26 jul 16:00
News

Азиз Ғуломхўжаев “Шўртан”да кўрикдан ўтмоқда

Биринчи даврадан сўнг сезиларли ётишларга дуч келаёт Ғузорнинг “Шўртан” жамоаси айни пайтда Тошкентда йиғин ўтказмоқда.
Бош мураббий Зоир Тўрақулов мазкур пойтахт йиғини мобайнида асосий таркибнинг негизини аниқлаб олишга катта эътибор қаратмоқда. Шу боис айни пайтда жамоа сафида бир қатор янги футболчилар кўрикда бўлиб турубди. Олинган ма'лумотларга кўра, “Шўртан”га куни-кеча “Қизилқум”дан ҳимоячи Азиз Ғуломхўжаев келиб қўшилган.

Шунингдек “Пахтакор”даги дарвозабон Темур Жўраевнинг ҳам иккинчи даврада “Шўртан”да ўйнаши эхтимоли бор. 29 ёшли посбон кеча “Сўғдиёна” билан кечган ўртоқлик ўйинида бир бўлим дарвозани қўриқлаган.
 
Шунингдек жамоа йиғинида кўриниш бермай келаётган ҳужумчи Павел Соломин ҳам яқинда жамоа ихтиёрига етиб келган. Жамоанинг асосий ҳимоячиларидан бири Жамол Отақулов эса айни дамда уйида жароҳатини даволаш билан машғул.
 
Жамоа йиғинига юқорида номлари келтирилган футболчилардан ташқари, яна бир қатор ёшлар ҳам жалб этилганлигини ҳам айтиб ўтиш керак.

Исломбек Рустамбеков
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook