UZ

Сўнгги янгиликлар

22:15ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 22:06"Ал Насср" — "Ал Веҳда". Ляпорт, Теллес, Брозович, Мане, Роналду ва Игало асосий таркибда  0 21:58"Боруссия" футболчиси оғир вазн сабаб клубдан кетади?!  2 21:30АПЛ. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Вулверхэмптон"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  5 21:30Ла Лига. "Барселона" "Жирона" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  11 21:16Ла Лига. "Реал" ўз уйида йирик ғалабага эришди  11 20:57Беларусдаги футбол ўйини 50:0 ҳисобида якунланди  2 20:35Суперлига. "Сўғдиёна" пешқадам "Андижон"ни "Бобур Арена"да мағлубиятга учратди  79 20:30АПЛ. "Арсенал" - "Борнмут" 3:0   0 20:18"Манчестер Сити" етакчиларидан бири Саудия Арабистони чемпионатига ўтиш вариантини кўриб чиқмоқда  2 20:01Артета "Арсенал" - "Борнмут" ўйинидан сўнг нималар деди?  0 19:42Тухелнинг "Бавария"даги тақдири ҳал бўлди  3 19:08Саудия Арабистонининг иккинчи даражали лигасидаги жамоа Моуриньюга қизиқиш билдирмоқда  3 18:36Бу жамоа 22 йил ўтиб АПЛга қайтди  5 18:29АПЛ. "Арсенал" ВАР қарорлари туфайли ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  17

Дилшод Нуралиев: “Панама билан ўйинда ғалаба учун майдонга тушамиз” Янгиликлар

Дилшод Нуралиев: “Панама билан ўйинда ғалаба учун майдонга тушамиз”

Бугун Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Дилшод Нуралиев ва сардор Отабек Шукуров ўйинолди матбуот анжуманида иштирок этди.
Дилшод Нуралиев мусобақанинг дастлабки ўйинлари ҳақида фикр билдираркан, нафақат жисмонан, руҳан тайёр бўлиш ҳам муҳимлигини таъкидлади. Бу ҳақда twitter.com/UzbekistanU17 хабар берди. 

Дилшод Нуралиев: “Биринчи ўйин жуда муҳим. Мусобақани бошлаб олишда ҳаяжонни босиш ва ҳиссиётларни назорат қилиш жуда ҳам муҳим. Бугунги икки ўйинда қайсидир жамоа ўта кучли, ёки ютқазганлар кучсиз деёлмайман. Ким тайёр бўлса, ўша ютди.

Гуруҳда тенг кучли жамоалар йиғилган. Бу ерда яққол устунликка эга, фаворит жамоа йўқ. Панама ҳам ана шундай жамоалардан. Мусобақага келганда ҳеч қачон фалон босқичгача борамиз деб гапиролмайсан. Фақат ғалаба учун ўйнаб, олға юриш керак.

Мақсадимиз Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилиб, ўзбек халқининг ишончини оқлаш ва уларга ғалабаларни тақдим этишдир. Турнир аввалида ҳар бир жамоа ғалаба қозонишни истайди. Биз кўп меҳнат қилдик. Ўйлайманки, эртага ҳаммаси яхши бўлади". 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Панама ўртасидаги ўйин 18 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 21:00 да "Фужайра" стадионида бўлиб ўтади. Учрашув Спорт телеканали орқали жонли равишда эфирга узатилади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика