UZ

Сўнгги янгиликлар

13:00Футзал бўйича Ўзбекистон U-20 термаси Қирғизистонга қарши иккита ўртоқлик ўйини ўтказади0 12:48"Барселона"дагилар Месси билан шартнома узайтириш жуда қийин бўлишини тан олишмоқда1 12:42Аллегри Бонуччи билан келишмовчилик туфайли истфеъога чиқишга тайёр эди0 12:35Азиз Ғаниев Тошкентда Ўзбекистон U-23 таркибида майдонга тушди2 12:11"Пахтакор"дан 2017 йилги мавсум учун ажойиб совғалар21 11:52"JFL-Tashkent" Бейлнинг ҳуқуқини ҳимоя қиладиган агентлик билан ҳамкорликни йўлга қўяди6 11:46Ҳамюртимиздан голли пас. "Ал Сайлия" - "Лаҳвия" 1:2 (видео)1 11:3117 ёшли қиз Роналдиньони ҳайрон қолдирди (видео)4 11:21Моуриньо "Лестер"дан ҳайдалган Раньерини қўллаб-қувватлади5 11:14ЕЧЛ фэнтези терма жамоаси тузилди3 11:11"Динамо": Илҳом Шариповни табриклаймиз7 11:03"Реал" MLS юлдузларига қарши ўйнаши мумкин3 10:35Омар Моманидан янги карикатура: Раньери эртаги якунланди21 10:25Ёзда "Эл-Классико" гувоҳига айланамиз10 10:01Европа лигаси. Штиндль 11 дақиқада учта гол урди1

19 июл 14:06
Янгиликлар

Диёржон Туропов: "Балки кейинги йил фаолиятимни Россияда давом эттирарман"

Туркияда бўлиб ўтган ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси жаҳоннинг кучли саккиз жамоаси бўла олди.
Ушбу чемпионатда мазмунли ўйин кўрсатган ярим ҳимоячимиз Диёржон Туропов билан суҳбатлашдик.

- Диёржон биринчи навбатда сизда яқинда Россиянинг машхур sport.ru сайти орқали ЖЧ-2013нинг Энг яхши ярим ҳимоячиларидан бири деб эътироф этилганингиз ва жаҳон матбуотининг эътиборига тушганингиз билан табриклаймиз.
- Ҳали эшитмаган эканман. Бу жуда ҳам қувонарли хабар. Албатта бу эътироф мен учун шафардир. Кутмаган эдим. Мундиалда жуда ҳам кучли футболчилар кўп эди. Уларнинг кўпчилиги Европанинг топ клубларида иштирок этмоқда. Менга шундай эътироф берган бўлса мен бундан ҳам кучлироқ ўйин кўрсатишим керак. Мана шу оддий кўрсаткич ва эътирофлар менга ижобий таъсир ўтказиб бундан ҳам яхшироқ ўйнашга ҳаракат қиламан. Аслида мана шу чемпионат орқали жаҳоннинг энг яхши клублари назарига тушса бўлади.

- Шу ўринда сўрамоқчи эдим. Сизни ҳам яқин йилларда "Пахтакор" да кўрамизми? Шунга яқин фикрлaр юрмоқда.
- Ҳали ҳеч нарсани айтиб бўлмайди. Мен "Олмалиқ" футболчисиман ва шартномам ҳам бор. Ҳали ҳеч қандай таклиф ҳам бўлмаган. Вақт ўтгандан сўнг нима бўлишини билмадим. Нафақат "Пахтакор" балки бошқа клубда ҳам ўйнашим мумкин.

- Ўзингиз қайси клубда ўйнашни истар эдингиз?
- Ўзимни Европанинг кучли клубларида ўйнаш ниятим бор. Асосийси ўзбек футболига ҳиссамни қўшсам бўлгани.

- Бу борада қайсидир клубдан таклифлар бўлдими?

- Ҳали аниқ дея олмайману лекин Россиянинг ЦСКА клубидан жиддий таклиф бўлмоқда экан. Бу ҳақида ҳали ўзим ҳам аниқ бир нарсани билмайман. Бу масала яқинда ҳал бўлади ва сўнг айта оламан. Балки кейинги йил фаолиятимни  Россияда давом эттирарман.

- ЖЧ-2013 якунанди. Хулосалар қандай энди?
- Кетиш олдидан чемпион бўлсак тасодиф бўлмайди деган эдим. Бизда чемпионлик учун куч бор эди. Мен учун саккизлик ижобий натижа бўлмади.  Ундан ортиғини кутган эдим  ва имкониятимиз бундан ортиғига ҳам етар эди. Энди бор кучимиз билан ҳаракат қилиб Олимпиада чемпионлиги учун курашмоқчимиз. Хулоса қиладиган бўлсак бизнинг таркиб жуда кучли дея оламан. Ҳамма ўринга муносиб футболчилар жалб этилган. Терма жамоамиз учун Жаҳонда саккизинчи бўлиш аллақачон амалга ошиб бўлди энди бу ўрин биз учун камлик қилади.

- Икки йирик мағлубият бу терма жамоамиз кучини кўрсатиб қўймадими?
- Бундай ўйламаган бўлмар эдим. Уругвайга қарши учрашув негадир бизга маъсулиятсизлик халақит қилди. Ҳаммамизда ғалабага бўлган ишонч кучли эди. Буни панд берганини тан оламиз. Шахсан менда шундай бўлди. Кейинги ўйинларда бунга йўл қўймаслигимиз керак. Франция билан учрашувда эса мен айбни ҳеч нарсадан кўра олмайман. Таркибдаги юқотишлар панд беришини ўзимиз ўйлаб имкониятни бой бериб қўйдик. Жисмоний жиҳатдан Франция биздан кучлироқ экан. Уларда Европанинг кучли клублари футболчилари борлиги яққол сезилди. Боримиз шу эмас, бундан кучлироқ ўйин намойиш эта оламиз.

Ҳумоюн Давуров суҳбатлашди
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

"Бунёдкор" ҳам Саудия Арабистонидан қуруқ қайтди
ОЧЛ 1-туридан ўрин олган "Ал Аҳли" - "Бунёдкор"... 405
Испания. «Реал» «Валенсия»га ютқазди
Испания чемпионатининг 16-туридан ўрин олган қолдирилган ўйинида... 113
"Валенсия" – "Реал Мадрид". Бошланғич таркиблар маълум
Испания чемпионатининг қолдирилган ўйинларидан бири... 80
Андрей Микляев: "Ҳужум қилмай ғалаба қозониб бўлмайди"
ОЧЛ-2017 илк туридан ўрин олган "Ал Таавон" -... 75
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: