13 aug 21:59
News

FIFA.UZ. Англия чемпионатида қайси ўйинчиларни олган маъқул?

Sports.ru сайти янги мавсумда виртуал футбол учун Англия премьер лигасида қайси футболчиларни олиш ва қайсиларини олмаслик борасида фойдали маслаҳатлар берди.
Биз FIFA.UZ иштирокчилари учун бу мақолани ўзбек тилига таржима қилишга қарор қилдик.

«Арсенал»
Олиш керак.

Санти Касорла (90) ва Тео Уолкотт (85) ўртасида танлов бўлаётганда Уолкотт рақиб дарвозасига яқинроқ ўйнашини ва ўтган мавсумдан буён жарима тўпларини амалга ошираётганини инобатга олинг.

Эътибор қаратиш лозим.
«Арсенал»га мавсум бошида у қадар кучли рақиблар дуч келмайди, шу боис ҳимоячилардан бирини сотиб олинг – масалан, Лоран Косьельни (60), у мавсумолди ўйинларда ўзини ажойиб тарзда кўрсата олди.

Сотиб олиш маслаҳат берилмайди.
Микель Артета (75) стандарт вазиятлари орқали очко ишлаб олиши мумкин, аммо бунча пулга таянч ярим ҳимоячисини сотиб олиш тўғри эмас. Агар «Арсенал» Луиса Густавони сотиб олса, Артета умуман майдонга тушмай қўйиши мумкин.

«Астон Вилла»
Олиш керак.

Белгиялик ҳужумчи Кристиан Бентеке (80) «Астон Вилла» билан шартномасини узайтирди, аммо Англия грандлари уни январь ойида сотиб олишлари мумкин. Шу сабабли ҳужумчи кўпроқ гол уришга интилади.

Эътибор қаратиш лозим.
Агар Бентекега пулингиз етмаса, унда Габриэл Агбонлахордан (75) кўра Андреас Вайманни олинг (70). Ундан ҳам яхшиси жамоаингизга Александар Тоневни (55) олинг – ҳужумкор ярим ҳимоячи ўртоқлик учрашувлари жуда яхши ўйнади, бир неча ўйинларда бурчак тўпларини ҳам амалга оширди.

Сотиб олиш маслаҳат берилмайди.
Дастлабки учта турда «Вилла» «Арсенал», «Челси» ва «Ливерпуль»га қарши ўйнайди. Шу боис бу жамоадан ҳимоячи олманг. Шарля Н’Зогбия (70)ни ҳам ола кўрманг – француз футболчиси қиммат, буни устига жароҳат олган.

«Вест Бромвич»
Олиш керак.

Николя Анелька (75) «Болтон»да қандай ўйнагани ёдингиздами? «ВБА» сафида бу ёзда у 7 та ўйинда 7 та гол урди. Қишда Моуриньо Торресни сотиб уни ўрнига Анелькани яна «Челси»га қайтариши ҳам мумкин.

Эътибор қаратиш лозим.
«ВБА» ҳимоясини Диего Лугано (55) кучайтирди, Золтан Гера клубни тарк этгач Грэм Дорранс (60) кўпроқ майдонга тушмоқда.

Сотиб олиш маслаҳат берилмайди.
Питер Одемвинги (75) исталган пайтда клубни тарк этишни истаб қолади. Ҳимоячи Маколи учун 60 тўғри нарх эмас, сабаби клубда Жонс 50 асосий таркибда уни ўрнига тушиши ҳам мумкин.

«Вест Хэм»
Олиш керак.

Ҳақорат деб қабул қилмангу лекин Энди Кэрролл (75)ни сотиб олинг. Эллардайс бошқарувидаги «Вест Хэм» ҳужумчи учун идеал жамоа, Энди «Сток»да ҳам бунчалик кўп ҳаволатиб узатиладиган тўпларни қабул қилмасди. Фақат буткул тузалиб кетишини кутинг ҳолос.

Эътибор қаратиш лозим.
Кэрролл тузалгунига қадар, уни ўрнига арзон ҳужумчи Модибо Маига (65) тушиб туради. Бундан ташқари мавсум бошида ёш тўпурар Рэйвел Моррисон (55) ҳам майдонда пайдо бўлиб туриши мумкин.

Сотиб олиш маслаҳат берилмайди.
Мэттью Жарвис (70) ўтган мавсумда, Даунинг «Ливерпуль»да ўйнаганидек ёмон ўйнаганди, Даунинг сотиб олингач Жарвиснинг асосий таркибдаги ўрни йўқолиши мумкин. Марк Нобл (70) фақат пенальтиларда очко олади ҳолос.

«Кардифф»
Олиш керак.

Мавсумни ҳужумда Фрэйзер Кэмпбелл (65) бошлайди. Бу футболчини жамоаингизга бешинчи ярим ҳимоячи сифатида сотиб олишингиз мумкин.

Эътибор қаратиш лозим.
«Кардифф» плеймекери Питер Уиттингем (70) пенальтиларни амалга оширади, жарима тўплари ва олис масофалардан голлар уради, аммо премьер-лигада у 7 йилдан буён ўйнамаган. Ҳужумкор ярим ҳимоячи Ким Бо Ген (60) ёзни ажойиб ўтказди ва Уиттингем ва Кэмпбеллдан кўра фойдалироқ бўлди.

Сотиб олиш маслаҳат берилмайди.
Буни ёзиш оғир, аммо Крэйг Беллами (75) сиз уни фақат олдинги ўйинлари сабаб сотиб олишингиз мумкин. Янги мавсумда ундан кутилаётган максимум голлар сони 4-5та. 70 эвазига Гуннарсонни сотиб олиш ҳам тўғри эмас. Ҳеч қандай ҳолатда ҳам Гари Меделни (60) сотиб олманг, бу футболчи сизга минус очколар келтириши мумкин.

«Кристал Пэлас»
Олиш керак.

Дарвозабон Хулиан Сперони (50)ни захира дарвозабони сифатида сотиб олса бўлади. Агар «Арсенал»га мухлислик қилсангиз, Маруан Шамах (70) сизни кутмоқда – у жамоада асосий таркибда ўйнаши кутилмоқда.

Эътибор қаратиш лозим.
«Пэлас»да яхши ўйинчилар кўп, аммо уларнинг кўпчилигининг келажаги сўроқ остида шу сабаб фақат арзон ўйинчиларни олинг: «уэльслик Иньеста» Жо Уильямс (55) ёки ярим ҳимоячи сифатида қайд этилган ҳужумчи Стивен Добби (55).

Сотиб олиш маслаҳат берилмайди.
Чемпионшипнинг тўпурари Гленн Мюррей (70) тиззасини жароҳатини даволамоқда ва фақатгина қишда майдонга туша бошлайди.

«Ливерпуль»
Олиш керак.

Ҳозирда Луис Суарес атрофида нималар бўлаётганидан хабарингиз бор, шу боис уни ўрнини билинтирмайдиганларни олинг: Дэниэл Старридж (80) ва Филиппе Коутиньо (7.5). Лекин Старридж яқиндагина жароҳатини даволаб сафга қайтганини инобатга олинг.

Эътибор қаратиш лозим.
Ҳужумчи Яго Аспас (70) ва ҳимоячи Коло Туре (55) мавсумни асосий таркибда бошлашлари кутилмоқда. Улар унча қиммат эмас, буни устига дастлабки икки турдаги рақиблар – «Сток» ва«Вилла».

Сотиб олиш маслаҳат берилмайди.
Стюарт Даунинг (70) биринчидан «Ливерпуль»дан кетиб бўлди, иккинчидан премьер лигада шунча футболчи тўлиб ётганида бундай футболчини олиш бу жиноят!

«Манчестер Сити»
Олиш керак.

«Сити» ҳужуми яна юлдузлар билан тўлиб ётибди, улар орасида энг стабили бу Давид Сильва (85). Испаниялик футболчи учун Пеллегрини «Арсенал»га қарши 4-4-2 схемасида ўйнаганида ҳам майдонда жой топилди.

Эътибор қаратиш лозим.
Агуэро жароҳатини даволаб бўлгунига қадар Эдин Жеко (80) ва Хесус Навас (75) жуфтлиги ўйнаши мумкин. Умуман олганда «Сити»нинг дастлабки ўйинларни кўриб кейин қайсидир ўйинчни олиш мумкин. Лекин мавсум бошиданоқ арзон ва стабил ҳимоячи Пабло Сабалетани (60) сотиб олиш тўғри қарор бўлади.

Сотиб олиш маслаҳат берилмайди.
Фернандиньо (70) АПЛнинг энг ақлли таянч ярим ҳимоячиларидан бирига айланиши ҳам мумкин (буни устига у ЖЧ-2014га бормоқчи), аммо фэнтезида у сизга керакмас.

«Манчестер Юнайтед»
Олиш керак.

Робин ван Перси (90) уни ҳаттоки Арсен Венгер ва Георгий Черданцев ҳам ўз фэнтези жамоаларига сотиб олишади. Умуман ўйлаб ўтирманг.

Эътибор қаратиш лозим.
Мавсум бошида Уилфрид Заа (70) ва Данни Уэлбек (75) кўпроқ майдонга тушишлари мумкин. Жароҳатланган Рафаэлни ўрнига ўнг қанотда Фил Жонс (55) ўйнаши кутилмоқда.

Сотиб олиш маслаҳат берилмайди.
Уэйн Руни (85) чоршанба куни Англия терма жамоаси сафида гол уриши мумкин, аммо Дэвид Мойесга у керак эмас. Сентябрни кутинг. Бундан ташқари деярли очко олиб келмайдиган Майкл Каррик (70)ни ола кўрманг. Фэнтезида сизга очко келтирадиганлар керак, юлдузлар эмас.

«Норвич»
Олиш керак.

Рикки ван Волфсвинкел (70) “Норвич”га голлар уриш учун келди. Бундан ташқари Холт кетди, Хупер жароҳат олди, Беккио эса асосий таркибга тортмайди.

Эътибор қаратиш лозим.
Снодграсс (75) ва Пилкингтон (70) жамоа ўз ўйинларини топиб олган пайтда сизга ас қотади (бу нарса умуман рўй бермаслиги ҳам мумкин), бошқа пайт эса жамоаингиз захирасига ярим ҳимояда ҳам майдонга тушиши мумкин бўлган ҳимоячи Мартин Ольссон (5.0)ни олиш мумкин.

Сотиб олиш маслаҳат берилмайди.

«Норвич» сафида қиммат ўйинчилар деярли йўқ. Фақат дарвоазбон Банн (5.5)ни сотиб олманг, худди шунча пул турадиган Радди асосий таркиб вакили саналади. 

«Ньюкасл»
Олиш керак.

Мусса Сиссоко (60) Кабайдан бироз камроқ туради, кўпроқ ҳужумга яқин ўйнайди (тўғри унда Кабайдек кучли зарба йўқ).

Эътибор қаратиш лозим.
Арзон ҳужумчи Лоик Ремини сотиб олиш (70) ёки Сильвен Марво (65)ни ўйини чиқишини кутиш керак.

Сотиб олиш маслаҳат берилмайди.
Франциялик бўлмаган футболчиларни умуман олманг.

«Сандерленд»
Олиш керак.

Жози Алтидор (70) мавсумни асосий таркибда бошлайди (Флетчер жароҳат олган) – уни «Халл»даги ўйинларини унутинг ва жамоага олинг. Сессеньон (80) ва Жонсон (75) қимматроқ туришади аммо ҳужумда яққол етакчилар.

Эътибор қаратиш лозим.
Арзон ҳимоячи Роберж (50) ва дарвозабон Уэствуд (45) тез орада асосий таркибга киришлари умкин. Ҳужумкор ярим ҳимоячи Моберг-Карлссон (55) захирадан майдонга тушиб туради.

Сотиб олиш маслаҳат берилмайди.
Себастьян Ларссон (70) қанотлардан кўра таянч ярим ҳимоясида кўпроқ ўйнамоқда, стандартларни ҳам камроқ амалга оширмоқда.

«Саутгемптон»
Олиш керак.

Англия терма жамоага чақирув олган Рики Ламберт (80).

Эътибор қаратиш лозим.
Дастлабки турларда Гастон Рамирес (65) ва Виктор Ваньяма (65)дан қайси бири жамоанинг асосий таркиб ўйинчисига айланишини билиб олиш керак. Ҳимоячилар орасида Люк Шоу (50) яхши номзод.

Сотиб олиш маслаҳат берилмайди.
Таняч ярим ҳимоячи Жек Корк (65) Поччеттинога керак, аммо сизга керак эмас.

«Сток Сити»
Олиш керак.

Ҳимояда ўйнайдиган ва кўп гол урадиган Хут, Шоукросс ва дарвозабон Бегович (барчаси 60)дан бирини жамоага олсангиз бўлади.

Эътибор қаратиш лозим.
«Сток» Пулис кетгач қандай ўйнаши сўроқ остида, шу сабабли Чарли Адам (70) ва Майкл Кайтли (65)ни кузатинг. Улардан қайси бири Краучга тўп узатиб берувчи вазифасини бажаради.

Сотиб олиш маслаҳат берилмайди.
Қанот ярим ҳимоячиси Брек Ши (50) асосий ўйинчига айланиши мумкин, аммо яқинда жароҳат олди.

«Суонси»
Олиш керак.

Мичу (85)нинг имкониятлари кўпчиликка яхши таниш, ундан ташқари Уилфрид Бони (75)га ҳам эътибор қилинг. Ивуарлик футболчи жамоадаги ягона ҳужумчи вазифасини бажаради.

Эътибор қаратиш лозим.
Арзон Жорди Амат (50) асосий марказий ҳимоячига айланиши мумкин. «Ливерпуль»дан сотиб олинган Жонжо Шелви (60)ҳам асосий таркибда ўйнаши кутилмоқда.

Сотиб олиш маслаҳат берилмайди.
Леон Бриттон (65) Хавидек яхши тўп узатади, аммо очко келтирмайди.

«Тоттенхэм»
Олиш керак.

Гарет Бэйлни (90) Флорентино Пересдан олдинроқ сотиб олинг, унга шерик сифатида Роберто Сольдадо (80)ни олинг – испан «шпорлар»нинг асосий ҳужумчиси бўлади.

Эътибор қаратиш лозим.
«Тоттенхэм» сафидаги ярим ҳимоячилар орасида Гилфи Сигурдссон (70)ни сотиб олиш керак, у ёздаги ўйинларда ҳужумчилар ортида ўйнади. Юнес Кабул (55) ҳам мавсумни асосий таркибда бошлаши мумкин, Насер Шадли (70) эса яқин орада Аарон Леннонни захирага ўтказиб қўяди.

Сотиб олиш маслаҳат берилмайди.
Мусса Дембеле (75) га жуда қимматлик қилади.

«Фулхэм»
Олиш керак.

Ўзингизни босинг ва Димитар Бербатовни сотиб олинг (80) – бутун жамоа унга ўйнайди.

Эътибор қаратиш лозим.
«Фулхэм» асосий таркибига Ашкан Дежага (60) киришга яқин, ижарага олинган Одил Таарабт (70) эса премьер-лигага мос эканини исботлайди.

Сотиб олиш маслаҳат берилмайди.
Дэмьен Дафф (75) Мартин Йол режаларига кирмаяпти, Фернандо Аморебьета (55) эса мавсумда камида 10 та сариқ карточка олади.

«Халл»
Олиш керак.

Соне Алуко (60) ярим ҳимоячи сифатида қайд этилган, аммо аслида Данни Грэм (65) билан бирга ҳужумда ўйнайди.

Эътибор қаратиш лозим.
Агар «Халл» учта марказий ҳимоячи билан ўйнайдиган бўлса чап томонда Мэйнор Фигероа (55) ўйнайди ва уялтириб қўймайди.

Сотиб олиш маслаҳат берилмайди.
Захира дарвозабони Элдин Якуповични олманг (50) ҳатто захирангизга ҳам.

«Челси»
Олиш керак.

Мата (90) ва Азар (85)дан бирини танлаб бошингизни қотиргандан кўра, иккаласини сотиб олинг ва арзонроқ футболчилардан таркиб тузинг.

Эътибор қаратиш лозим.
Жозе Моуриньо номларга қарамайди, шу боис Андре Шюррле (75) ва Кевин де Брюйне (70) асосий таркибда ўйнашлари мумкин. Ромелу Лукаку (80) «Челси» ҳужумида ўйнашига тайёр туринг.

Сотиб олиш маслаҳат берилмайди.

Демба Ба (85) жамоада учинчи ҳужумчи бўлиб қолди, Виктор Мозес (70) эса фақат кубок ўйинларида ўйнашга маҳкум.

«Эвертон»
Олиш керак.

Аруна Коне (80) Мартинес жамоасида асосий ҳужумчи бўлади (буни устига Елавич клубни тарк этиши мумкин), Кевин Миральяс (75) эса жароҳатини даволаб мавсумолди ўйинларини ажойиб ўтказди. Бейнс (65) борасида эса ҳаммасини ўзингиз биласиз.

Эътибор қаратиш лозим.
Жерар Деулофеу (60) хозирча захира ўйинчиси, аммо асосий таркибга яқинлашмоқда.

Сотиб олиш маслаҳат берилмайди.

Антолин Алькарас (55) Мартинес билан бирга жамоага келди, аммо ҳозир жароҳат олган ва Жагелка ва Дистенни рақобатда енгиш осон бўлмайди. 

Нарзулла Сайдуллаев таржимаси

Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook