UZ

Сўнгги янгиликлар

15:49"Барселона": "Мессининг дисквалификациясидан ҳайрон бўлдик"  2 15:38Қирғизистон - Макао: Ўйиндан кейинги матбуот анжумани  2 15:32Спортчилар ижтимоий тармоқларда  1 15:28Сервер Жепаров: “Гуруҳимизда барча терма жамоалар кучли”  6 15:16"Реал" Пикени судга бериши мумкин  11 15:08"Машъал" - "Пахтакор". Учрашув рақамлари ва маълумотлар  4 15:04“Насаф” - “Сўғдиёна”. Превью  1 14:47"Манчестер Юнайтед" "Тоттенхэм" футболчиси учун 40 млн. фунт тўлашга тайёр  2 14:42ФИФА рейтинги: Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 42-поғонани сақлаб қолди  3 14:22«Динамо» - «Навбаҳор» учрашувни чипталари сотувда!  23 14:14"Вест Хэм" Билич билан шартномани узайтирмоқчи эмас  0 14:09Тошкентда ОФК аёллар футболи кунига бағишланган футбол фестивали ўтказилди  0 13:40“Сўғдиёна” Қаршига йўл олди  11 13:25Алексис "Челси"нинг асосий трансфер мақсади  5 12:45Хитой клуби Роббенга даъвогар  11

19 окт 15:22
Янгиликлар

Дурбек Камолов: “Ҳеч бир ўйин осон ўтгани йўқ”

Алексей Евстфаеев бошчилигидаги U-19 ёшлар терма жамоамиз Қатарда ўтказилган Осиё чемпионати саралаш учрашувларида иштирок этганидан хабарингиз бўлса керак. Айтиш керакки, ёшларимиз ўтказилган ўйинларда қониқарли натижа қайд этиб, ўз олдига қўйилган вазифани уддалади.
Ушбу жамоа сафида тўп тепган Дурбек Камолов аслида Жиззах вилоятида таваллуд топган бўлсада,  “Машъал” футбол клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. Биринчи мураббийи Дилшод Андаев эканлигини ҳам айтиб ўтиш лозим. Камолов U-19 ёшлар терма жамоамиз таркибида Қатарда учта ўйинда иштирок этди. Ушбу баҳслар давомида Дурбек ўзидан яхши таассурот қолдирди.

- Бундай халқаро мусобақада илк бор иштирок этишим эди – дея гап бошлади Камолов.

- Қолаверса ёшлар терма жамоамиз билан бу хорижга иккинчи сафарим эди. Бундан олдин, БААга йиғин ўтказиш учун боргандик. Қатар эса мен учун иккинчи хориж сафари бўлди. Шу боис дастлаб бироз хаяжон босди. Лекин кейинчалик ҳаммаси изига тушиб кетди.

- Терма жамоамиздаги муҳит жуда яхши. Барча футболчилар билан ҳудди бир оиладекмиз. Майдонда ва унинг ташқарисида ҳам бир-биримиз билан муносабатларимиз жуда яхши. Киришиб кетишимиз осон кечди. Муваффақиятимизнинг асосий омили ҳам аҳиллигимиздадир.

- Ўтказган ўйинларимиз хусусида айтадиган бўлсам, дастлабки баҳсимиз U-19 Туркманистон ёшлар терма жамоасиг қарши кечди. Учрашув биз учун қийин ўтди. Ваҳоланки ўйиндан олдин, Туркманистоннинг кучли ўйин намойиш этишини яхши билардик. Шу боис биз ҳам жиддий тайёргарлик кўргандик. Бу ўйинда йирик ҳисобда ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди. Бироқ омад биздан юз ўгирди. Кўрган бўлсангиз бир қатор голли вазиятларни яратдик. Аммо улардан фойдаланишга келганида совуққонлик етишмади. Кичик ҳисобда ғалаба қозонган бўлсакда, муҳими уч очкони қўлга киритдик.

- Непал U-19 ёшлар терма жамоаси билан ўйинда йирик ҳисобда ғалаба қозонган бўлсакда, ғалаба осонликча қўлга киритилди дея олмайман. Рақиб жамоа ўйини тасвири туширилган дискни учрашувдан бир кун олдин, бутун жамоа бўлиб йиғилиб, диққат билан кузатгандик. Уларнинг нозик жиҳатлари нимада эканлигини ўргандик. Шундан сўнг омадимиз келиб, йирик ҳисобда муваффақият қозондик. Демак Непални яхши ўрганган эканмиз.

- Гуруҳдаги учинчи ўйинимиз Ҳиндистон U-19 ёшлар терма жамоасига қарши кечди. Ундан олдинги баҳсда оёғимдан жароҳат олганим туфайли бу жамоага қарши ўйинда иштирок эта олмадим. Лекин захира ўриндиғида учрашувни кузатиб, шунга амин бўлдимки, Ҳиндистонга қарши жамоадошларим жуда қийин ғалабага эришди. Хуллас ҳеч бир баҳс биз учун осон ўтгани йўқ. Сабаби ҳар бир терма жамоа саралаш ўйинларига пухта тайёргарлик кўришган экан.

- Гуруҳдаги сўнгги ўйинимизда Қатар билан тўқнаш келдик. Мезбонларга шу куни ўз майдонида ўйнашгани қўл келди. Қолаверса мухлисларнинг далдаси ҳам уларга қўшимча куч бағишлади. Қатар кучли терма жамоа. Лекин ютадиган рақиб. Насиб қилса кейинги тўқнашувларда уларни мағлубиятга учрата оламиз. Гарчи Қатарга имкониятни бой берган бўлсакда, асосийси “А” гуруҳида 2-ўринни эгаллаб, ўз олдимизга қўйилган вазифани уддаладик. Ўйиндан кейин ҳам бош мураббийимиз барчамизни вазифа бажарилгани билан табриклади ва ўз миннатдорчилигини билдирди.

- Эндиликда эътиборимизни Осиё чемпионати ўйинларига қаратамиз. Қатардан қайтиб келганимиздан кейин барча футболчилар ўз жамоалари ихтиёрига жўнаб кетди. U-19 ёшлар терма жамоамиз энди январь ойидан йиғилади ва тайёргарликни бошлайди.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Аҳмедовнинг зарбаси Ўзбекистонга Қатар устидан ғалаба келтирди
ЖЧ-2018 саралаши доирасидаги Ўзбекистон - Қатар учрашуви бўлиб ўтди.  571
Ўзбекистон учун!
Барчангизни аччиғингиз келгани рост...  189
Самвел Бабаян: "Ҳайкал ҳозирча керак эмас"
Ўзбекистон - Қатар учрашувидан олдинги матбуот анжуманида мезбонлар...  199
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: