UZ

Сўнгги янгиликлар

17:57Ўзбекистон олимпия термаси "Халифа" стадионига етиб келди!  0 17:42Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" - "Сўғдиёна" 1:3 (онлайн ҳисоб)  23 17:32Ўзбекистон U-23 — Саудия Арабистони U-23. Таркиблар маълум!  33 17:20Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистоннинг Эронга қарши таркиби эълон қилинди  2 17:07U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувига превью. Саудияни бир маротаба ютганмиз, улар эса бизни уч марта  3 16:58Кварацхелия янги мавсум "Барселона" футболчисига айланиши мумкин  3 16:32"Оч бўрилар" овга чиқмоқда  8 16:30Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" – "Металлург" 1:1 (матнли трансляция)  3 16:25Ўзбекистон Кубоги. "Қўқон-1912", "Арал" ва бошқа жамоалар ўйинлари давом этмоқда  2 16:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистондан мағлуб бўлган Вьетнам Қирғиз Республикасига ҳам ютқазди  7 15:59U-23 Осиё Кубоги. Индонезия Корея Республикасини мусобақадан чиқариб юборган драматик ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:40Ўзбекистон футзал МТЖ Эронга қарши қандай либосда ҳаракат қилади?  1 15:13ПСЖ Франция чемпионати рекордини ўрнатди  1 14:49"Порту" Сержиу Консейсау билан шартномани узайтирди. Унга "Милан" қизиқаётганди  0 14:21АПЛ жамоалари "Шахтёр" ярим ҳимоячисига даъвогар  0

Футзал: Осиё Чемпионатидаги рақибларнинг тайёргарлиги ҳақида Янгиликлар

Футзал: Осиё Чемпионатидаги рақибларнинг тайёргарлиги ҳақида

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг Осиё Чемпионати гуруҳ босқичидаги рақиби – Қирғизистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди.
Эндиликда Қирғизистон терма жамоасини Рустам Исаев бошқаради. Исаев айни дамда, шунингдек, Қирғизистоннинг «Булат» клуби бош мураббийи сифатида фаолият юритади. Таъкидлаш лозим, терма жамоани шу пайтгача бошқариб келган Нуржан Жебибаев ОЧ баҳслари олдидан истеъфога чиқарилди. Айнан Жебибаев бошчилигида Қирғизистон терма жамоаси ўтган йилнинг ноябрь ойида Тошкентда бўлиб ўтган ОЧ саралаш босқичидан муваффақиятли ўтиб ОЧ финал босқичига йўлланмани қўлга киритганди.

Қирғизистон терма жамоаси бош мураббийи Рустам Исаевга эндиликда россиялик таниқли мураббий Андрей Полховский ёрдам беради. Айнан Полховский мураббийлигида Москванинг «Динамо» клуби етти маротаба Россия чемпионатида, шунингдек 6 маротаба Европа Чемпионлари Кубогида ғалаба қозонган эди.

Қайд этиш лозим, Қирғизистон терма жамоаси апрель ойи ўртасида Қозоғистоннинг Олма-Ота шаҳрида ўқув-машғулот йиғинини ўтказди ва Қозоғистон клубларига қарши ўртоқлик-назорат учрашувларида майдонга тушди. Дастлаб, Қирғизистон термаси футзалчилари «СКА» клубига қарши учрашувда 7:2 ҳисобида ғалаба қозонган бўлсалар, Олма-Отанинг «Қайрат» клубига қарши ўйинда 5:6 ҳисобида мағлубиятга учрашди.

Эслатиб ўтамиз, футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 30 апрель куни Вьетнамда старт оладиган ОЧ гуруҳ босқичидаги илк ўйини айнан Қирғизистон терма жамоасига қарши ўтказади. Қирғизистон терма жамоасига қарши ўйин 1 май куни бўлиб ўтади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика