UZ

Сўнгги янгиликлар

“Бунёдкор” ёшлари – Ўзбекистон чемпиони-2013!!! Янгиликлар

“Бунёдкор” ёшлари – Ўзбекистон чемпиони-2013!!!

Ёш “қалдирғочлар” меҳмонда “Сўғдиёна” устидан ғалаба қозониб, мамлакат чемпиони деган шарафли номга сазовор бўлдилар.
Сўнгги турдаги ғалаба Бунёдкор“ ёшларини маррага биринчи бўлиб етиб келишларини та\минларди.Гарчи асосий рақобатчимиз – “Пахтакор” билан очколаримиз тенг бўлса-да, бунёдкорчиларнинг ҳар икки ўзаро ўйиндаги ғалабаси бизга устунлик тақдим этарди.

Ҳаммаси ўз қўлида бўлган ёшларимиз “Сўғдиёна”ни сафарда йирик ҳисобда мағлуб этиб, клуб музейидаги совринлар сонини яна биттага оширишди.

Учрашувни тезкор ҳужумлар билан бошлаган Александр Мочинов шогирдлари 5-дақиқадаёқ ҳисобни очишди. Сардор Азимов узатган пасни Анвар Бердиев осонлик билан дарвозага йўллади – 0:1. Бўлим ўрталарида Миржамол Қосимов ажойиб паси билан Жавлон Мирабдуллаевни таъминлади. У эса боши билан “Сўғдиёна” дарвозасига иккинчи тўпни киритди. Орадан кўп ўтмай Миржамол Қосимов пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни йирик кўринишга келтирди – 0:3. “Бунёдкор”дан “Сўғдиёна”га ижарага берилган Расулжон Шуҳратов “қалдирғочлар”ни жазолаб, ҳисобни бироз қисқартирди. Лекин ҳисобдаги учта тўплик фарқга Санжар Рихсибоев рози бўлмай, жиззахликлар посбонини тўртинчи бор ҳафа қилди. Бу вазиятда Эргаш Исмоилов чиройли тўп оширганини ҳам таъкидлаб ўтиш лозим.

Шу тариқа, ёшларимиз мавсумни биринчи ўринда якунлашиб, “Бунёдкор”нинг келажаги муносиб қўлларда эканлигини исботлашди. Чемпионлик муборак, ёшлар!

Ёшлар лигаси, 26-тур
“СЎҒДИЁНА” – “БУНЁДКОР” 1:4 (0:3)
Голлар:
Анвар Бердиев 5 (0:1), Жавлон Мирабдуллаев 21 (0:2), Миржамол Қосимов 36 (0:3), Расулжон Шуҳратов 71 (1:3), Санжар Рихсибоев 84 (1:4)
“Сўғдиёна”: 16.Нодиржон Ашурматов, 4.Беҳзод Турсунов, 6.Зафар Ортиқов, 7.Сардор Қаҳҳоров, 8.Ботиржон Каримжонов (сардор), 11.Нодирбек Ибрагимов, 12.Ўткир Маматов, 19.Расулжон Шуҳратов, 20.Жамшид Ҳазратқулов, 21.Акмал Абдураҳмонов, 22.Асилбек Бегимқулов
Заҳирадан майдонга тушганлар: 1.Қобил Норқўзиев, 5.Алишер Исломов, 9.Сирож Мелиев, 10.Жаҳонгир Бобохўжаев, 15.Маъруф Тўраев, 17.Фазлиддин Абдувалиев, 18.Ислом Ҳакимов
“Бунёдкор”: 45.Акбар Тўраев, 2.Азиз Мамазоитов, 4.Миржамол Қосимов, 5.Жавлон Мирабдуллаев, 6.Сардор Собирхўжаев, 7.Забихилло Ўринбоев, 8.Хуршид Ғиёсов, 10.Анвар Бердиев, 14.Камолиддин Тожибоев, 16.Сардор Азимов, 18.Камронбей Кападзе (сардор)
Заҳирадан майдонга тушганлар: 3.Ҳасан Асқаров, 9.Аҳрор Умаржонов, 11.Санжар Рихсибоев, 13.Зокиржон Нурматов, 15.Саиджон Топилов, 17.Эргаш Исмоилов,
Бош ҳакам: Шуҳрат Ҳакимов (Шаҳрихон)
7 ноябрь. Янгиер. “Янгиер” стадиони.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика