 10 киши бўлиб қолганида тайёр ғалабани қўлдан чиқаришни тушунтириш ва тушуниш қийин"  0 10:25"Дўстлик" бош мураббийи Николай Шевченко: "Қўқон-1912" яримта вазиятдан ҳам гол уришга эришди"  1 10:20Муҳсин Низомиддинов: "Дўстлик" жамоасини яхши ўрганиб чиққандик"  0 10:00"Андижон" 8 йиллик қора анъанага чек қўядими?  3

Ҳаким Фузайлов: «БАА йиғинида жамоавий ўйинга эътибор қаратдик» Янгиликлар

Ҳаким Фузайлов: «БАА йиғинида жамоавий ўйинга эътибор қаратдик»

Янги мавсум ҳамда Осиё Чемпионлар лигаси-2014 саралаш баҳсларига қизғин ҳозирлик кўраётган «Локомотив» жамоаси жорий йилги ягона хориж йиғинини 11-25 январь кунлари БААнинг Абу-Даби шаҳрида ўтказиб қайтди.

Айни пайтда темирйўлчилар пойтахтда ОЧЛ саралаш ўйинларига тайёргарликнинг якуний босқичини давом эттиришмоқда. Шу билан бирга жамоа селекция жараёнидаги фаолликни ҳам бўшаштирганича йўқ. Бунга мисол тариқасида «Локомотив» ушбу ҳафтада ўз таркибига Руслан Мелзиддиновни қўшиб олганини кўрсатиш мумкин. Темирйўлчиларнинг мавсумолди тайёргарлик жараёни қай даражада? Жамоада янги футболчилар пайдо бўлиши мумкинми? Шу ва бошқа саволлар билан биз «Локомотив» клуби бош мураббийи вазифасини бажарувчи Ҳаким Фузайловга мурожаат қилдик.

-Ҳаким Қаюмович, жамоанинг БААда ташкил этган ўқув-машғулотлар йиғини ва умуман мавсумолди тайёргарлик жараёни ҳақида гапириб берсангиз...

-Айтиш мумкинки, жамоамизнинг БААда ташкил этган йиғини анчайин самарали ҳамда фойдали бўлди. Ушбу йиғиндан аввало футболчиларнинг жисмоний ҳолатини яхшилаш, шунингдек кучли спарринг рақибларга қарши ташкил этилган назорат-синов ўйинлари орқали жамоага таклиф этилган янги футболчиларни кўздан кечириш, ўйин амалиётини шакллантириш, жамоа ўзагини аниқлаб олишни кўзлагандик ва бунга деярли эришдик. Амирликларда турли чемпионатларнинг етакчи жамоаларига қарши майдонга тушдик. «Қайрат» клуби Қозоғистон чемпионатининг бронза медали соҳиби саналади. «Шахтёр» эса Украинанинг амалдаги чемпиони ва жорий йилги чемпионат етакчисидир. «Бейжинг Гуоан» жамоаси Хитойнинг етакчи клубларидан бири ва Осиё Чемпионлар лигасида мунтазам иштирок этиб келади. Сўнгги рақибимиз эса Россия премьер-лигаси вакили «Урал» клуби бўлди. Ушбу ўйинларда биз иккитадан ғалаба ва мағлубият қайд этдик. Бироқ, назорат-синов ўйинларида натижа муҳим эмас. Биз асосий эътиборни жамоавий ўйинни шакллантиришга қаратгандик ва бунга имкон қадар эришдик.

-Жамоа шу кунгача ўз сафига жами 10 нафар футболчини қўшиб олди. Селекциядан кўнглингиз тўлдими? Мавсум стартигача «Локомотив» сафида янги футболчилар пайдо бўлиши мумкинми?

-Селекция ишлари ҳеч қачон тўхтамайди, бу жараён йил бўйи давом этади. Ўйлайманки, биз етарли даражада кўчайишга эришдик. Жамоага таклиф этилган футболчиларнинг барчаси профессионал, ўз ишининг ҳақиқий усталари. Ҳозирги таркибимиз жамоанинг ўйинига ижобий таъсир кўрсатишга қодир. «Локомотив»да яна янги футболчилар пайдо бўлиши мумкинми? Менимча йўқ. Агар янги футболчига эътибор қаратадиган бўлсак, бу ўйинчи ОФКга аъзо давлат вакили, яъни осиёлик бўлиши ва жамоамиз ўйинини янада кўчайтириши керак.

-«Локомотив» таркибига келиб қўшилган янги футболчилардан Марат Бикмаев ва Игнатий Нестеров жароҳати боис анча вақт жамоага ёрдам бера олишмайди. Буни қандай изоҳлайсиз?

-Биласизми, Бикмаев тўғрисида тўхталадиган бўлсак, унинг ўзи «Локомотив» жамоасида тўп суриш истагини билдирди. Бу жамоамиздаги ажойиб муҳит футболчида анча илиқ таассурот қолдирганидан дарак беради. Марат бой тажрибага эга маҳоратли футболчи. У соғайгач, жамоамизга ёрдами тегишига ишонаман. Нестеровга келсак, у умумий гуруҳ таркибида машғулотларда иштирок этмоқда. Шифокорларнинг айтишича, Игнатий март ойи бошларида майдонга қайтиши мумкин. Агарда жамоамиз Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичига чиқадиган бўлса, Нестеров 2-турдан бошлаб жамоага ёрдам бера олади, деб умид қиламан.

-Осиё Чемпионлар лигаси-2014 саралаш баҳсларида қайси дарвозабонга ишонч билдирасиз?

-Бизда ажойиб бўлган дарвозабонлар жамланишган. Юқорида Нестеров ҳақида тўхталиб ўтдим. У умумий гуруҳда машғулотлар олиб бормоқда. Аммо, ОЧЛ саралаш ўйинларида Игнатий жамоамизга ёрдам беролмайди. Ғаниев ва Исабоевларнинг имкониятлари тенг. Умуман менга дарвозабонларнинг ўз устида қандай ишлашаётгани ёқяпти. Ўйин куни улардан қай бири яхшироқ тайёргарликка эга бўлса, ўша дарвозани қўриқлайди.

-Яна бир жароҳатланган футболчи Фарҳод Тожиевнинг аҳволи қандай? У қачон сафга қайтиши мумкин?

-Фарҳод Тожиев жамоамизнинг муҳим ўйинчиси. Унинг кутганимиздан ҳам тез соғайиб бораётганидан мамнунман. Фарҳод ҳозир умумий гуруҳда машғулот олиб бормоқда. Агар ҳаммаси кўнгилдагиек кетадиган бўлса, у февраль охири – мартнинг бошларида майдонга қайтади.

-Сўнгги вақтларда жамоа ҳужумчиси Иван Нагаевга Москванинг «Торпедо» клуби жиддий тарзда қизиқаётгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлганди…

-Тўғри, «Локомотив» ҳужумчиси билан «Торпедо» (Москва) клуби қизиқаётганди. Аммо, Ваня охирги паллада жамоамиз сафида қолиш ва ОЧЛ баҳсларида «Локомотив»га имкон қадар ёрдам бериш истагини билдирди. Мураббий сифатида бундан мамнанман.

-Жамоанинг сўнгги хариди Руслан Мелзиддинов ўтган мавсум ҳам темирйўлчилар сафида пайдо бўлганди. Бироқ, ОЧЛ саралаш баҳсларидаги омадсизликдан сўнг у Қозоғистонга жўнаб кетганди. Мураббий сифатида Русланни қайси амплуада синаб кўрмоқчисиз?

-Мелзиддинов универсал футболчи. У ҳимоянинг марказида ёки қанотларда тўп суриши мумкин. Шунингдек, таянч ярим ҳимоясида ҳам чакки эмас. Қолаверса, у интизомли футболчи ва ўз ишига масъулият билан ёндошади. Тўғри, Мелзиддинов ўтган йили жамоамизда тўп суриш истагини билдирган ва ОЧЛ саралаш ўйинида майдонга ҳам тушганди. Кейин Мелзиддиновга Қозоғистондан жуда манфаатли таклиф тушди ва биз футболчининг райига қарши бормадик. Бу йил ҳам футболчи «Локомотив»да тўп суришни истади ва бундан мамнунмиз.

-Осиё Чемпионлар лигаси саралашида тўқнаш келадиган рақибларни ўрганиш қай даражада? Умуман, «Қувайт СК» ҳамда «Ал-Шорта» жамоаларидан қай бирининг имкониятини юқори баҳолайсиз?

-Таркиб бўйича олиб қарайдиган бўлсак, жамоаларнинг кучлари деярли тенг. «Қувайт СК» таркибида маҳоратли легионерлар жамланишган. Шунингдек, жамоанинг асосини Қувайт терма жамоаси аъзолари ташкил этишади. Қисқаси, яхши шаклланган жамоа. Худди шу фикрларни «Ал-Шорта»га нисбатан ҳам айтиш мумкин. Улар сафида ҳаракат қиладиган беш нафар футболчи яқинда якунига етган ёшлар ўртасида Осиё чемпионати ғолиби бўлишди. Яна 7 нафар футболчи Ироқ миллий терма жамоаси аъзоси саналади. Хуллас, рақиблар бир-бирига муносиб. Улардан қай бири бизга тўқнаш келиши якшанба куни маълум бўлади. Бизда эса рақибларнинг ўйинлари ёзилган дисклар бор ва уларни ўрганишда давом этамиз. Албатта «Қувайт СК» - «Ал-Шорта» жамоалари учрашувини кузатамиз ва рақибларни синчковлик билан ўрганишда давом этамиз.

-Ҳаким Қаюмович, шу кунларда юртимизда нисбатан совуқ ҳаво ҳукм сурмоқда. Бу бизнинг фойдамизга хизмат қилиши мумкинми ёки...?

-Ўйин куни иккала жамоа ҳам бир хил шароитда тўп суради. Бироқ, Қувайт ва Ироқ учун бундай об-ҳаво шароитида тўп суриш бироз ноқулайлик туғдиради, деб ўйлайман. Ҳар ҳолда улар иссиқ шароитда тўп суришга мослашган. Бизнинг футболчилар ҳам иссиқни яхши кўришади. Аммо, жамоамиз футболчилари совуқ шароитда тўп суриш бўйича маълум тажрибага эгалар. Шу боис совуқ об-ҳаво шароити бизнинг фойдамизга хизмат қилади.

Отабек Эшмаматов суҳбатлашди
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика