Latest news

20:00Жек Уилшир "Рома"га ўтиши мумкин0 20:00Джек Уилшир входит в список интересов "Ромы"0 19:40"Марсель" япониялик футболчига қизиқиб қолган3 19:40Юто Нагатомо заинтересовал "Марсель"0 19:10"Ливерпуль" Коутиньо билан шартномасини узайтирмоқчи3 19:10"Ливерпуль" хочет подписать новый контракт с Филиппе Коутиньо0 18:48ОЧЛ-2017. Филиппин клуби кейинги босқичга йўл олди3 18:45Футболчилар ижтимоий тармоқларда15 18:29Шерзод Файзиев: “Эртадан Тошкентда машғулотларни бошлаймиз”0 18:14Хамес жароҳат олди ва 3 ҳафта майдонга туша олмаслиги мумкин21 18:14Хамес получил травму и может выбыть из строя на три недели0 17:43"Лестер" футболчиси 48 соат ичида "Малага" футболчисига айланади4 17:43Защитник «Лестера» Л. Эрнандес в течение 48 часов станет игроком «Малаги»0 17:18“Цементчи” назорат ўйинида ғалаба қозонди4 17:12Сакки: "Марадона "Наполи"да бош мураббий бўлишимни истаган"0

13 may 13:01
News

Фёдоров ваъдасининг устидан чиқди, отасига раҳмат!

Москва сафарим давомида энг мазза қилганим Андрей Фёдоров билан учрашув бўлганди.
Фахрийлар ўртасидаги ўйиндан кейин Фёдоров бизни уйига олиб кетган ва 4-5 соат давомида унинг хонадонида меҳмон бўлгандик. Меҳмондорчилигимиз суҳбатга бой бўлиб, “Хиросима-94” ва “КЕЧА, БУГУН, ЭРТАГА” лойиҳаларимиз учун икки хил кўринишдаги интервью бўлган эди.

Интервью олишнинг сири бор. Қаҳрамонингиз ичига кириб олсангиз, тамом. Истаган саволингизни берасиз ва ўзингиз истаган жавобни оласиз. Фёдоровлар оиласи билан шунчалик чиқишиб кетдим-ки, очиқ саволга ўтдим.

Н.Ю: -   Менимча, фаолиятингиз давомида етарлича маблағни ишлаб топдингиз. Шу маблағларни ишлаб топишда “Нефтчи”нинг роли катта бўлган.  Энди Ватанга “қарзингиз”ни қайтариш вақти келмадими? Балки, катта бўлмаган пулга “Нефтчи”ни аввалги мавқейини тиклашда ёрдам берарсиз? Баҳонада кенжа фарзандингизни Фарғона билан яқиндан таништирасиз. Фарғонанинг “оригинал” анор ва узумларини маза қилиб истеъмол қилишга нима етсин!

А.Ф: -   Маблағ борасида нима десам бўлади, барчаси учун футболга раҳмат айтаман. Таклифингиз ҳақиқатдан ҳам қизиқарли. Аслида бундай ниятим йўқ эмас. Миша (Мурод Исмоилов) “Нефтчи”ни қабул қилиб олаётган пайтда мен билан маслаҳатлашиб, ҳатто ҳамкорлик қилишга чақирди. У билан ёшликдан дўстман. Битта қишлоқда катта бўлдик. Балки сиз айтган иш амалга ошар. Ҳақиқатдан ҳам оилам анчадан бери Фарғонада бўлмаган. Кенжа фарзандим эса бирор марта у ерда бўлган эмас. Лекин у ерда менинг яқин дўстим мураббий, унга рақобатчи бўлиш ниятим йўқ.

Н.Ю: -   Мен кўпроқ сизни жамоа мураббийи эмас, клуб раҳбариятида ишлашингизни истардим. Сиз кўпни кўрган мутахассиссиз. “Рубин”да кўп йиллар давомида селекция бўлимида фаолият олиб бордингиз, хориж турнирларида қатнашиб тажриба оширдингиз. Жамоа структурасига, пулни эмас, мухлисларини ўйлайдиган мутахассис керак, менимча, бу сиз бўласиз. Клубда замонавий академия очилиш арафасида. Россияда танишларингиз кўп. Бу академия бирон бир замонавий футбол академияси билан ҳамкорлик қилса чакки бўлмасди. Россия чемпионати ўйинларини кўрдик. Мухлисларга яратилган шароитлар шунчаки ажойиб. Сиз бу ерда 10 йилдан ортиқ фаолият олиб бордингиз, “Нефтчи”да пул йўқ эмас. Маркетинг ва академияни ривожлантириш учун етарли билимга эга бўлган мутахассис керак.

“Нефтчи”га мутахассис таклиф қилиш менинг ваколатим эмаслигини яхши билардим. Аммо менинг наздимда бугунги кунда “Нефтчи”нинг мавқейини тиклашда ва туб бурилиш ясаш йўлидаги энг керакли одам Фёдоров эди.

Мана Фёдоров “Нефтчи”га қайтди. Энди у дўсти Мурод Исмоиловга ёрдам беради ва ўз тажрибаси билан ўртоқлашади. Тохир Кападзега эса клуб структурасида ёрдам беради. Энг муҳими, янги очилаётган академияга унинг фойдаси катта бўлади. Агар Фёдоровни кимдир чиқиштирмаса ва унинг клубдан кетишига сабаб бўлувчи иғволарни тарқатса, бунга биз ҳам қараб турмаймиз. Бизнинг футболга Фёдоров каби ҳалол инсонлар керак.

Нодирхўжа Юлдашев
Rating:    

Comments

< show latest news

Weekly Best

Ўзбекистон терма жамоаси Грузия билан дуранг ўйнади
Ўзбекистон терма жамоаси бугун Дубайда Грузияга қарши ўртоқлик... 293
Ўртоқлик учрашуви. Дания U-23 - Ўзбекистон 2:1
Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Дубайда Дания ёшлар терма... 172
Olamsport: Истомин - Димитров баҳси бўлиб ўтди
Australian Openда иштирок этаётган теннисчимиз Денис Истомин чорак... 135
Бугун 18:00. Ўзбекистон - Грузия
Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Грузияга қарши ўртоқлик... 91
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook