UZ

Сўнгги янгиликлар

14:49"Порту" Сержиу Консейсау билан шартномани узайтирди. Унга "Милан" қизиқаётганди  0 14:21АПЛ жамоалари "Шахтёр" ярим ҳимоячисига даъвогар  0 13:55Ўзбекистон U-23 термасининг Саудия Арабистонига қарши тахминий таркиби билан танишинг  43 13:50Футзал бўйича Осиё Кубоги. Афғонистон Ироқни уйига кузатиб қўйди  4 13:22Шенсни "Ювентус" билан шартномасини узайтиришдан бош тортди  3 12:58"Челси" вингерини маълум шартлар асосида қўйиб юборишга тайёр  3 12:31"Милан" "Штутгарт" етакчисига қизиқиш билдиряпти  0 12:05Ши Таэ Йонг: "Ўзбекистон ва Саудия учрашувини стадиондан томоша қиламан. Корея мусобақани эрта тарк этгани учун бироз хафаман"  9 11:40"Интер" эгалари ўзгариши мумкин  1 11:16"Бавария", ПСЖ ва АПЛ клублари Меньян ва Теога қизиқишмоқда  1 10:50“Ливерпуль” ва “Арсенал” 80 миллион евролик футболчи учун курашмоқда  0 10:30Жанубий Кореяни уйига жўнатган Индонезия ОТЖ ким бошқараётганини биласизми? (Мутолаа учун)   6 10:13«Манчестер Юнайтед» ходимлардан пул тежашни яна бир йўлини топди  2 09:46«Фейеноорд» устози «Ливерпул»нинг қизиқиши ҳақида фикр билдирди  0 09:19Хави «Барселона»да қолиши маълум бўлганидан сўнг нималар деди?  17

«Динамо» - «Нефтчи» - 2:2 ёхуд Шиховдан «дубл». «Ўртоқлик ўйини»га ўхшамаган қарама-қаршилик ҳақида Янгиликлар

«Динамо» - «Нефтчи» - 2:2 ёхуд Шиховдан «дубл». «Ўртоқлик ўйини»га ўхшамаган қарама-қаршилик ҳақида

20 июлдан Тошкентда йиғин бошлаган «Динамо» жамоаси иккинчи назорат учрашувида майдонга тушди. Бу сафарги рақиб Фарғонанинг «Нефтчи» клуби бўлди.
Азалий рақиблар саналмиш Самарқанд ва Фарғонанинг бош жамоалари ўртасидаги Қибрайда ўтган учрашув ўртоқлик мақомига эга бўлган бўлсада, жамоалар анча муросасиз ва шиддатли ўйин намойиш этишди. Шу куни Равшан Ҳайдаров ҳам, Амет Мемет ҳам таркибда бир қатор ўзгаришлар қилди. Учрашув водийликларнинг ҳужумлари остида бошланди. Натижада ўйиннинг 35-дақиқасида фарғоналиклар етакчисига айланиб бораётган Сардор Мирзаев «Нефтчи»ни ҳисобда олдинга чиқарди, 0:1.

Иккинчи бўлим эса кўҳна шаҳарликларнинг ҳужумлари остида бошланди ва Ҳайдаров шогирдлари буни ҳисобда ҳам акс эттиришди. Жамоага янги қўшилган футболчи Санъат Шихов дастлаб 50-дақиқада икки ҳимоячини ортда қолдириб ҳисобни тенглаштиришга эришди, 1:1.

Орадан уч дақиқа ўтиб яна Санъатнинг ўзи қанотдан етказиб берилган тўпни бош билан «Нефтчи» дарвозасига киритиб, «Динамо»ни ҳисобда олдинга олиб чиқди, 2:1.

Ушбу голдан кейин Амет Мемет шогирдлари анча «жонланишди». Мансур Саидов, Ғулом Урунов, Зайниддин Тожиевларда ҳисобни тенглаштириш учун имкониятлар бўлди. Ниҳоят, мувозанатни тиклаш чап қанот ҳужумкор ярим ҳимоячиси Иқбол Акрамовга насиб этди. Айнан унинг 85-дақиқада Игорь Михайлов дарвозасининг ишғол этиши баҳснинг жанговор дуранг билан якунланишини таъминлади, 2:2.

Назорат учрашуви. Қибрай стадиони.

25 июль (пайшанба)

«Динамо» - «Нефтчи» - 2:2

Голлар: Санъат Шихов 50, 54 – Сардор Мирзаев 35, Иқбол Акрамов 85.

«Динамо»: И.Михайлов, А.Абдуллаев (А.Бозоров, 46), А.Холмуродов (Э.Маматказин, 46), О.Нурбоев, А.Агалиев, К.Шарофутдинов, О.Тайлоқов, С.Сайфиев (А.Набиев, 46), С.Шихов (Э.Магдиев, 60), А.Бобожонов (Т.Мирзаев, 46), Ф.Шотурсунов (Д.Жабборов, 80).

Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги жамоамиз навбатдаги назорат учрашувини 28 июль куни «Олмалиқ» клубига қарши ўтказади. Шундан сўнг жамоа 29 июль куни Самарқандга қайтиб, 14-тур доирасидаги «Қизилқум»га қарши баҳсга тайёргарлик кўради.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика