UZ

Сўнгги янгиликлар

10:51«Арсенал»нинг ёздаги асосий трансфер мақсади маълум. «Тўпчилар» футболчи учун 100 миллион беришга тайёр  1 10:23Хави кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  7 09:55«Реал Мадрид» афсонаси фаолиятини МЛСда давом эттириши мумкин  1 09:28Германия чемпионатининг рамзий жамоаси тузилди. Рўйхатда чемпионлардан нечта футболчи бор?  6 09:00«Барселона» Испания чемпионати якунига тўртта тур қолганида чемпионликни қўлга киритди  10 08:33Криштиану Роналду хет-трикдан сўнг ижтимоий тармоқда фикр қолдирди  7 08:07Суперлига. Бугун Наманган ва Тошкентда ўйинлар бор  7 07:42Туркия Суперлигаси. Шукуров тўлиқ ўйнаган баҳсда «Кайсериспор» дуранг қайд этди  1 07:20МЛС. "Интер Майами" - "Нью-Йорк Ред Буллс" 6:2   1 07:15МЛС. «Интер Майами» «Нью-Йорк Ред Буллс»ни «сочиб ташлади». Суаресдан хет-трик  36 06:55Серия А. "Сассуоло" - "Интер" 1:0   0 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Веҳда" 6:0   0 06:45ЛаЛига. "Мальорка" - "Атлетико Мадрид" 0:1   0 06:40ЛаЛига. "Жирона" - "Барселона" 4:2   0 06:35ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0

Азим Аҳмедов: "Ўйинимдан қониқиш ҳосил қилмадим" Янгиликлар

Азим Аҳмедов: "Ўйинимдан қониқиш ҳосил қилмадим"

Кеча Ўзбекистон миллий терма жамоасида дебют қилган футболчилардан бири "Навбаҳор" аъзоси Азим Аҳмедов ўйинга оид фикрларини билдирди.
"Терма жамоадан чақирув олиш катта бахт, унда ўйнаш эса икки ҳисса бахт деб биламан. Энг аввало ёшларни йиғинда синаб кўрган мураббийимизга раҳмат. Тўғрисини айтсам, ўйиндан аввал қаттиқ ҳаяжон босди. Клуб ўз йўлига, аммо МТЖ либосини кийиш кишини жунбушга келтирар экан. Шунга бўлса керак, ўйиним қовушмади. Бу хато бошқа қайтарилмаслик учун яна кўпроқ ишлашим кераклигини тушуниб етдим. МТЖ назарига тушиш бахти ҳаммага ҳам насиб этавермайди, бундай имкониятдан самарали фойдаланишга ҳаракат қилишим керак. Акам ҳам ўйиндан кейин керакли маслаҳатларни бердилар, ўйин пайтида бир вазиятда уришдилар ҳам", - дейди Азим Аҳмедов.

- Одил билан бир жамоа сафида ўйнаш қандай бўлди?
- "Навбаҳор" ва "Пахтакор"да эмас, акам билан МТЖда бирга майдонга тушаман деб орзу ҳам қилмаган эдим. Буни бир сўз билан тушунтириб бера олмайман. Кеча асосан ёшлардан иборат таркиб тушганлиги боис, катталар бизга керакли маслаҳатларни бериб туришди. Машғулотлар давомида улардан янада кўп маълумотлар олишга ҳаракат қиламиз.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика