Latest news

00:30Брендомания. Эл-Классико қайси йўл билан ЛаЛигага бўлган қизиқишни орттиряпти (тўлиқ)7 00:23Англия. Варди «Манчестер Сити»ни «ёрварди»45 00:23Чемпионат Англии. Варди обыграл «Манчестер Сити»1 00:15"Реал Мадрид" – "Депортиво". Таркиблар маълум7 00:03Франция. Фалькаонинг учта голи «Бордо»ни таслим қилди18 00:03Чемпионат Франции. «Монако» разгромил «Бордо» 0 23:55Арсен Венгер: "Жиру "Арсенал" билан шартномасини узайтиришини истайман"6 23:27Olamsport: Ригада боксчиларимиз муваффақиятли иштирок этмоқдалар, Дўсматов йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросимига таклиф қилинди ва бошқа хабарлар0 23:00"Тоттенхэм" ва "Ливерпуль" Хавьер Эрнандес учун курашга қўшилди30 23:00"Тоттенхэм" и "Ливерпуль" поборются за Хавьера Эрнандеса0 22:42Расмга изоҳ беринг 49 22:42«Милан» Тевесга қизиқиб қолган2 22:42«Милан» интересуется Тевесом0 22:30ВИДЕО. "Бавария" - "Вольфсбург" 5:00 22:21Испания. «Реал Сосьедад» «Валенсия»дан устун келди1

21 mar 16:58
News

Бундеслига: 26-тур превъюси

Диққат! Германия бундеслигасида навбатдаги 26-тур учрашувлари бошланмоқда.
Кўз очиб юмгунга қадар бир ҳафта ҳам ўтди ва яна бундеслига ўйинларидан бахра олиш имкониятига эгамиз. Бир неча соатдан сўнг олмон ўлкасида 26-турга старт берилади. Эътиборга сазовор жиҳати шундаки, мазкур тур бутун мавсум тақдирини ҳал қилиши мумкин бўлган учрашув кунларидан бири саналади. Боиси, эртага чемпион номини билиб олишимиз мумкин бўлади. Ким биринчилик ғолиби бўлиши шундоқ ҳам тушунарли. Аммо ушбу воқеанинг қачон содир бўлиши кўпчиликни қизиқтирмоқда. Хўш, "Бавария" нечанчи турда бундеслига ғолиби лаганига эга чиқар экан… Балки, эртагаёқ "Голливуд ФК" мухлислари навбатдаги чемпионликни байрам қилиш имконига эга бўлишар… Кўриб турганингиздек, 26-турнинг аҳамияти анча юқори. "Championat.asia" эса сиз – азиз мухлисларни ушбу тур доирасидан ўрин олган барча учрашувларнинг ўйинолди тафсилотлари билан таништириб ўтади.



Тур доирасидан қуйидаги баҳслар ўрин олган:
22.03 00:30 да   Фрайбург - : - Вердер Бремен
22.03 19:30 да   Майнц - : - Бавария
22.03 19:30 да   Шалке 04 - : - Айнтрахт Б
22.03 19:30 да   Волфсбург - : - Аугсбург
22.03 19:30 да   Ганновер 96 - : - Боруссия Д
22.03 19:30 да   Штутгарт - : - Гамбург
22.03 22:30 да   Боруссия М - : - Герта Берлин
23.03 19:30 да   Нюрнберг - : - Айнтрахт Ф
23.03 21:30 да   Байер Леверкусен - : - Хоффенхайм
       
Энди эса бевосита ҳар бир учрашувга қисқача тўхталиб ўтамиз:

"ФРАЙБУРГ" - "ВЕРДЕР"
Стадион:
"Маге Солар штадион"
Бошланиш вақти: 00:30 22.03.2014

Турни  "Фрайбург" - "Вердер" учрашуви очиб беради. "Маге Солар штадион"да ўтказиладиган мазкур баҳсга бўлган мухлисларнинг эътибори анча юқори. Боиси икки жамоа ҳам мавсумни жуда ёмон тарзда ўтказиб келишди. Биринчи давранинг илк турларидаёқ бошланган муваффақиятсизликлар фрайбургликларни ҳам, бременлик футболчиларни ҳам иккинчи давра ўрталаригача таъқиб қилиб келди. Лекин жамоаларнинг сўнгги учрашувларига эътибор қаратадиган бўлсак, бироз бўлса-да ижобий ўзгаришларга кўзимиз тушади. Шу ўринда омадсизликлар ҳақида гапирадиган бўлсак, "Вердер"ни бу борада 2013-2014 мавсумнинг "энг кучли жамоаси" дейишимиз мумкин. Зеро, бундеслига етакчилари қаторида эътироф этилиб келинадиган жамоа жорий мавусмда жуда ҳам ёмон ўйин кўрсатди. Кетма-кет қабул қилинган мағлубиятлар ва дуранглар оқибатида "машшоқлар" жамоаси турнир жадвали ўртасидан жой эгаллаб туришибди. Ҳозирда ушбу жамоа ҳисобида 29 очко мавжуд. Аммо клуб раҳбариятининг мураббий ва футболчилар олдига жиддий талаблар қўйганидан сўнг, ҳолат бироз бўлса ҳам ўзгарди. Хўш, "Вердер" қолган турларни ижобий натижалар билан якунлай олармикан?! Жамоа ўз мухлисларини яна ғалабалар билан хушнуд эта олармикан?! Бунинг учун "Фрайбург" тўсиғидан ўтиш лозим бўлади. Кўрамиз, "машшқолар" бу имтиҳонни неча баҳога топширишар экан…
"Championat.asia" тахмини: 50 % - 50 %



"МАЙНЦ" - "БАВАРИЯ"
Стадион:
Кофейс арена
Бошланиш вақти: 19:30 22.03.2014

Кўплаб футбол шайдолари интиқлик билан кутаётган беллашув эса эртага "Кофейс арена"да бўлиб ўтади. Унда "Майнц" ва "Бавария" жамоалари ўзаро тўқнаш келишади. Учрашувнинг кўпчиликда қизиқиш уйғотганига сабаб – мазкур беллашув якунида чемпионат ғолиби номи аниқ бўлиши мумкин эканидир. Қандай қилиб дейсизми?! Пеп Гвардиола устозлик қилаётган "Бавария" мавсум якунланишидан 8 та тур олдин олтин медаллар масаласини ўзи учун ижобий ҳал қилиб қўйиши мумкин, агар… Агар "Голливуд ФК"нинг асосий таъқибчилари бўлмиш - "Боруссия Д" ва "Шалке 04" жамоалари мазкур турда мағлубиятга учрасалар. Аммо ушбу икки жамоа баҳс юритадиган рақибларнинг салоҳиятидан келиб чиқсак, бу воқеанинг амалга ошиши бироз қийин эканига амин бўламиз. Агар "Бавария" эртага чемпионликни нақд қилиб қўймаса ҳам жамоа мухлисларининг ҳафа бўлишларига хожат йўқ. Боиси жамоа келаси турда ҳам ғалаба қозониш орқали чемпионликка эришиши мумкин  бўлади. Кейинги турда рақибларнинг ўйинлари натижасининг аҳамияти ҳам бўлмайди. Шундай бўлса-да мюнхенликларнинг ашаддий мухлислари севимли жамоаларининг 26-турдаёқ чемпионат ғолиблигини қўлга киритишларига умид қилишмоқда. Кўриб турганингиздек, мазкур баҳсни томоша қилиш учун ҳам етарлича сабаблар бор. Кузатамиз, "Бавария" эртага мухлисларига навбатдаги чемпионликни туҳфа этармикан…
"Championat.asia" тахмини: 40 % - 60 %

 
"ШАЛКЕ 04" - "АЙНТРАХТ Б"
Стадион:
Велтинс арена
Бошланиш вақти: 19:30 22.03.2014

Гелзенкирхенликлар учун "Айнтрахт Б"га қарши кечадиган баҳс жуда катта аҳамиятга эга. Жамоа қандай бўлмасин учрашувда ғалаба қозниши талаб этилади. Йўқса, клуб кумуш медаллар учун кечаётган курашда ўз имкониятларини анча пасайтириб юборади. Қолаверса, "Шалке 04"нинг очко йўқотиши Леверкузеннинг "Байер" жамоаси учун қўл келиши мумкин. Шу боисдан ҳам гелзенкирхенлик футболчилар мазкур беллашувга ўзгача руҳда тайёргарлик олиб боришди. Рақибнинг эгаллаб турган ўрнига эътибор қаратсак, "Шалке 04" учун ушбу баҳс унчалик қийинчилик туғдирмайди, деб ўйлашимиз мумкин. Аммо Германия бундеслигасида ҳар бир жамоадан етарлича қаршилик кутиш мумкин. Шуни инобатга олган ҳолда, "Велтинс арена"да бўлиб ўтадиган беллашувни ҳам муросасиз баҳсларга бой тарзда кечади, деб айта оламиз.   
"Championat.asia" тахмини: 60 % - 40 %



"ВОЛФСБУРГ" - "АУГСБУРГ"
Стадион:
Фолксваген арена
Бошланиш вақти: 19:30 22.03.2014

Тур доирасидан ўрин олган яна бир матч Волфсбург шаҳрида жойлашган "Фолксваген арена"да бўлиб ўтади. Унда мезбон - "Волфсбург" "Аугсбург"ни қабул қилади. Ушбу икки жамоа тўқнашувига бўлган эътибор ҳам анча юқори. Бунга бир қатор сабаблар бор: Биринчидан икки жамоа ҳам анча мазмунли ва чиройли ўйин кўрсатмоқда. Қолаверса, иккала "бург" ҳам Еврокубокларда иштирок этиш имконини берувчи ўринлар учун курашишмоқда. Шу жиҳатларни инобатга олиб, мазкур беллашувнинг анчагина қизиқ ўтишини тахмин қилиш мумкин. Турнир жадвалида олтинчи ва саккизинчи поғоналарни банд этиб турган "Волфсбург" ва "Аугсбург" жамоалари беллашувини томоша қилишга барчангизни таклиф этамиз. Ишонамизки, беллашув сизни зериктириб қўймайди.
"Championat.asia" тахмини: 55 % - 45 %


"ГАННОВЕР" - "БОРУССИЯ Д"
Стадион
: HDI арена
Бошланиш вақти: 19:30 22.03.2014

26-турда "Ганновер" мехмони бўладиган "Боруссия" Дортмунд учун бу баҳснинг қийин ўтмаслигини тахмин қилиш мумкиндек, бир қарашда. Аммо бу шунчаки илк таассурот, холос. Боиси "Ганновер" ўз уйида ҳеч бир жамога осонликча очко улашмайди. Бундан ташқари, Клопп шогирдлари сўнгги вақтда яна нурсиз ўйин кўрсата бошлади. "Боруссия Д"нинг охирги ўйинларига эътибор қаратсак, яна мағлубиятлар қайд этилаётганига кўзимиз тушади. Лекин жамоа мусобақа жадвалида иккинчи ўринда бормоқда. "Бавария"нинг чемпионликка эришиши бир жиҳатдан "сариқ-қоралар" қўлида экан, "Боруссия Д" мазкур учрашувда албатта зафар қучади. Нима бўлганда ҳам, принципиал рақибларига дортмундликлар бундай ширин онларни тезроқ қўлга киритиш имконини шунчаки бериб қўйишмаса керак. Нима дедингиз, азиз мухлис…  
"Championat.asia" тахмини: 45 % - 55 %



"ШТУТГАРТ" -  "ГАМБУРГ"
Стадион:
Мерседес Бенц арена  
Бошланиш вақти: 19:30 22.03.2014

Бошқа беллашувларга қараганда "Мерседес Бенц арена"да ўтказиладиган учрашувга бўлган мухлислар эътибори бироз пастроқдек. Ҳа, чиндан ҳам. Жамоаларнинг турнир жадвалида эгаллаб турган ўринларини инобатга оладиган бўлсак, шундай бўлиши ҳам керак. Аммо бу мазкур баҳс зерикарли ўтишини англатмайди. Зеро, ҳар иккала жамоа учун ҳам очко жуда ва жуда зарур.Йўқса, бир неча йиллар аввал ҳам совринли ўринларни қўлга киритиб келган "Штутгарт"дек жамоа келаси мавсумни иккинчи бундеслигада ўтказишига тўғри келади. Қимматли очколарнинг қўлга киритилиши иккала жамоага ҳам хавфли зонадан узоқлашиш имконини беради. Шу боисдан, учрашувнинг анча муросасиз руҳда ўтишини тахмин қилишимиз мумкин.
"Championat.asia" тахмини: 50 % - 50 %


"БОРУССИЯ М" - "ГЕРТА"
Стадион:
Боруссия Парк  
Бошланиш вақти: 22:30 22.03.2014

Эртага Мёнхенгладбахнинг "Боруссия"си "Герта"ни қабул қилади. Мазкур беллашувнинг ҳам анча кескин руҳда ўтиши тахмин қилинмоқда. Боиси икки жамоа ҳам бундеслигадаги ўринлари бўйича деярли қўшни бўлиб туришибди. Қолаверса, жамоаларнинг олдига қўйилган вазифа ҳам бир хил: Ҳеч бўлмаганда, Европа Лигасига йўл олиш. Демак, икки жамоа ҳам фақат уч очко учун майдонга чиқишади. Яна бир жиҳатга эътибор қаратсак, мазкур матчда ғалаба қозонган жамоа нафақат уч очкони қўлга киритади. Балки рақибни уч очкодан махрум ҳам этади. Шуни инобатга олиб айтадиган бўлсак, "Боруссия Парк"да бўлиб ўтадиган мазкур беллашувни ҳам томоша қилсак бўлади.
"Championat.asia" тахмини: 60 % - 40 %


"НЮРНБЕРГ" - "АЙНТРАХТ Ф"
Стадион
: Грундиг штадион  
Бошланиш вақти: 19:30 23.03.2014

"Грундиг шатдион"да бўлиб ўтадиган "Нюрнберг" - "Айнтрахт Ф" учрашувининг ҳам кескин ва муросасиз курашларга бой тарзда ўтиши кутилмоқда. Хавфли зонадан иложи борича узоқлашиш ҳаракатига тушиб қолган ушбу икки жамоа учун қўлга киритиладиган ҳар қандай очконинг қадри баланд. Шу боисдан ҳам матчнинг анча қизғин ўтиши тахмин қилинмоқда. Айниқса, нюрнберглик футболчилар бу учрашувга ўзгача тайёргарлик кўришди. Жамоа ўз мухлислари кўз олдида тўп суради. Шунинг учун ҳам жамоа мазкур матчга катта масъулият билан қарамоқда. Кўрамиз, икки "очкога ташна" жамоалар баҳсида кимнинг қўли баланд келар экан…
"Championat.asia" тахмини: 45 % - 55 %



"БАЙЕР" - "ХОФФЕНХАЙМ"
Стадион:
БайАрена   
Бошланиш вақти: 21:30 23.03.2014

26-турнинг сўнгги учрашуви якшанба куни Германиянинг энг кўркам стадионларидан бири бўлмиш мухташам "БайАрена"да бўлиб ўтади. Унда "Байер" ва "Хоффенхайм" жамоалари ўзаро тўқнаш келишади. Мазкур жамоалар беллашуви ҳам кўпчилик мухлислар эътиборини тортган. Зеро, "Байер"нинг медаллар учун кечаётган баҳсдан чиқиб кетиш ёки чиқиб кетмаслик масаласи тақдири айнан ушбу учрашувдан сўнг аниқ бўлади. Агар "доришунослар" Зинсхайм клубини мағлуб эта олса, "Байер" мухлислари кумуш ёки бронза учун умид қилиш имконига эга бўлишади. Йўқса, барчаси "Байер" учун бошқача кўриниш олиши мумкин. Буни чуқур хис этиб тирган Сами Хюпия жамоаси мазкур баҳсга қаттиқ тайёргарлик кўрди. Бироқ "Хоффенхайм" ҳам осонликча мағлуб бўладиган жамоалар сирасига кирмайди. Бу жамоа ҳам қаттиқ қаршилик кўрсатишига шубха йўқ. Демак, сўнгги матч ҳам анча қизғин ва муросасиз тарзда кечади.
"Championat.asia" тахмини: 55 % - 45 %

Тўпурарлар  баҳси:

Тўпурарлар баҳси ҳам борган сайин қизиб бормоқда. Бир-биридан ўзишга интилаётган уч ҳужумчи – Манджукич, Левандовски ва Рамослар баҳси ажойиб тарзда кечмоқда. Бир футболчи гол ура олмаган турда иккинчиси, албатта, тўп киритмоқда ва етакчиликни ўз қўлига олмоқда. Бу сафар ҳам шундай бўлармикан?! Кўрамиз, воқеалар қай тарзда ривож олади… 



#

Ўйинчи

Жамоа

Голлар

1

Марио Манджукич

Бавария Мюнхен

17

2

Роберт Левандовски

Боруссия Дортмунд

15

3

Адриан Рамос

Герта Берлин

15

4

Рафаел

Боруссия М

13

5

Роберто Фирмино

Хоффенхайм

13

6

Пиер-Эмерик Обамеянг

Боруссия Дортмунд

13

 
Бугунга келиб мусобақа жадвали қуйидагича кўриниш олган:

#

Жамоа

Ў

Ю

Д

M

Т-Н

Оч

1

Бавария

25

23

2

0

62

71

2

Боруссия Д

25

15

3

7

27

48

3

Шалке 04

25

14

5

6

12

47

4

Байер

25

14

2

9

12

44

5

Майнц 05

25

12

5

8

-1

41

6

Волфсбург

25

12

4

9

3

40

7

Боруссия М

25

11

6

8

11

39

8

Аугсбург

25

11

5

9

2

38

9

Герта Берлин

25

10

6

9

4

36

10

Хоффенхайм

25

7

8

10

-2

29

11

Ганновер

25

8

5

12

-9

29

12

Вердер Бремен

25

7

8

10

-18

29

13

АйнтрахтФ

25

6

8

11

-16

26

14

Гамбург

25

6

5

14

-13

23

15

Нюрнберг

25

4

11

10

-16

23

16

Фрайбург

25

5

7

13

-20

22

17

Штутгарт

25

5

6

14

-13

21

18

Айнтрахт Б

25

4

6

15

-25

18

Азиз бундеслига мухлислари, кўриб турганингиздек, навбатдаги тур доирасидан ўрин олган учрашувлар орасида қизиқ ва кескин курашларга бой тарзда ўтиши кутилаётганлари талайгина. Боз устига эртага навбатдаги чемпион номи аниқ бўлиши мумкин. Демак, тур доирасидан ўрин олган учрашувларни кузатишимиз учун сабаблар етарли. Биз сизларга ушбу беллашувларни кузатишни маслаҳат берамиз. Зеро, бундеслига ўйинларини кузатиш орқали яна бир бор Еврофутбол ҳавосидан баҳра олиш имконига эга бўламиз.

Келинг ушбу имкониятни қўлдан бой бермаймиз!
Бундеслигани кўринг! Бундеслигага мухлислик қилинг! Кетказган вақтингизга асло ачинмайсиз!

Зохиржон АКРАМХОНОВ.
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook