UZ

Сўнгги янгиликлар

20:12U23 Осиё кубоги. Ўзбекистон ярим финал йўлланмаси учун Саудия Арабистони билан курашмоқда (матнли трансляция)  248 20:00"Бавария" мухлислари Тухель қолишини исташади  3 19:54Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон – Эрон 2:3 (матнли трансляция)  27 19:41Роналду "Манчестер Юнайтед"да Рангникка ультиматум қўйган  11 19:23Максим Шацких: "Асосийси кейинги босқичга йўл олдик. Ўйин ҳақида эса гапиришни истамайман"  6 19:18Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" – "Металлург" 1:1. Highlights  0 19:05Бошкович: "Ғалаба қозондик, аммо кўрсатган ўйинимиздан хафаман"  1 19:02Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Сўғдиёна" 2:3. Highlights  0 18:45Ўзбекистон Кубоги. "Арал" "Цемент"чига "хоҳлаганича" гол урди, "Қўқон-1912" "Жиззах"ни ютолмади ва гуруҳда қолиб кетди  2 18:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд – илк финалчи, Тожикистон 3-ўрин учун ўйнайди  6 18:30Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" "Сўғдиёна"га мағлуб бўлди, лекин кейинги босқичга йўлланма олди  36 18:26Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" ва "Металлург" муроса кўчасини танлади  10 17:57Ўзбекистон олимпия термаси "Халифа" стадионига етиб келди!  11 17:07U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувига превью. Саудияни бир маротаба ютганмиз, улар эса бизни уч марта  6 16:58Кварацхелия янги мавсум "Барселона" футболчисига айланиши мумкин  7

“Бунёдкор” ФК аъзолари – ТДИУ меҳмони Янгиликлар

“Бунёдкор” ФК аъзолари – ТДИУ меҳмони

Кеча Тошкент Давлат Иқтисодиёт университети анжуманлар залида “Бунёдкор” ФК бош мураббийи – Миржалол Қосимов, ҳимоячи – Саҳоб Жўраев, ҳужумчи – Олександр Пишур ва таниқли шарҳловчи – Ахбор Имомхўжаев университет талабалари билан ташкил этилган тадбирда иштирок этишди.
Университетнинг "Давлат молияси ва солиқлар" кафедраси уқитувчиси Улуғбек Холиқов томонидан “Баркамол ёшлар тарбиясида футболнинг роли” мавзусида ташкил этилган тадбирни Тошкент Давлат Иқтисодиёт университети ректори, профессор Алишер Вахобов кириш сўзи билан очиб берди. Меҳмонлар билан савол-жавобларга ўтишдан аввал залдаги улкан мониторда “Бунёдкор” ФКни ташкил этилиши ва бугунги кунгача босиб ўтган йўлини ифодалаб берган видеолавҳа намойиш этилди. Шундан сўнг талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.


Савол-жавобларнинг қизиқарли деб топилганларидан баъзи бирларини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

- Миржалол ака, ҳар бир футболчи ёки мураббий расмий ўйиндан бир кун аввал эртанги учрашув ҳақида ўйлаб чиқса керак. Ўйинлардан бир кун олдинги уйқуингизда ҳам футбол кўрганмисиз?
- Бунақаси илгари жуда кўп бўларди, ҳозир ҳам тушимда футбол кўриб тураман. Бир сафар тушимда жарима зарбалари тепиб чиққанман.

- Ёшлигингизда Сиз ҳам ҳамма қатори маҳаллада кўча чангитиб тўп тепган бўлсангиз керак. Нечта ойна синдирганингиз ва қанча тўп ёрганингизни эслай оласизми?
- Аниқ рақамларини эслашим қийин. Аммо бир қанча ойна алмаштиришларига тўғри келган. Шунингдек, битта тўпни узоқ вақт ўйнаганимни ҳам эслай олмайман.

- Футболга келган илк кунингиз ёдингиздами?
- Ҳа, бу воқеликни кечагидек эслайман. 1980 йил 5 январь санасида отам Қора-қамиш даҳасидаги “Чиғатой” футбол мактабига олиб бориб, Юрий Михайлович Госпадарчук қўлига топширган.

- Ҳозирги замон футболида ўйновчи мураббийнинг ҳам ўзига хос роли бор. Айтингчи, терма жамоамизнинг 2018 йилги жаҳон чемпионати саралаш босқичи доирасида майдонга тушиб ўйнашга имкон беришса, бунга рози бўлармидингиз?
- Ҳамманинг ўз даври бўлади. Бир пайтлар мен ёш бўлганман ва менга кимлардур йўл беришган. Кейинчалик мен ҳам ўзимни четга олиб, бошқа ёшларга жойимни бўшатдим.

- Футболга кириб келмаганингизда ҳозирда қайси соҳа ходими бўлиб хизмат қилардингиз?
- Ростини айтсам, футболдан бошқа соҳани тасаввур ҳам қила олмайман.

- “Бунёдкор” етакчиларининг “Локомотив”га кўчиб ўтиши бу келаси йили юртимизга Осиё Чемпионлар лигаси учун кўпроқ жой олишга қаратилган режами?
- Футболда шартнома деган нарса бор. Игнатий Нестеров, Жасур Ҳасанов, Анвар Ғофуров ва Лутфулла Тўраевнинг “Бунёдкор” билан тузган шартнома муддатлари якунига етганлиги улар бошқа жамоага ўтишни ихтиёр этишди. Бу борада “Локомотив”нинг таклифи уларга маъқул келди.

- “Бунёдкор” янги мавсумда қандай кўринишда бўлади?
- Клуб имиджи қандай нуфузда бўлса – ана шундай бўлади! “Бунёдкор” ташкил этилганидан то ҳозиргача кўп ишлар қилинди, маълум вақт ўтди. Муҳтарам Юртбошимизнинг футболга бўлган эътибори туфайли замонавий стадионга, ҳамма шароитларга муҳайё этилган ажойиб қароргоҳга эга бўлдик. Ўша пайтда эккан ниҳолларимиз – яъни тарбияланган ёш футболчилар бугунги кунда асосий жамоани тарк этганларни ўрнини тўлдира олишадиган даражага чиқишди. Бежизга ўтган йили ўринбосарларимиз ёшлар лигаси ғолиби бўлишмади. Сардор Собирхўжаев, Забихилло Ўринбоев, Миржамол Қосимов, Камронбей Кападзе, Жавлон Мирабдуллаев, Ҳасан Асқаров сингари ёш футболчиларимиздан бу йил умидимиз катта. Ўтган мавсум Сардаор Рашидов, Дилшод Жўраев каби футболчиларга имкон бергандик. Улар мухлисларни хурсанд қилишди.

Тадбир деярли икки соатга яқин давом этди. Бундай учрашувлар “Бунёдкор” ФК учун ҳам, университет ходимлари учун ҳам фойдали бўлди.

Қизиқарли ўтган йиғилиш суратлари билан ушбу ҲАВОЛАни босган ҳолда танишишнгиз мумкин.

Баҳодир МИРЗАЕВ

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика