25 sep 19:53
News

"Бунёдкор" тўрт карра Ўзбекистон кубоги соҳиби!

2013 йилги Ўзбекистон кубоги финалида "Насаф" ва "Бунёдкор" клублари ўзаро тўқнаш келишди.
25 сентябрь куни Ўзбекистон кубоги финал учрашуви бўлиб ўтди.

Ўйиннинг дастлабки бўлимида ҳисоб очилгани йўқ. Ваҳоланки иккала жамоа ҳисобни очишлари мумкин эди. 13-дақиқада Фаррух Сайфиевнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди. 27-дақиқада Пишурнинг ташлаб берган тўпини Лутфулла Тўраев 18 метрлардан дарвозага кучли тарзда йўллади. Тўпни Элдорбек Суюнов қайтариб жамоасини голдан сақлаб қолди.

51-дақиқада Лутфулла Тўраевнинг бурчакдан узатиб берган тўпини Олександр Пишур боши билан дарвозага йўллади ва ҳисобни очди - 0:1.

63-дақиқада қанотдан тўпни Қораев Юнусовга ташлаб берди, Илҳомнинг чамаси 30 метрлардан йўллаган кучли ва аниқ зарбаси дарвозанинг узоқ пастки бурчагига кириб кетди - 1:1.

76-дақиқада Қораев тўпни жарима майдони ичига ҳаволатиб узатди, Геворкян боши билан дарвозани ишғол этишга уринди, тўп дарвоза ёнидан ўтиб кетди.

85-дақиқада чап қанотдан Жасур Ҳасановнинг ерлатиб ошириб берган тўпни жарима майдони марказида турган Олександр Пишур кучли зарба билан якунлади - 1:2. 

90+4-дақиқада "Насаф" ҳисобни тенглаштириши мумкин эди. Эркин Бойдуллаев боши билан дарвозага зарба берди, Зуҳуров тўпни қайтарди.

Шу тариқа "Бунёдкор" 2013 йилги Ўзбекистон кубоги соҳиби бўлди. Энди "қалдирғочлар" ҳисобида тўртта кубок бор.

«НАСАФ» (Қарши) – «БУНЁДКОР» (Тошкент) 1:2 (0:0)
Ҳакамлар:
Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), Ҳ. Рўзиев (Тошкент).
Голлар: Олександр Пишур 51, - 0:1. Илҳом Юнусов 63, - 1:1. Олександр Пишур 84, - 1:2.
«НАСАФ»: 25.Элдорбек Суюнов, 5.Ботир Қораев, 9.Илҳом Шомуродов, 14.Лазиз Убайдуллаев (28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 59), 17.Артур Геворкян (сардор), 20.Эркин Бойдуллаев, 23.Шерзод Аъзамов, 27.Илҳом Юнусов, 32.Ҳамза Каримов, 34.Фарруҳ Сайфиев, 41.Азамат Алланиёзов (15.Зохид Абдуллаев, 89)
Захира: 1.Михаил Наумов, 3.Раҳматилло Бердимуродов, 29.Улуғбек Дадабоев, 77.Суҳроб Неъматов, 88.Самандар Шодмонов.
«БУНЁДКОР»: 25.Муроджон Зухуров, 2.Акмал Шораҳмедов, 4.Хайрулла Каримов (сардор), 6.Анвар Ғофуров, 8.Жавлон Иброхимов, 9.Игорь Таран (7.Марко Блажич, 66), 11.Олександр Пишур, 13.Лутфулла Тўраев (5.Дилшод Жўраев, 86), 16.Артём Филипосян, 19.Жасур Ҳасанов, 21.Сардор Рашидов (14.Алибобо Раҳматуллаев, 78).
Захира: 45.Акбар Тўраев, 23.Саҳоб Жўраев, 29.Анвар Бердиев,  33.Олег Зотеев
Огоҳлантиришлар: Анвар Ғофуров 37, Жавлон Иброҳимов 49, Ҳамза Каримов 56, Хайрулла Каримов 65,
Назоратчи: А. Абдуллаев (Тошкент).



Матнли трансляция

90+5 дақиқа. Ўйин якунланди, "Бунёдкор" клуби тўртинчи бор Ўзбекистон кубогини қўлга киритди.
90+4 дақиқа. Бурчак тўпини "Бунёдкор" ҳимоячилари тўпни қайтаришди
90+3 дақиқа.
Хавфли вазият! Эркин Бойдуллаев боши билан дарвозага зарба берди, Зуҳуров тўпни қайтарди.
90 дақиқа. Асосий вақтга 5 дақиқа қўшиб берилди
89 дақиқа. Ўзгариш. "Насаф". Азамат Алланиёзов ўрнига Зоҳид Абдуллаев тушди
86 дақиқа. Ўзгариш. "Бунёдкор". Лутфулла Тўраев ўрнига Дилшод Жўраев тушди
85 дақиқа. Чап қанотдан Жасур Ҳасановнинг ерлатиб ошириб берган тўпни жарима майдони марказида турган Олександр Пишур кучли зарба билан якунлади - 1:2.
85 дақиқа. ГОООООЛ. ОЛЕКСАНДР ПИШУР 1:2.
82 дақиқа. Жасур Ҳасановнинг ошириб берган тўпини Пишур дарвозага йўллашга уринди, аммо Суюнов ўз ўрнида
78 дақиқа. Ўзгариш. "Бунёдкор". Сардор Рашидов ўрнига Алибобо Раҳматуллаев тушди
77 дақиқа. Жасур Ҳасанов жарима майдони ташқарисидан дарвозага зарба берди, тўп дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди
76 дақиқа. "Насаф"дан ажойиб ҳужум. Қораев тўпни жарима майдони ичига ҳаволатиб узатди, Геворкян боши билан дарвозани ишғол этишга уринди, тўп дарвоза ёнидан ўтиб кетди
75 дақиқа. Бурчак тўпидан сўнг ҳужумчиларга ёрдамга етиб келган Ҳамза Каримов боши билан дарвозани нишонга олди, бироз ноаниқ.
72 дақиқа. "Бунёдкор"нинг ҳужуми. Жарима майдони ичига ошириб берилган тўпни Жавлон Иброҳимов боши билан дарвозага йўллади, ноаниқ.
70 дақиқа. Эркин Бойдуллаевнинг жарима тўпидан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди
68 дақиқа. "Насаф"нинг қарши ҳужуми. Юнусов бу сафар шерикларига тўпни ошира олмади
67 дақиқа. Ўзгариш. "Бунёдкор". Игорь Таран ўрнига Марко Блажич майдонга тушди
66 дақиқа. Жарима тўпи жонли деворга тегиб майдонга қайтди, қайтган тўпни Юнусов дарвозага йўллади, тўп йўлига Рашидов тўғаноқ бўлди.
65 дақиқа. Бу вазиятда Геворкян ҳимоячидан қочиб кетишга уринди, Хайрулла эса уни тўхтатиб қолди.
65 дақиқа. Огоҳлантириш. "Бунёдкор". Хайрулла Каримов
63 дақиқа. Қанотдан тўпни Қораев Юнусовга ташлаб берди, Илҳомнинг чамаси 30 метрлардан йўллаган кучли ва аниқ зарбаси дарвозанинг узоқ пастки бурчагига кириб кетди - 1:1.
63 дақиқа. ГООООЛ. ИЛҲОМ ЮНУСОВ 1:1.
59 дақиқа. Ўзгариш. "Насаф". Лазиз Убайдуллаев ўрнига Шуҳрат Муҳаммадиев тушди.
59 дақиқа. Жасур Ҳасанов жарима майдони ташқарисидан зарба йўллади, Элдор Суюнов тўпни қайтарди.
58 дақиқа. Илҳом Юнусовнинг жарима майдонига оширган тўпини ҳимоячилар қайтариб юборишди.
56 дақиқа. Огоҳлантириш.
"Насаф". Ҳамза Каримов
53 дақиқа. Майдон марказига яқин жойда Юнусов Жавлон Иброҳимовга нисбатан қўпол ўйнади ва шундан сўнг иккала жамоа футболчилар ўртасида кичик жанжал юзага келди.
51 дақиқа. Лутфулла Тўраевнинг бурчакдан узатиб берган тўпини Олександр Пишур боши билан дарвозага йўллади ва ҳисобни очди - 0:1.
51 дақиқа. ГООООЛ. ОЛЕКСАНДР ПИШУР 0:1.
49 дақиқа. Огоҳлантириш. "Насаф". Жавлон Иброҳимов.
47 дақиқа. "Насаф" жарима тўпига эга бўлди, аммо йўллаган тўп жонли деворга тегиб қайтди.
46 дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди.

45+1 дақиқа. Биринчи бўлим якунланди. Танаффус
45 дақиқа. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.
43 дақиқа. Лутфулла Тўраевнинг диогонал пасига Сардор Рашидов ета олмади
42 дақиқа. Таран рақиб жарима майдони ичида қўпол ўйнади ва ҳужум узилиб қолди
41 дақиқа. Геворкян ўнг қанотдан тўпни жарима майдонига узатди, ҳимоячилар яна тўпни қайтаришди.
38 дақиқа. Илҳом Шомуродовга шифокорлар ёрдам беришди. Илҳом Юнусов жарима тўпини амалга оширди. Тўп ҳимоячилардан майдонни тарк этди. Бурчак тўпини "қалдирғочлар" батараф этишди.
37 дақиқа. Бу вазиятда Ғофуров Шомуродовни йиқитганди.
37 дақиқа. Огоҳлантириш.
"Бунёдкор". Анвар Ғофуров
34 дақиқа. Ўйин кескинлашиб бормоқда
32 дақиқа. "Қалдирғочлар" кетма-кет уч марта рақибларига нисбатан қўпол ўйнашди. Юнусовнинг амалга оширган жарима тўпини ҳимоячилар қайтариб юборишди.
27 дақиқа. Хавфли вазият! "Бунёдкор"нинг ҳужуми. Пишурнинг ташлаб берган тўпини Лутфулла Тўраев 18 метрлардан дарвозага кучли тарзда йўллади. Тўпни Элдорбек Суюнов қайтариб жамоасини голдан сақлаб қолди!
25 дақиқа.
Пишур жамоадошлари томонидан узатилган тўпни дарвозага ноаниқ тарзда йўллади.
23 дақиқа. Жасур Ҳасанов чамаси 25 метрлардан йўллаган зарбаси хавфли чиқди, аммо ноаниқ.
19 дақиқа.
Тўп асосан майдон марказида ушланиб турибди.
15 дақиқа. Лутфулла Тўраевнинг зарбаси кучсиз ва ноаниқ бўлди.
13 дақиқа."Насаф"нинг хавли ҳужуми. Фаррух Сайфиевнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди!
10 дақиқа. Бурчак тўпидан сўнг Пишур боши билан тўпни дарвозага йўллади, ноаниқ.
9 дақиқа.
"Бунёдкор" жарима тўпини амалга оширди, тўп ҳимоячиларга тегиб майдонни тарк этди.
6 дақиқа. Лазиз Убайдуллаевнинг ўнг қанотдан жарима майдони ичига узатиб берган тўпини Фаррух Сайфиев боши билан дарвозага йўллади, ноаниқ.
3 дақиқа. Юнусов бурчак тўпини амалга оширди. Тўпни Зухуров муштлари билан уриб юборди.
2 дақиқа. "Бунёдкор"нинг ҳужуми, Таран дарвозага зарба берди, тўпни Суюнов қайтарди. Аммо қанот ҳаками байроқчасини кўтариб ўйиндан ташқари ҳолатни қайд этди.
1 дақиқа
. Ўйин бошланди!
17:58. Учрашувни "Бунёдкор" футболчилари бошлаб беришади.
17:57. Ўзбекистон давлат мадҳияси янгармоқда.
17:55. Иккала жамоа майдонга тушиб келишди.
17:49. Ҳар иккала жамоа аъзолари ўйинолди машғулотларини якунлашиб, кийим алмаштириш хонасига кириб кетишди.
17:40. Жамоалар чигалёзди машқларини ўтказишмоқда.


ЯНГИЛАШ 

WAP ЯНГИЛАШ

Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook