UZ

Сўнгги янгиликлар

00:45"Реал Мадрид" – "Лас-Пальмас". Таркиблар маълум  2 00:18"Шўртан" собиқ устози Беларусь терма жамоаси бош мураббийи бўлди  3 00:00"Манчестер Юнайтед" Aladdin Group билан шартнома тузди  2 23:31Россия кубоги. «Локомотив» ярим финалга чиқди  0 23:12"Валенсия" Дзадзани тўлиқ сотиб олиб, 2021 йилгача шартнома тузмоқчи  0 22:46"Барселона" - "Спортинг Хихон". Таркиблар маълум  41 22:22Марио Гетце номаълум муддатга сафдан чиқди  4 22:01Мозес «Челси» билан шартномасини 2021 йилга қадар узайтирди  6 21:35ОЧЛ. Бугунги барча натижалар  5 21:16БЎСМ-16 жамоаси Минскдаги турнирда иштирок этиб қайтди   1 21:15«УзДонгЖу» Тошкентда йиғин бошлади  3 20:50Исмоил Муҳаммад: “Узр мен ҳакам эмас, футболчиман”  8 20:31“Локомотив” “Машъал” билан ўйинга тайёргарлик кўрмоқда  7 20:01"Машъал": Кенжа Тўраевни табриклаймиз!  5 19:13Мухтор Қурбонов: “Олмалиқ”нинг барча жамоалари JOMA билан ҳамкорлик қилади”  24

20 авг 10:27
Янгиликлар

Бош ҳакамнинг қўпол хатоси ёхуд “Қизилқум”нинг навбатдаги мағлубияти

Аслида бу ҳақда аввалроқ ёзсак ҳам бўларди. Аммо олий лига жамоалари ўн олтинчи тур учрашувларини якунлагач, Ўзбекистон профессионал футбол лигаси “Сўғдиёна” — “Қизилқум” учрашуви хусусида бирорта қарорни расман эълон қилармикин, деган ниятда эдик.
Афсуски, ҳозирча жимжитлик ва сукунат...

Бу йилги мавсумни беқарор ўйинлар билан бошлаган “Қизилқум” жамоаси ҳамон чемпионат жадвалида сўнгги поғонани банд этиб турибди. Клуб раҳбарияти бунга бефарқ қараб туришгани йўқ, албатта. Аввалига мавсумни омадсиз бошлаган жамоада бош мураббий Равшан Ҳайдаров истеъфога чиқарилган  бўлса, унинг ўрнида иш бошлаган Рустам Забиров қўл остида ҳам зарафшонликлар деярли ижобий натижани қўлга кирита олмадилар. Натижада биринчи даврадан сўнг, клуб раҳбарияти ва мураббийлар штабида ўзгаришлар амалга оширилди. Таркиб ҳам мос равишда иккинчи даврани деярли тўлиқ ўзгарган ҳолда бошлади.

Тўғри, жамоа аъзолари танаффусдан сўнг ўтган уч учрашувнинг барчасида мағлубиятга учради. Аввалига Самарқандда “Динамо”, Навоийда “Насаф”га бир хил — 0:1  ҳисобида имконият берилди. Лекин бу “Қизилқум” ўта кучсизлигини англатмайди. Кончилар уй учрашувларини вилоят марказида ўтказа бошлагач, Навоийдаги “Сўғдиёна” стадионига мухлислар ташрифи сезиларли даражада ортди. Жамоа аъзоларининг ўйинга бўлган иштиёқи ошди, ғалабага чанқоқлик ва интилиш руҳи пайдо бўлди. Фақат жамоанинг қисқа фурсат ичида шакллантирилганлиги, ўйинчиларда жамоавий хатти-ҳаракатларнинг ҳали тўла шаклланиб улгурмаганлиги аксарият вазиятларда уларни омадсизлик кўчасига олиб кирмоқда, холос.

Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоасига қарши кечган охирги ўйинга ҳам Юрий Лукин шогирдлари кўтаринки кайфиятда йўл олишди. Жамоа аъзоларини қўллаб-қувватлаш учун Навоийдан юзга яқин ишқибоз Зоминга ташриф буюрганлиги ҳам мухлисларда “Қизилқум”нинг эртанги кунига катта ишонч борлигига ишорадир.
“Сўғдиёна” билан кечган учрашувни зарафшонликлар ҳужумкор ва уюшқоқлик билан бошладилар. Фақат ўйинни бошқариб борган ҳакам Мурод Муҳаммедовнинг қўпол хатолари якунда яна бир бор “Қизилқум” жамоаси аъзоларини майдонни бош эгик ҳолда тарк этишларига сабабчи бўлганлиги ачинарлидир. Учрашув дебютидаёқ айрим мутахассислар томонидан келажагига катта ишонч билдирилаётган М.Муҳаммедов меҳмонларни ўз жарима майдончаларида ўйин қоидасини бузган деб топди ва уларни пенальти билан жазолашга қарор қилди. Имкониятдан мезбонлар вакили самарали фойдаланди ва учрашувда ҳисоб очилди. Ҳакамнинг бу қарори зарафшонликлар кайфияти ва руҳиятига салбий таъсир қилди. Ўйиннинг қолган дақиқаларида ҳам аксарият айрим вазиятларда Муҳаммедовнинг мезбонлар фойдасига қарорлар қабул қилганлигини таъкидлаб ўтиш лозим. Маълумотларга қараганда, учрашув бош ҳаками пойтахт вилояти вакили Мурод Муҳаммедов (икки йилдирки, ПФЛ томонидан ҳакамларга қўйилаётган баҳолар оммага ошкор этилмаяпти — муаллифдан)га ўйиндан сўнг, назоратчи Игорь Нехочин томонидан “қониқарсиз” баҳо қўйилган.

Бу баҳо мутахассиснинг муносиб эътирофи бўлган бўлса-да, энди ўйин натижасини ўзгартириб бўлмаслиги ойдек равшан. Шундоқ ҳам кучлилар қаторида ўз мавқеини сақлаб қолиш учун кураш олиб бораётган “Қизилқум” жамоаси учун бош ҳакамнинг қарори қанчалик адолатсизлик бўлганлигини фақатгина жамоа аъзолари ва мухлисларигина ҳис қилиши шубҳасиз. Чунки, турдан турга кучайиб, ўз ўйинини топиб бораётган зарафшонликлар учун ҳар бир очко сув ҳамда ҳаводек зарур. Айниқса, иккинчи даврадаги илк очко ва ғалабанинг аҳамияти беқиёсдир.
Хўш, ПФЛ  “истиқболи порлоқ ҳакам”лардан бири бўлиши кутилаётган Мурод Муҳаммедовга нисбатан қандай чора кўраркин?! Баҳолар эълон қилинмаган тақдирда ҳам ҳеч бўлмаса, ПФЛнинг бу ҳақда қарори эълон қилинишидан “Қизилқум” жамоаси аъзолари ва кўпсонли мухлислари барибир умидвор бўлишга ҳақлилар, албатта.

Олдинда эса “Қизилқум”ни янада муҳим ва жиддий учрашувлар кутмоқда. Яна бир неча кундан сўнг, аниқроғи, 26 август куни навбатдаги турда чемпионат карвонбошиси — пойтахт темирйўлчилари Навоийда меҳмон бўлишади. Сўнгра ўн саккизинчи турда “Қизилқум” Тошкентга сафар қилади ва “Пахтакор”га қарши майдонга тушади.

Биз эса умид қилишга одатланганмиз. Рақиб ким бўлишидан қатъий назар, “Қизилқум” футболчиларининг ғалабасига ишонамиз. Чунки зарафшонликларнинг бошқа йўли ҳам, чоралари ҳам йўқ. Фақат Мурод Муҳамедовга ўхшаган ҳакамлар қолган ўйинларда майдонда борликларини атрофдагиларга сездириб қўйишмаса бўлгани. Ахир моҳир ва профессионал ҳакамлар бутун учрашув давомида ўзларининг бор-йўқликларини ҳеч кимга сездирмасликларини намоён этишга одатланишган...

Мухлислар “Қизилқум” футболчиларга ишонишади. Умид қиламизки, улар ҳали албатта ўз сўзларини айтишади...

ҲАКАМЛАР ҲУЖЖАТИДАН КЎЧИРМА:
Олий лига, 16-тур учрашуви
17 август, шанба
«Сўғдиёна» (Жиззах) – «Қизилқум» (Зарафшон) – 2:1. 2341 томошабин
Ҳакамлар
: М. Муҳаммедов (Тошкент вилояти), Х. Шодмонов (Бухоро), А. Цапенко (Тошкент вилояти), Ш. Рўзиқулов (Қарши)
Назоратчи: И. Нехочин (Наманган).
«Сўғдиёна»: 1.Александр Меленчук, 2.Жаводулло Иброҳимов (41.Аюбхон Нўъмонов, 76), 5.Илёс Қурбонов (7.Расул Ҳайитов, 89), 6.Мурод Тошматов, 10.Зафар Нарзиқулов, 14.Ренат Байрамов, 18.Суҳроб Бердиев, 19.Сирож Ҳамроев, 22. Ориф Мамажонов, 23. Бобир Қосимов (42.Маъруф Муродов, 41), 24.Элёр Орипов.
Захирадагилар: 16.Ширинбой Абдуллаев, 4. Асилжон Бегимқулов, 17. Санжар Рашидов, 21. Акмал Абдураҳмонов.
«Қизилқум»: 1. Эркин Жабборов, 14. Файзулло Қамбаров, 23. Сарвар Холматов, 43. Акмал Холиқов, 48. Шерзод Файзуллаев (57. Исроил Эргашев, 74), 50. Элдор Бойматов, 53. Хуршид Йулдошев (44. Алишер Холиқов, 46), 54. Асқар Муҳитдинов, 58. Акмал Рустамов, 90. Зафар Тўраев (51. Бобур Искандаров, 59), 11. Наврўз Алимов
Захирадагилар: 55. Артём Макосин, 6. Фаррух Ҳайдаров, 47. Жамшид Шоҳназаров, 87. Руслан Санаев.
Голлар: Р. Байрамов (8, пенальти), М. Тошматов (62), — Э. Орипов (30, автогол).
Огоҳлантиришлар: С. Ҳамроев (85) – А. Муҳитдинов (7), Ф. Қамбаров (63), С. Холматов (72), Б. Искандаров (79).
Энг яхши ўйинчилар: М. Тошматов - Н. Алимов.

“ҚИЗИЛҚУМ” ФК Матбуот хизмати
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

"Бунёдкор" камчиликда "Ал Айн"га ютқазди
Осиё чемпионлар лигаси 2-туридан ўрин олган "Бунёдкор" -...  293
20-сониядаги гол ёхуд "Локомотив" - "Ал Аҳли" 2:0
Осиё чемпионлар лигаси 2-туридан ўрин олган "Локомотив" -...  190
"Барселона" Мадридда ғолиб
Испания чемпионати доирасидаги "Атлетико" –...  148
Испания. "Реал Мадрид" 0:2 ҳисобини ғалабага айлантирди
Испания чемпионати доирасидаги "Вильярреал" – "Реал...  120
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: