27 aug 18:37
News

Бахтиёр Ашурматов: "Бизга ҳакамлар ҳақида гапириш мумкин эмас, лекин..."

"Гулистон" - "Пахтакор" (2:3) учрашувидан сўнг майдон эгалари бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов қуйидаги фикрларни билдириб ўтди.
"Менимча ўйин қизиқарли ўтди. Қониқарсиз натижалар туфайли мухлисларимиз сони камайиб кетди. Бугунги ўйин бошида йигитларим бор кучлари билан ҳаракат қилишди. Аммо ўйин бошида ҳимоячимиз четлатилгани ўйинимизга таъсир қилди ва иккинчи бўлимда мағлуб бўлдик. Бугунги ғалаба билан "Пахтакор"ни табриклайман. Аммо бундай ҳакамлик билан ғалаба қозониш ачинарли. "Пахтакор" футболчиларига умуман эътирозим йўқ. Тўғри бизга ҳакамлар ҳақида гапириш мумкин эмас, аммо шу қарорлар туфайли футболчиларимнинг бор ҳаракати йўққа чиқди. Бунга нима сабаб бўлганини билмадим, балки ҳакамлик савияси пастдир? Лекин барча айбни ҳакамларга ағдармоқчи эмасман", дейди Ашурматов.

- Сизнингча Саттаевга берилган қизил карточка ҳаққоний бўлдими?

- Йўқ. Ўша вазиятда тўп икки метр масофадан унинг қўлига текканди, масофа жуда яқин эди. Ўйлайманки бу вазиятни ҳакамлар қўмитаси кўриб чиқади ва керакли хулосалар чиқаради. Менимча қизил карточкага тортадиган вазият эмасди.

Энвер Гафаров ёзиб олди
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook