UZ

Сўнгги янгиликлар

20:12U23 Осиё кубоги. Ўзбекистон ярим финал йўлланмаси учун Саудия Арабистони билан курашмоқда (матнли трансляция)  228 20:00"Бавария" мухлислари Тухель қолишини исташади  2 19:54Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон – Эрон 2:2 (матнли трансляция)  27 19:41Роналду "Манчестер Юнайтед"да Рангникка ультиматум қўйган  4 19:23Максим Шацких: "Асосийси кейинги босқичга йўл олдик. Ўйин ҳақида эса гапиришни истамайман"  6 19:18Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" – "Металлург" 1:1. Highlights  0 19:05Бошкович: "Ғалаба қозондик, аммо кўрсатган ўйинимиздан хафаман"  1 19:02Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Сўғдиёна" 2:3. Highlights  0 18:45Ўзбекистон Кубоги. "Арал" "Цемент"чига "хоҳлаганича" гол урди, "Қўқон-1912" "Жиззах"ни ютолмади ва гуруҳда қолиб кетди  2 18:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд – илк финалчи, Тожикистон 3-ўрин учун ўйнайди  6 18:30Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" "Сўғдиёна"га мағлуб бўлди, лекин кейинги босқичга йўлланма олди  35 18:26Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" ва "Металлург" муроса кўчасини танлади  10 17:57Ўзбекистон олимпия термаси "Халифа" стадионига етиб келди!  11 17:07U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувига превью. Саудияни бир маротаба ютганмиз, улар эса бизни уч марта  6 16:58Кварацхелия янги мавсум "Барселона" футболчисига айланиши мумкин  7

Баҳром Ҳакимов: "Ҳар иккала жамоамиздан ҳам ижобий натижа кутсак бўлади" Янгиликлар

Баҳром Ҳакимов: "Ҳар иккала жамоамиздан ҳам ижобий натижа кутсак бўлади"

Таниқли мураббий Баҳром Ҳакимов бугунги ўйинлар олдидан ўз фикларини билдириб ўтди.
- "Локомотив"нинг тайёргарлиги ҳақида газета ва сайтлардан хабардор бўлиб турдим. Танишларим ҳам клубда бўлаётган ўзгаришлар хусусида айтиб туришди. Лекин яқин орада бирорта синов-назорат баҳсини кўрмадим. Шунинг учун жамоанинг қандай ўйин кўрсатишини айта олмайман. Лекин бундай юлдузли таркиб билан улар Тошкентда керакли натижани қўлга кирита олишади. Ўз уйингда деворлар ҳам ёрдам беради деганларидек, "Локомотив" футболчиларининг пойтахтда ғалаба қозонишига шубҳа йўқ. Тошкентда иқлим вакилларимизга нисбатан кўпроқ рақиб футболчиларига муаммо келтириб чиқариши мумкин. Шунинг учун бундан хавотир олиш керак эмас.

- Бугунги ўйинда "темирйўлчилар"нинг қандай тактикада ўйнашини билмаймиз. Лекин мен қаерда ишламай доимо иккита ҳужумчи билан ўйинни бошлаганман. Мухлисларга ҳам ҳужумкор футбол ёқади. Айтишларича "Локомотив" мураббийлари хориждан юқори савиядаги ҳужумчиларни таркибга жалб этишган. Шунингдек, олдинги чизиқнинг тезкор вакили Иван Нагаевдан ҳам кўп нарса кутса бўлади.

- "Насаф"нинг имкониятлари ҳам жуда яхши. Мен Рўзиқулга ишонаман. Бу шогирдим аҳил клубни шакллантира олди. Асосийси жамоа ўз ўйин услубига эга. Қатарда улар ғалаба билан қайтишига тилакдошман. Бу ўйинга аждарлар Туркия ва БААда тайёргарлик кўришди. Мураббий нима қилиш кераклигини билади.

- "Насаф" ҳам бугун иккита ҳужумчи билан ўйнаши керак. Илҳом Шомуродовга Игорь Таран сал орқароқда ёрдам берса яхши бўлади деган умиддаман. Ундан ташқари Кенжа Тўраевнинг тайёргарлиги ижобий бўлса, ундан ҳам фойдаланса бўлади. Қолаверса ўтган йили кўпчиликни тилига тушган Азамат Алланиёзов ҳам борилигини унутмаслик керак. Фурсатдан фойдаланиб ҳар иккала жамоамизга омад кулиб боқишини Яратгандан сўраб қоламиз.

Исломбек РУСТАМБЕКОВ суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика