UZ

Сўнгги янгиликлар

“Бенфика” клуби бош мураббийи, клуб мухлисини ҳимоя қилиш мақсадида полиция ходимлари билан тортишиб кетди Янгиликлар

“Бенфика” клуби бош мураббийи, клуб мухлисини ҳимоя қилиш мақсадида полиция ходимлари билан тортишиб кетди

“Бенфика” клуби бош мураббийи Жорже Жезуш, лиссабонликлар клуби мухлисини ураётганликларига чидаб туролмай, полиция ходимларига ташланишга мажбур бўлди.
Португалия чемпионати 5-тур доирасида “Бенфика”нинг “Витория” клубига қарши ўйинидан сўнг (1:0), “бургутлар” мухлиси ғалабани нишонлаш мақсадида майдонга югуриб чиқди.

Бироқ полиция ходимларига мухлиснинг бу қилиғи ёқмади ва улар мухлисни қаттиқ жазолай бошлашди. Жесуш бундай қаттиқ жазолашга чидаб туролмади ва полиция ходимларидан клуб мухлисини ҳимоя қилишга киришиб кетди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика