UZ

Сўнгги янгиликлар

07:20МЛС. "Интер Майами" - "Нью-Йорк Ред Буллс" 6:2   0 07:15МЛС. «Интер Майами» «Нью-Йорк Ред Буллс»ни «сочиб ташлади». Суаресдан хет-трик  7 06:55Серия А. "Сассуоло" - "Интер" 1:0   0 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Веҳда" 6:0   0 06:45ЛаЛига. "Мальорка" - "Атлетико Мадрид" 0:1   0 06:40ЛаЛига. "Жирона" - "Барселона" 4:2   0 06:35ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 06:30АПЛ. "Манчестер Сити" - "Вулверхэмптон" 5:1   0 06:25АПЛ. "Арсенал" - "Борнмут" 3:0   0 06:20Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   3 06:15Бундеслига. "Боруссия Д" - "Аугсбург" 5:1   0 01:41А Серия. Аллақачон чемпионликка эришган "Интер" А Сериядаги иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди  5 01:23"Жирона" Чемпионлар лигасига чиқди! Жамоа тарихида илк бор еврокубокларда иштирок этади  3 01:00Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Насср" ўз уйида йирик ғалабага эришди, Роналдудан хет-трик! Рақиб сафида Ал Бухорий ўйнади  11 00:51Роналду Саудия Арабистони лигасидаги сўнгги 5та ўйинда 3та хет-трик қайд этди  6

Девид Карни: “Ўйлайманки, яқин орада ўзбекистонлик футболчилар Европага йўл олишади" Янгиликлар

Девид Карни: “Ўйлайманки, яқин орада ўзбекистонлик футболчилар Европага йўл олишади"

Яқинда “Бунёдкор” футбол клуби ташкил этилганига саккиз йил тўлди.
Ўйлаб қаралганда, ортда қолган давр қисқа вақтни ўз ичига қамраб олган бўлса-да, “Бунёдкор” футбол клуби шу давр ичида мақтангулик тарихини ярата олди.

Жамоамизда бир қанча машҳур номлар фаолият юритишиб, клуб тарихида ўзига хос из қолдиришга эришишди. Жумладан, ўтган мавсумда “қалдирғочлар” сафида яшил қитъадан бўлган илк футболчи – Девид Карни тўп тепди.

“Бунёдкор” ФК матбуот хизмати веб-сайтимиз орқали жамоамизда фаолият юритиб кетган футболчилар билан суҳбатлашиб, уларни клубимизда ўтказган даврини эсга олишни анъанавий тарзда йўлга қўйди.

Ўтган сафар мухлислар ҳукмига чилилик ҳужумчи Хосе-Луис Вильянуэва билан ташкил этилган суҳбатни ҳавола этгандик. Бу сафар австралиялик чап қанот ярим ҳимоячиси – Дэвид Карнидан интервью олдик.

- Салом, Девид! Яхшимисиз?
- Салом! Мен яхшиман, ўзингизлар-чи?

- Бизда ҳам ҳаммаси яхши. “Бунёдкор” жамоасидаги сўнгги ўйинингиз ўтган санага ҳам бугун роппа-роса (суҳбат 18 август куни уюштирилган) бир йил тўлди. Шундан бери нималар билан бандсиз?
- “Бунёдкор” жамоасини тарк этганимдан сўнг йил давомида агентим билан турли хил таклифларни кўриб чиқдим. Мени хизматимга қизиқиш билдираётган клубларни ўргандик, ўша жамоа жойлашган шаҳар билан яқиндан танишдик, шунингдек клубнинг мақсади ва ўйин услубини ҳам муҳокама қилиб олдик. Фаолиятимни Эрон чемпионатида давом эттиришим ҳам мумкин эди. Бироқ форслар билан олиб борган музокарамиз якунда амалга ошгани йўқ. Узоқ ўтган музокаралардан сўнг яқинда Американинг “Нью-Йорк Ред Буллз” клуби билан шартнома туздим.

- “Бунёдкор”даги ўйинингиз мухлислар кутганчалик ёрқин бўлгани йўқ. Жамоани тарк этгач, Ўзбекистон чемпионатида ўйнаб кета олмаганингизни таҳлил қилиб чиқдингизми?
- Жуда қийин савол. Мен бошқа бир австралиялик футболчилар қатори ўз фаолиятимга бефарқ қарамайман. Ўзимга ва яқинларимга нисбатан талабчан ва масъулиятлиман. “Бунёдкор”да мунтазам асосий таркибга кира олмаганимни биргина омил билан баҳоламаган бўлардим. Қаердадир ўзим хато қилдим, балки янги муҳитга мослаша олмадим. Баъзи ҳолларда эса мураббийлар билан бир-биримизни тушуна олмадик. Нима бўлган тақдирда ўзимни “Бунёдкор”га фойда келтирган футболчи сифатида ҳисоблайман.

- Бу жамоа аъзолари билан ҳозир ҳам алоқани сақлаб қолганмисиз?
- Ҳа, Ўзбекистонда дўстларим бор. Улар билан тез-тез бўлмаса-да, гаплашиб тураман.

- Яшил қитъадан ташриф буюрган илк футболчи сифатида чемпионатимизга ва “Бунёдкор” футбол клубига қандай баҳо берасиз?
- Ўйлашимча, Ўзбекистонда футболга бўлган эътибор жудаям юқори. Шу боисдан ҳам сўнгги йилларда юртингиз футболи жаҳон майдонларига жуда тезлик билан танила олди ва бу жараён яхши савияда давом этмоқда. “Бунёдкор” жамоаси таркибидаги кучли рақобат натижасида терма жамоага муносиб номзодлар етишиб чиқяпти.

- Фаолиятингиз мобайнида Англия премьер лигасининг бир неча клублари шарафини ҳимоя қилгансиз. Шунингдек, Голландия чемпионати ва Испания Сегунда лигасида ўйнадингиз. Европада узоқ вақт тўп тепган тажрибали футболчи сифатида айтингчи, “Бунёдкор”нинг қайси бир футболчиларини кўхна қитъада ўйнаб кета олади?
- Аввало, ҳар бир футболчи Европада ўйнаса бўлади. Бу футболчининг ўзига бўлган ишончига боғлиқ. “Бунёдкор” сафида бир неча терма жамоа аъзолари бор. Ўйлайманки, шу яқин орада ўзбекистонлик футболчилардан кимдур Европа чемпионатларининг бирига йўл олади.

- Шунга ўхшаш яна бир савол. Агарда “Бунёдкор” ФК Австралия А-лигасида ҳаракат қиладиган бўлса қандай ўринлар учун курашиши мумкин, деб ўйлайсиз?
- Шахсан мен учун ҳали ҳам “Бунёдкор” жуда кучли жамоа ва Осиё етакчиларидан бири сифатида гавдаланади. Жамоа халқаро майдонларда бой тажрибага эга. “Бунёдкор”нинг бир жиҳатига беш кетаман – жамоа кўрсатаётган натижалар доимо барқарор. А-лига клубларида эса ундай эмас. Бир мавсум кучли ўйин кўрсатган жамоа бир йил ўтиб пастки поғоналарга тушиб кетиши ҳеч гап эмас. Ўйлашимча, тошкентликлар Австралия чемпионатида бемалол совринли ўринлар учун кураша олади.

- Ҳозирги пайтда юртимизни қандай хотиралар билан эслайсиз? Нималар ёққан-у, нималар ёқмаган?
- Ўзбекистонда ўтган кунларим қалбимда абадий муҳрланиб қолган. Халқингиз менга нисбатан жуда очиқ кўнгил ва ҳушмуомалада бўлган. Доими эслаб юрадиганим бу – ҳар бир ўйиндан олдин ош еганларимиз. Бошида мен ҳеч ҳам ўргана олмасдим. Клуб ошпази Расул менга бошқа Европа таомларини тайёрлаб берарди. Бошқа жойларда клубларда ўйнаган кезларимда ҳар ким ўз хоҳишига қараб овқатланади. Мен учун оғир бўлган жиҳат шуки ёз фаслининг иссиқ кунларида қийналганман.

- “Бунёдкор” ҳақида хориждаги таниш дўстларингиз қизиқиб туришармиди?
- Австралия терма жамоаси йиғинларига борган пайтларимда жамоадошларим “Бунёдкор” ҳақида жуда кўп саволлар беришарди. Ҳозир эса Америкадаги янги жамоадошларим собиқ клубим билан қизиқишади. Оила аъзоларим ва бошқа танишларим асосан “Бунёдкор” билан шартнома имзолаганимда сўраб, суриштиришарди.

- Мазмунли суҳбатингиз учун миннатдорчилик билдирамиз ва янги жамоангиздаги фаолиятингизга омадлар тилаймиз.
- Раҳмат.

Баҳодир МИРЗАЕВ суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика