UZ

Сўнгги янгиликлар

09:55«Ливерпуль» Слот учун «Фейеноорд»га қанча товон тўлагани маълум  0 09:31Мбаппенинг «Реал Мадрид»даги маоши маълум  3 09:05Хушбек Қосимов: "Мақсадимиз ёш футболчиларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  1 08:39Кутганмидингиз? Тен Хаг ёзда «Манчестер Юнайтед»ни тарк этади  13 08:13Неъматилло Қуттибоев: "Цементчи" Биринчи лигада рақобат ярата олади"  1 07:48«Лестер» бир йиллик танаффусдан сўнг яна АПЛга қайтди  4 07:24Ўзбекистон кубоги. 3-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:15ЛаЛига. "Реал Сосьедад" - "Реал Мадрид" 0:1   0 07:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 3:3 (пенальтилар 4:5)  0 07:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  1 07:00Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  4 06:55U-23 Осиё кубоги. Ироқ - Вьетнам 1:0  0 06:50U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  9 01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  63 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  4

Дилшод Жўраев: "Уммонда муносиб иштирок эта оламиз" Янгиликлар

Дилшод Жўраев: "Уммонда муносиб иштирок эта оламиз"

Бугундан Тошкентда Ўзбекистон (U-22) терма жамоаси ўз машғулотларини бошлаб юборди. Уммонда бўлиб ўтадиган Осиё кубоги олдидан футболчиларимизга мурожат этдик.
"Уммонда муносиб иштирок эта оламиз. Бизда ҳозир барча шароит бор. Мақсадимиз ҳамма ўйинда ғалаба қозониб бош совринни Ўзбекистонга олиб келмоқчимиз. Жамоамиз бугун йиғилди ва янги йилдан Дубайда машғулотларни олиб борар эканмиз. Ҳозирча ҳаммаси кўнгилдагидек" - дея дастлабки фикрларини билдириб ўтади терма жамоамиз аъзоси Дилшод Жўраев

- Мана шу терма жамоамиз таркиби билан Непалдаги саралашда иштирок этган таркиб орасида қанчалик фарқни кўрдингиз?

Бугун йиғинни бошлаган бўлсак ҳам ҳамма бир бири билан ака-укадек бўлиб кетди. Непалдаги таркибдан бу жамоа анчагина ёшарган. Ёшлар терма жамоамиз анчагина шаклланиб қолган жамоа эди ва буни ўйинларимиз орқали ҳам исботлашимиз керак.

- Агар эътибор берадиган бўлсак айнан мана шу терма жамоамиз Непалдаги иштирокида ўта муваффақиятсиз иштирок этган эди. Буни сабабини нимада баҳолар эдингиз?

Биласизми бизда Непалда умуман шароит йўқ эди. Меҳмонхоналар аҳволи ҳақида гапирмаса ҳам бўлар эди. У ерда биз учун энг катта муоммо бу овқат муоммоси бўлган эди. Ўзимизни пулга кўчадан, дукондан маҳсулот сотиб олиб иштирок этган эдик. Деярли оч қолиб кетган эдик. Шундай бўлишига қарамай чиқишни уддалаган эдик.

Ҳумоюн Давуров суҳбатлашди
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика