28 oct 10:34
News

Daily Mail: "Манчестер Юнайтед" Рунининг шартномасини футболчининг молиявий талаблари сабаб узайтирмади

"Манчестер Юнайтед" 2015 йил ёзида эркин агентга айланиши мумкин бўлган жамоа ҳужумчиси Уэйн Руни билан шартномани узайтиришдан бош тортди, дея хабар бермоқда Daily Mail.
Манбанинг маълумотларига кўра Англия терма жамоаси ҳужумчиси маошини ошириб беришларини сўраган. Айни вақтда унинг маоши ҳафтасига 250 минг фунтни ташкил қилади ва бу Англиядаги энг юқори кўрсаткичлардан бири. 

Шу билан бирга футболчи швртномасини 5 йилга узайтирилишини талаб қиляпти.

Бироқ "қизил иблислар" Рунининг ўйини борган сари ўсиб бораётган бўлсада, 28 ёшли футболчи бундай талабларни қўйиши ортиқча деб ҳисоблашяпти.

Шу билан бирга, "МЮ" қишда футболчини сотиш нияти йўқ эканини ҳам аниқ қилиб таъкидламоқда.
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook