13 mar 21:32
News

Чельстрим "Тоттенҳэм"га қарши ўйнаши мумкин, Рэмси эса йўқ

"Арсенал" бош мураббийи Арсен Венгер ярим ҳимоячи Ким Чельстримнинг “канонир”лар сафидаги дебюти шу ҳафта бўлиши мумкинлигини айтиб ўтди.

Қишги трансфер ойнасининг сўнгги кунида Москванинг “Спартак” жамоасидан “Арсенал”га ижара асосида бориб қўшилган швециялик футболчининг белида муаммо борлиги сабабли олти ҳафтани ўтказиб юборди.

“Челстримнинг ҳолатига қараймиз. Агар ўйнашга тайёр бўлса майдонга тушираман”, - дея Венгернинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда “Арсенал” расмий сайти.

Шунингдек, Венгер ярим ҳимоячи Аарон Рэмси хали майдонга тушишга тайёр эмаслигини хам айтиб ўтди.
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook