UZ

Сўнгги янгиликлар

19:43Буффон ҳазил тариқасида, фаолиятидаги 2000 учрашувни нишонлашга ҳаракат қилишини айтди  5 19:14Видич: "Погбанинг муаммоси шундаки, футбол бозори ақлдан озган"  11 18:45Фукс: "Раньерининг истеъфосида ҳамма "Лестер" футболчиларини айблашини билгандим"  5 18:40Қатар ФА президенти Шайх Ҳамад Тошкентдаги ўйинга келади  33 18:14Пирло: "ЮВентус" Чемпионлар лигасининг бошқа фаворитларидан кучлироқ бўлиши мумкин"  4 17:43"Челси" Мората учун 65 млн. евро тўлашга тайёр  9 17:18Омар Моманидан янги карикатура: Коутиньо  17 17:12Айуоби: "Арсенал"нинг барча футболчилари Венгер учун курашишмоқда"  11 16:41Апрелдаги "Реал" - "Барселона" учрашувини ким бошқаради?  17 16:40Olamsport: Нокаутчи боксчимиз сериясини давом эттирмоқда, 477 кг тошни кўтаришди ва бошқа хабарлар  1 16:29Ўзбекистон U-22 терма жамоаси Канада U-23 термасига имкониятни бой берди  26 15:45Денис Суарес агенти: "Мижозим "Наполи"дан таклиф олгани йўқ"  1 15:20Бундеслиганинг март ойидаги энг яхши футболчиси номи эълон қилинди  17 14:30“Андижон”: Бугундан яна навбатдаги ўйинга тайёргарлик бошланди  9 14:16Акинфеев Россия терма жамоаси умумий гуруҳига қайтди  16

03 апр 18:10
Янгиликлар

ЕЧЛ. Чорак финал рамзий терма жамоаси

Сешанба ва чоршанба кунлари бўлиб ўтган ЕЧЛ чорак финал дастлабки ўйинларида яхши ҳаракат қилган футболчилар орасидан рамзий терма жамоа тузиб чиқдик.

"Реал" - "Боруссия Д" учрашувида ўзининг бир қатор "сейв"лари билан жамоасини яна бир нечта голлардан сақлаб қолган Роман Вайденфеллерни ушбу жамоага посбон сифатида танлашга қарор қилдик. Гарчи жамоаси учта тўп ўтказиб юборган бўлсада, дортмундликлар дарвозабони шу куни жуда яхши ҳаракат қилгани рост. 

Ҳимоя вакилларини танлашни Александр Бюттнерни чап қанот ҳимоясида қўйишдан бошлаймиз. Бу ҳимоячи "Бавария" билан бўлган ўйинда Патрис Эврани йўқлигини билинтирмади ва Роббенга қарши жуда ишончли ҳаракат қила олди.


Ҳимоя марказида яна бир "Манчестер Юнайтед" вакили Неманья Видич жой олди. Ушбу ҳимоячи ёзда жамоани тарк этиш аниқ бўлиб улгурган. Лекин шу куни Видич "МЮ"нинг энг асосий ўйинчисига айланди. Неманья Видич ҳимояда ишончли ҳаракат қилиш билан бирга, рақиб дарвозасига гол уришга ҳам эришди. 

"Реал"нинг португалиялик ҳимоячиси Пепе ушбу рамзий терма жамоадан ўрин олишга лойиқлигини "Боруссия Д" билан бўлган ўйинда исботлади. "Реал"ни шу куни ўз дарвозасидан тўп ўтказиб юбормаслигига шу футболчини ҳиссаси катта бўлди. 

"Атлетико"нинг қанот ҳимоячиси Луис Фелипе "Барселона" билан бўлган ўйинда ўзини яхши томонлама кўрсата олди. Ўз қанотидан фаол ҳаракатлари билан рақиб ҳимоясини безовта қилди ва ҳимояланишда ҳам ишончли ҳаракат қилди.


Ярим ҳимоя чизиғида "ПСЖ" билан ўйинда "Челси" таркибида Бельгия терма жамоаси футболчиси Эден Азар энг фаол футболчилардан бири бўлди. Азар парижликлар дарвозасини ишғол этишга ҳам эришди. бутун ўйин давомида Азар мезбонлар ҳимоясини катта босим остида ушлаб туришга ўзининг ҳиссасини қўшди. 

Бастиан Швайнштайгер "Манчестер Юнайтед" билан бўлган ўйинда Мюнхен жамоаси таркибида энг яхши ҳаракат қилган футболчи бўлди десак муболаға бўлмайди. У шунингдек жамоаси учун муҳим бўлган голни киритди ва ўйиннинг сўнгги дақиқасида ҳакам томонидан четлатилишга ҳам улгурди. Шу учрашувда майдон марказида ўзининг тўлиқ устунлигини намойиш этди.


Гарет Бэйл "Реал"нинг "Боруссия Д"га киритган тезкор голи муаллифи. Бу футболчи бутун учрашув мобайнида рақиб ҳимоясига катта қийинчиликлар тўғдиришда фаол бўлди. Гарет Бэйл шу куни "Реал" таркибида энг яхшилардан бири  бўлди.

"ПСЖ" - "Челси" баҳсида иккинчи бўлимда майдонга туширилган Пасторе учрашув якунида ўзининг супер ҳаракатлари билан рақиб ҳимоячиларини бирин-кетин алдаб ўтди ва Чех дарвозасига жуда чиройли гол киритди. Бу гол "ПСЖ"нинг жавоб ўйини олдидан имкониятларини кескин равишда ошириб юборгани рост. Унгача "Челси" жамоаси учун қулай 2:1 ҳисоби қайд этилаётган эди.


Ҳужум чизиғида "Барселона"нинг бразилиялик футболчис Неймар ўрин олди. Бу футболчи жамоаси ўз уйида ютқазиб турган бир пайтда "Барселона" учун муҳим  бўлган голни киритди ва ҳақли тарзда рамзий терма жамоадан ўрин олди.

Неймарга тандем сифатида Лавеззини танлашга қарор қилдик. Ушбу футболчи нафақат "Челси"га гол киритди, балки учрашув давомида энг фаол футболчилардан бири бўлди. "Челси" дарвозасига киритилган иккинчи голга ҳам айнан Лавеззининг хизматлари катта десак бўлади. Айнан у томонидан амалган оширилган жарима тўпидан сўнг Давид Луиз ўз дарвозасинин ишғол этиб қўйди.


Ушбу жамоага бош мураббий этиб Дэвид Мойесни танлашга қарор қилдик. Сабаби, бу мураббий "Бавария"га қарши ўйинда жамоасини ҳимояда ишончли ўйната олди ва кўпчиликнинг тахминин барбод қилишга эришди. Гвардиола билан бўлган дуэлда ғалаба қозона олмаган бўлсада, мағлубиятга ҳам учрамади. Ҳозирча. Дэвид Мойес жамоаси билан бирга бу қарама-қаришиликда "интрига"ни сақлаб қолгани ҳам кўпчилик Англия футболчи ишқибозлари учун ғалабага тенг бўлди. Бунда Мойеснинг хизматларини ҳам унутмаслик керак.

Шаҳбоз Беғамов

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Сурияга ютқаздик
ЖЧ-2018 саралаши доирасидаги Сурия - Ўзбекистон учрашуви бўлиб ўтди.  1229
Самвел Бабаян: "Охиригача курашамиз, ҳали имконият бор"
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян Сурияга...  529
Гуруҳдаги вазият билан танишинг
ЖЧ-2018 саралаши доирасидаги Сурия - Ўзбекистон учрашуви якунланди.  262
Виталий Денисов: "Гуруҳдаги вазиятимизни оғирлаштириб олдик, аммо ҳали имкониятимиз бор"
Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Виталий Денисов Сурияга қарши...  198
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: