06 jun 14:40
News

ФИФА рейтингида Ўзбекистон 58-ўринга чиқиб олди, Осиёда тўртинчимиз

ФИФА миллий терма жамоаларнинг янги рейтингини эълон қилди.
Унга кўра Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўтган ойга нисбатан 8 поғона юқорилаб 58-ўринда қайд этилган. Айни пайтда Миржалол Қосимов шогирдлари 550 очкога эгалар. Таъкидлаш лозимки, терма жамоамиз Осиёда кучли тўртликка қайтиди.

Осиё қитъасида Япония термаси пешқадам. "Кунчиқар юрт" вакиллари 32-ўриндалар. Жанубий Корея эса 40-ўринда. Кучли учликни Австралия якунлаб берди - 47-поғона. Ўтган ой рейтингда биздан олдин турган Эрон 57-ўриндан 67-ўринга тушиб кетди.

ЖЧ-2014 саралашидаги гуруҳдошларимиз Қатар 104-ўринда, Ливан эса 131-ўринда боришмоқда.

Умумий рўйхатни ҳамон Испания терма жамоаси бошқариб бормоқда. Улардан сўнг Германия ва Аргентина терма жамоалари жой олишган. Кучли учликда ҳеч қандай ўзгариш содир бўлмаган.

Тўлиқ рейтинг билан ФИФА расмий сайтида танишиб олиш мумкин бўлади.
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook