UZ

Сўнгги янгиликлар

01:41А Серия. Аллақачон чемпионликка эришган "Интер" А Сериядаги иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди  5 01:23"Жирона" Чемпионлар лигасига чиқди! Жамоа тарихида илк бор еврокубокларда иштирок этади  1 01:00Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Насср" ўз уйида йирик ғалабага эришди, Роналдудан хет-трик! Рақиб сафида Ал Бухорий ўйнади  7 00:51Роналду Саудия Арабистони лигасидаги сўнгги 5та ўйинда 3та хет-трик қайд этди  4 00:17"Улар жуда олдинлаб кетишган". Канчельскис Ўзбекистон ва Қозоғистон футболини таққослади  8 23:31"Реал" — Испания чемпионати ғолиби!  26 23:31Ла Лига. "Жирона" ўз уйида камбэк қайд этиб, "Барселона"ни мағлуб этди. Чемпион номи аниқ бўлди  84 23:27АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Вулверхэмптон"ни йирик ҳисобда таслим этди, Холанддан покер!  10 23:12Александр Хомяков: "Бизга чап оёқ етишмади"  8 23:04Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат"  11 22:35Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   3 22:30Бундеслига. "Боруссия Д" - "Аугсбург" 5:1   0 22:29Анчелотти Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди  5 22:15ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 21:58"Боруссия" футболчиси оғир вазн сабаб клубдан кетади?!  2

Дубайдаги мухлислар Хорватияга қарши ўйинга тайёргарлик кўришмоқда Янгиликлар

Дубайдаги мухлислар Хорватияга қарши ўйинга тайёргарлик кўришмоқда

Эртага U-17 Жаҳон чемпионатида ўсмирларимиз гуруҳдаги сўнги учрашувда Хорватияга қарши майдонга чиқишади.
Ушбу ўйинга Ўзбекистон терма жамоаси футбол мухлислари ўзгача тайёргарлик кўришди. Сабаби стадионга ёзувли баннер ёки ҳажми 1 метрдан катта бўлган байроқларни киритишмаяпти. Яхши ҳам Аваз Бердиқулов бор экан, унинг ёрдами билан байроқларимизга рухсат олдик.

Ваҳоланки ФИФА регламенти бўйича стадионга фақат 1х2 ҳажмдаги байроқ киритилишига рухсат этилган.

Кеча 22 октябрь куни ўзбек мухлислари “Дубаи Сафари” дастури бўйича сайр қилишди.

Ҳозирда Ўзбекистондан U-17 Жаҳон чемпионатига борган мухлислар сони 200дан ошди!

Яна бир қизиқ маълумот, ушбу жаҳон чемпионатида ўз юртидан футбол учун келган энг кўп мухлис айнан Ўзбекистон терма жамоасида.

Энг кўп мухлисга эга Марокаш ва Эрон жамоалари мухлисларининг деярли барчаси Бирлашган Араб Амирликларида фаолият юритувчи ва олдиндан шу ерда яшаб келаётган маҳаллий мухлислардир.

Эртанги ўйинимизда барча-барчангиз ва албатта U-17 терма жамоамизга омад тилаган ҳолда шоир айтганидек ВАТАН УЧУН ЖОН ФИДО деб қоламиз!!!

Абдураҳмон Фозилов
Дубай
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика