UZ

Сўнгги янгиликлар

03:00Бугун 17:00. Сурия - Ўзбекистон   5 00:45Арсен Венгер: «Санчес ва Озил билан шартномаларини узайтиришни ёзга қолдирди»  3 00:25Эшли Коул: «Ҳамон «Арсенал»нинг устидан кулаяпман»  2 23:52Кьеллини "Ювентус" билан шартномасини 2020 йилгача узайтирмоқчи  0 23:35"Барселона" "Реал" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  11 23:15Ибрагимович: «Гвардиола жамоаларига қарши ўйинлар мен учун ўзгача аҳамият касб этади»  6 22:53«Марсель» «Валенсия» ҳимоячиси Абденнурга қизиқиб қолди  1 22:32«Милан» ҳимоячиси мавсум охиригача сафдан чиқди  2 22:15Деян Журжевич Қатар – Эрон учрашувини кузатиш учун Доҳага етиб борди   36 22:00Жанубий Корея қишки Олимпиадага қандай тайёрланмоқда? ФОТОРЕПОРТАЖ  1 21:50Андижонлик ишқибозлар диққатига!  11 21:32Алекс Сандро "Челси" футболчисига айланиши мумкин  3 21:08Эден Азар: "Месси ёки Роналду каби бўлишни истамайман"  13 20:46Жон Стоунз: "Гвардиолани дунёнинг энг яхши мураббийи деб ҳисоблайман"  2 20:21Бернардески ва Габбьядини март ойида Италия терма жамоасига ёрдам бера олишмайди  2

17 май 17:33
Янгиликлар

Фотомақола: Ретро. "Пахтакор" - "Қайрат" 4:4

Бугун ўзбек футболи юлдузлари "ЖАР" стадионида жам бўлдилар.

Игорь Шквиринни инобатга олмаганда деярли барча юлдузларимиз иштирок этган шоу учрашув Биродар Абдураимовни 70 ёшига уланиб кетди. Биродар Ҳасанович ўйинни бошлаб бериб, сардорлик боғичини тўнғич ўғли Азамат Абдураимовга топширди.



Тепа (чапдан ўнгга): Алексей Рошин, Нўъмон Ҳасанов, Собир Ҳодиев, Ёрқин Назаров, Григорий Цейтлин (мураббий), Ойбек Усмонхўжаев, Улуғбек Рўзимов, Бахтиёр Ашурматов, Илҳом Мўминжонов, Анвар Рашидов
Паст (чапдан ўнгга): Рустам Дўрмонов, Равшан Бозоров, Андрей Микляев, Азамат Абдураимов, Шуҳрат Рахмонқулов, Тўлаган Исоқов, Биродар Абдураимов, Шуҳрат Мақсудов.



Ўзбек футболи тарихи ҳақида катта китоб ёзаётган Владимир Сафаров, "CA" мухбири Камолиддин Алимовга "Пахтакор" - "Қайрат" қарама қаршилиги ҳақида гапириб беряпти. Бундай инсонларнинг суҳбатини олсанг, ҳуддики тарихга шўнғийсан.



Камдан-кам ҳолларда супер футболчининг фарзанди ҳам зўр футболчи бўлади. Биродар Абдураимов ҳақиқатдан ҳам СУПЕР атамасига мос. Азамат Абдураимов эса унга муносиб издош бўла олган.



Биринчи бўлимда дарвозамиз тўрини Анвар Рашидов қўриқлади. Унга шоуда ҳисоблар дуранг бўлиши кераклигини айтишмаган кўринади, иккита вазиятда жамоасининг муқаррар голлардан сақлаб қолди. Иккинчи бўлимда Алексей Рошин маҳсус вазифа билан майдонга тушди ва ўз дарвозасидан тўрт маротаба гол ўтказиб юборди.



Миржалол Қосимов... Шу суратни кўриб этларингиз жимирлаб кетдими? Унинг жарима зарбаларини эслайсизми? Эх ёшлар, ТВда кўрсатмайдида, кўрардингиз қандай голлар урилганини.



Олтин авлоднинг муносиб давомчиси. Сардорлик Бахтиёр Ашурматовнинг қонида бўлган. Мураббий сифатида ҳам буни уддасидан чиқяпти. Бош билан ўйнашда тенгсиз ҳимоячи.



Қозоғистонлик дўстларимиз Биродар Ҳасановични 70 ёши билан қутлаяптилар.




Ким кучли, Месси ёки Роналду? Агар ёшларимиз Биродар Абдураимов ва Тўлаган Исоқов олдида улар болача эканлигини билганларида эди. Айниқса Биродар Ҳасановичнинг бир финти бўлган. Бу финтни манаман деган Европа футболчиси ишлата олмайди, унақасини кўрмагансиз. 2013 йили озарбайжонлик фахрийлар келган йили шу финтни кўрганман. Ўша финтдан кейин стадион бир лаҳза жим туриб, кейин қарсак чалиб юборган эди.



Нодирхўжа Юлдашев

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Самвел Бабаян: Денисов майдонга тушмайди, Сергеев ва Шомуродовнинг иштироки сўроқ остида турибди
ЖЧ–2018 саралаш босқичи “А” гуруҳи 6-туридан ўрин олган Сурия –...  182
Испания. «Барселона» 10 киши бўлиб қолган «Валенсия»ни мағлуб этди
Испания чемпионатининг 28-турида «Барселона» «Валенсия»дан устун...  72
ВИДЕО. Ўтган йил Сурияни қандай мағлуб этгандик?
2016 йил 1 сентябрь санасида Ўзбекистон ва Сурия ўртасидаги ўйинда...  69
Сурия билан ўйинга бир кун қолди
ЖЧ-2018 саралаши доирасидаги Сурия - Ўзбекистон учрашувига бир кун...  72
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: