UZ

Сўнгги янгиликлар

09:00“Бунёдкор” Жиддада машғулот ўтказди3 08:41«Пескара» Зденек Земан қўл остидаги илк ўйинда 5:0 ҳисобида ютди2 08:20«Реал» ва «Манчестер Сити» скаутлари «Селтик» ҳужумчиси Дембелега қизиқиб қолишди1 08:00ОЧЛ-2017. Бугун гуруҳ босқичи старт олади14 07:40Маурисио Почеттино: «Ҳисоб 3:0, худди барчаси осон ўтгандек туюлади»2 07:20«Наполи» Италия А сериясида 14та ўйиндан бери ютқазмаяпти0 07:00Ибрагимович тўрт мамлакат кубокларида гол урди5 03:02Франция. ПСЖ «Тулуза»ни енга олмади8 02:52Италия. «Милан» «Фиорентина»ни таслим қилди4 02:45Испания. Месси «Барселона»га ғалаба келтирди43 02:10Olamsport: Ғоибназаров Ўзбекистонга чемпион сифатида қайтмоқчи, Японияда қишки Осиё ўйинлари бошланди ва бошқа хабарлар2 00:56"Локомотив" "Ал Таавон"га қарши баҳсдан олдинги расмий машғулотини ўтказди ФОТО3 00:47Константин Гилкэ: "Локомотив"да ҳамма нарса бор..."7 00:43Андрей Микляев: "Ал Таавон" ОЧЛда биринчи бор иштирок этмоқда"11 00:25Испания. «Сельта» сўнгги дақиқаларда йирик ғалабага эришди2

15 май 11:00
Янгиликлар

"Бунёдкор" дастлабки ўйинда "Бурирам"га ютқазиб қўйди

Таиландда ноқулай об-ҳаво ва юқори намлик бўлишига қарамасдан, “Бунёдкор” аъзолари рақиб майдонида яхши ўйин намойиш этишди.
Учрашувни дастлабки дақиқаларида тўпни “Бунёдкор” вакиллари назорат қилиб туришди. Бироқ бир-икки вазиятда амалга оширилган стандартлар ҳимоя чизиғимизда пала-партишлик юзага келишига олиб келди. 17-дақиқада жарима майдончамиз томон оширилган пасни Анавин Жужин боши билан дарвозага тўғрилаб, учрашувдаги ҳисобни очди – 1:0.

Шундан сўнг, мезбонларда яна бир имконият юзага келди. Бироқ бу сафар Муроджон Зухуров зарбани қайтаришга эришди.

Фозил Мусаев оёғида оғриқ сеза бошлагач, Миржалол Қосимов унинг ўрнига Игорь Таранни майдонга туширди. Тараннинг сафга қўшилиши жамоамиз учун омадли бўлди. Биринчи бўлимга ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқада Жасур Ҳасанов стандарт вазиятидан тўпни дарвоза томон йўллади. Бу вазиятда тўпни “Бурирам Юнайтед” посбони Сиварук Тедсунгноен қайтариб юборди. Уни қабул қилиб олган Лутфулла Тўраев шу заҳотиёқ бўш турган Таранни топди. Игорь эса ҳаволатиб оширилган пасни тўппа-тўғри дарвозага йўллаб, ҳисобни тенглаштирди – 1:1.

Рақибга ғалаба келтирган иккинчи гол ҳам айнан стандарт вазиятидан киритилди. Бу сафар ҳам Зиратон Бунматхан томонидан оширилган пасни  Эккачай Сумрей боши билан Зухуров дарвозасининг олис бурчагига тўғрилаб, ҳисобни 2:1 кўринишига келтирди.

Қолган дақиқаларда бунёдкорчилар ҳар қанча уринишмасин, ҳисобни тенглаштиришни уддалай олмадилар.

Шу тариқа, барча масалага ойдинлик жавоб учрашувида киритилади. Ушбу жуфтлик ғолиби 21 май куни “Бунёдкор” стадионида соат 19:00да бошланадиган баҳсда аниқланади.

“БУРИРАМ ЮНАЙТЕД” – “БУНЁДКОР” 2:1 (0:0)
Ҳакамлар: Бенжамин Жон Вильямс, Меттью Жеймс, Аназ Хакан, Ма Нинг (барчаси – Австралия)

Голлар
: Анавин Жужин 17 (1:0), Игорь Таран 45+1 (1:1), Эккачай Сумрей 76 (2:1)

Огоҳлантиришлар:
Сурат Шуха 25, Зиратон Бунматхан 56, Игорь Таран 80, Хайрулла Каримов 85

“БУРИРАМ ЮНАЙТЕД”: 1.Сиварук Тедсунгноен, 2.Зиратон Бунматхан, 3.Пратхум Чутхонг, 5.Осмар Барба, 6.Танасак Срисай, 13.Жирават Макаром, 15.Сурат Шуха (11.Эккачай Сумрей 70), 17.Анавин Жужин, 19.Кай Хирано (16.Суриа Домтайсонг 60), 22.Адисак Крайсорн (32.Денис Бушенинг 90+3), 25.Сури Шуха
 
“БУНЁДКОР”: 25.Муроджон Зухуров, 4.Хайрулла Каримов, 6.Анвар Ғофуров, 7.Марко Блажич (14.Алибобо Раҳматуллаев 78), 8.Жавлон Иброхимов, 13.Лутфулла Тўраев, 16.Артём Филипосян, 17.Камолиддин Мурзоев (11.Олександр Пишур 73), 18.Фозил Мусаев (9.Игорь Таран 39), 19.Жасур Ҳасанов, 33.Олег Зотеев
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Габулов: "Пахтакор" юқори даражали клуб эмас"
Туланинг "Арсенал" клуби посбони Владимир Габулов... 68
“Astana Arlans” - “Uzbek Tigers” 4:1. Жамоамиз кетма-кет иккинчи мағлубиятни қабул қилиб олди
WSB турнири ғолиблиги учун асосий даъвогар бўлган Қозоғистоннинг... 66
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: