Latest news

00:05Франк Рибери: "Бавария" Европадаги энг сўнгги жамоам бўлади"6 00:05Франк Рибери: "Бавария" точно будет моим последним клубом в Европе"0 23:42Венгер: "Арсенал" Санчес ва Озилга янги шартнома таклиф қилади"4 23:30Olamsport: Шаҳрам Ғиёсовнинг орзуси ушалди, боксчиларимиз Ригадаги турнирда ва бошқа хабарлар1 23:11"Lego"дан уй, самолётда учмаслик ва футбол тарихидаги ғалати шартномалар14 23:04Европа Лигаси. Учта гуруҳда ўйинлар якунланди20 22:39Филипе Луис сафдан чиқди7 22:22Инфантино: "ЖЧ иштирокчилари сонини 48 тага ошириш турнир муддатига таъсир қилмайди"16 22:22Джанни Инфантино: "Расширение числа участников ЧМ до 48 не повлияет на сроки турнира"0 22:06Эрик Байи октябрь ойидан буён илк маротаба "Манчестер Юнайтед" сафида майдонга тушади6 22:02"Оқ-тепа". "Ҳоким Кубоги - 2016"даги "юриш" давом этади0 21:50«Челси»да Санчес борасида таклиф тайёрлашмоқда6 21:50В «Челси» готовят предложение по Санчесу0 21:25Неймар: "Роналдуни ҳурмат қиламан, лекин "Олтин тўп"ни Месси олиши керак"52 21:25Неймар: «Я уважаю Роналду, но „Золотой мяч“ должен получить Месси»0

12 sep 10:00
News

"CA" Скотт Маклнтайр билан ҳамкорликни йўлга қўйди

Балки Ўзбекистон миллий терма жамоаси омадсизликка учрагандир, лекин бундан ҳеч биримиз руҳан тушкунликка тушмаслигимиз керак.
Кўтарилиш учун ҳали яна ишлашимиз ва ҳар бир соҳа вакиллари ўз ишларини ривожлантириб боришлари лозим. Ўз олдига жиддий мақсадларни қўяётган сайтимиз куни кеча, асли австралиялик, лекин бугунги кунда Японияда истиқомат қилаётган Скотт Маклнтайр билан "СА" ва Осиё футболини тараққиётига ўз улушини қўшиши мумкин бўлган лойиҳа устида келишиб олди.

Осиё футбол тарихини жиддий ўрганаётган Скотт 1,5 йил вақт ичида қитъамизнинг 36та давлатида бўлиб, яна 16га яқин мамлакат футболини жуддий ўрганишни мақсад қилган. Осиёнинг барча давлатларини ўрганиш давомида мутахассис кўплаб танишлар орттиряпти. Табиийки, бундай журналист билан ҳамкорликни йўлга қўйиш бизнинг лойиҳамиз учун катта ютуқ. Скотт билан таҳририятда бир неча соат давомида суҳбатлашдик. Ўзбек футболи ҳақида маълумот бердик, сайтимиз ва ходимлар билан яқиндан таништирдик. Шундан сўнг сайтнинг келажагига ижобий таъсир ўтказиши мумкин бўлган бир неча лойиҳалар устида суҳбат қурдик. Доимий тарзда ЖЧ, Осиё Кубоклари ва ички чемпионатларни кузатиб борадиган мутахассиснинг бизга бўлган муносабати анча илиқлиги кишини қувонтирди.




Суҳбат давомида австралиялик ҳамкасбимиз куни кеча юртимизга ташриф буюрган ФИФА вице-президенти ва Иордания шаҳзодаси билан дўстона муносабатда эканлиги ҳамда якунда биз билан амалга ошадиган ҳамкорликда ёрдам беришини айтиб ўтди.

Скотт Маклнтайр сайтимиз структураси билан танишар экан, унинг фаолиятига катта баҳо берди. Айниқса, сайтда берилаётган футбол беллашувларига оид фотосуратлар шу ердаги ишчи-ходимларнинг меҳнати туфайли амалга ошишини катта ютуқ сифатида таъкидлади. Бунга сабаб этиб бутун дунёда сайт ва газеталар ўз фотомухбирлари билан рейтинг ва ном қозонишларини айтди. Бу борада Япония ОАВ катта ютуқларга эришаётгани, фотомухбирлар рейтингида дунёда биринчи ўринда боришларини, аксинча, Ўзбекистон Австралияга нисбатан футбол ОАВда устунлигини таъкидлади. Австралияда футбол, Австралия футболи, регби ва крикетдан кейинги тўртинчи рақамли спорт тури саналар экан. Шунинг учун Ўзбекистон футбол журналистикаси уларга қараганда анча олдинда экан.

Бир неча йиллардан бери sbs.com.au сайтида фаолият олиб бораётган Скотт Ўзбекистоннинг етакчи футбол нашрларидан бири "Футбол Экспресс" газетаси билан ҳамкорликда бир лойиҳани йўлга қўйишимиз мумкинлигини айтиб ўтди.
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook