UZ

Сўнгги янгиликлар

14:21АПЛ жамоалари "Шахтёр" ярим ҳимоячисига даъвогар  0 13:55Ўзбекистон U-23 термасининг Саудия Арабистонига қарши тахминий таркиби билан танишинг  37 13:50Футзал бўйича Осиё Кубоги. Афғонистон Ироқни уйига кузатиб қўйди  4 13:22Шенсни "Ювентус" билан шартномасини узайтиришдан бош тортди  2 12:58"Челси" вингерини маълум шартлар асосида қўйиб юборишга тайёр  3 12:31"Милан" "Штутгарт" етакчисига қизиқиш билдиряпти  0 12:05Ши Таэ Йонг: "Ўзбекистон ва Саудия учрашувини стадиондан томоша қиламан. Корея мусобақани эрта тарк этгани учун бироз хафаман"  9 11:40"Интер" эгалари ўзгариши мумкин  1 11:16"Бавария", ПСЖ ва АПЛ клублари Меньян ва Теога қизиқишмоқда  1 10:50“Ливерпуль” ва “Арсенал” 80 миллион евролик футболчи учун курашмоқда  0 10:30Жанубий Кореяни уйига жўнатган Индонезия ОТЖ ким бошқараётганини биласизми? (Мутолаа учун)   6 10:13«Манчестер Юнайтед» ходимлардан пул тежашни яна бир йўлини топди  2 09:46«Фейеноорд» устози «Ливерпул»нинг қизиқиши ҳақида фикр билдирди  0 09:19Хави «Барселона»да қолиши маълум бўлганидан сўнг нималар деди?  17 08:54«Кальяри» Шомуродовни олиб қолмоқчи. «Рома» эса терма жамоамиз сардорига нарх белгилади  11

Футзал. Вьетнам-2014. Япония - Таиланд учрашуви олдидан Янгиликлар

Футзал. Вьетнам-2014. Япония - Таиланд учрашуви олдидан

Шу кунларда Вьетнамнинг Хо Ши Мин шаҳрида ўтаётган футзал бўйича Осиё чемпионатининг гуруҳ босқичи ўйинларига 5 май куни якун ясалди.
Ушбу босқич якунларига кўра, чорак финалга “А” гуруҳидан Қувайт ва Вьетнам, “В” гуруҳидан Эрон ва Австралия, “С” гуруҳидан Таиланд ва Ливан ҳамда “D” гуруҳидан Ўзбекистон ва Япония терма жамоалари йўл олишди.

7 май куни бўлиб ўтадиган чорак финал босқичида Қувайт – Австралия, Таиланд – Япония, Эрон – Вьетнам ва Ўзбекистон – Ливан учрашувлари бўлиб ўтади. Мазкур учрашувлардан бир кун олдин, чорак финалда иштирок этадиган барча терма жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.

Қуйида Таиланд ва Япония терма жамоалари бош мураббийлари билдириб ўтган фикрлар келтирилган:

Виктор Херманс (Голландия) – Таиланд терма жамоаси бош мураббийи:

- Биз чорак финалга йўл олганимиздан жудаям бахтиёрмиз, аммо рақибимиз Япония бўлганидан ҳафамиз. Бу жамоага қарши тўп суриш ниҳоятда қийин. Икки йил олдин Дубайда бўлиб ўтган финал учрашувида биз айнан Японияга мағлуб бўлганмиз. Ўша ўйиндаги ҳисобни эслатишни ҳожати йўқ деб ўйлайман (Япония 6:1 ҳисобида ғалаба қозонган). Нима бўлганда ҳам, учрашув биз учун қийин кечади бунга ишончим комил. Албатта, бу сафар Япониядан ўч олишга ҳаракат қиламиз. Шогирдларим буни жуда исташади.

Мигель Родриго – Япония терма жамоаси бош мураббийи:

- Япония терма жамоаси Таиландга қарши яна бир финал учрашувини ўтказиш учун тайёр. Жамоалар бир хил савиядаги ўйинни кўрсатишади. Эртага, тактик ва физик жиҳатдан кучлироқ бўлган терма жамоа ғалаба қозонади. Албатта омад ҳам кўп нарсани хал қила олади. Биз Дубайдаги финал учрашувининг натижасини унутганмиз. Бу тариҳда қолди ва бизга қарши умуман бошқа Таиланд майдонга тушишини яхши биламиз. Ўйлашимча, мухлислар жудаям қизиқ ўйин гувоҳига айланишади. 
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика