Latest news

12:35EPLMANAGER: Янги имкониятдан фойдаланинг4 12:12"Шапекоэнсе" логотипидаги 3 та сариқ юлдуз ўрнини битта оқ юлдуз эгаллайди1 11:56"Боруссия" ва "Рома" Дзагоев учун курашади2 11:53«Боруссия» Д и «Рома» поспорят за Дзагоева0 11:41"Бунёдкор": Сергей Лушан ўзини яхши ҳис қиляпти6 11:33Футзал. Олий лига, 2-тур, 1-кун. "Нафис" - "Максам-Чирчиқ" 4:51 11:25Жозе Моуриньо жамоалари гуруҳ босқичида қолиб кетмаган4 11:10Неймар: "Барселона"га нима бўлганини билмайман"7 11:10Неймар: не знаю, что произошло с «Барселоной»0 10:46ЕЧЛ. Испан жамоаларининг 1/8 финалдаги тахминий рақиблари13 10:34АПЛ. Чемпионатда ким тўпурар?14 10:15"Реал" "Боруссия" ҳужумчиси Дембелени харид қилишга уриниб кўриши мумкин4 10:15«Реал» может попытаться приобрести нападающего «Боруссии» Д Дембеле0 10:05ВИДЕО. "Брага" - "Шахтёр" 2:40 09:48Зинедин Зидан: «Мухлислар учун клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида ғолиб чиқмоқчимиз»8

03 dec 18:39
News

АПЛ: 14-тур превьюси

Ўтган тур якунланганини англатувчи финал хуштаги янграганига икки кун ҳам бўлиб улгурмай, биз яна навбатдаги тур превьюсини тайёрлаш билан машғулмиз. Бу Англия ва унда бамайлихотирликка имкон йўқ. Демак, кетдик. АПЛ 14-тури превьюси.

АРСЕНАЛ : ХАЛЛ СИТИ

Мавсумнинг учдан бир қисми деяли ўтиб бўлди. Чоршанба оқшомида ўз майдонида “Халл Сити”ни қабул қиладиган “Арсенал” айни вақтда ўзининг энг яқин таъқибчисини тўрт очкога ортда қолдирган ҳолда турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Бу ўйинда ҳар қандай натижа қайд этилишидан қатъий назар “канонирлар” биринчи поғонани бу турда ҳам сақлаб қолишлари аниқ. Катта эҳтимолки, улар бу ўйиндан кейин очколари сонини 34тага етказиб олишади. Ҳар холда букмейкерлар, гарчи ўтган турда “Ливерпуль”ни енгган бўлсада “Халл Сити” ғалабасини 12/1 дея, ўта паст баҳолашмоқда.

Ушбу ўйинда Арсен Венгер таркибни кейинги учрашувларга ҳам тетик ҳолда олиб бориш мақсадида бир неча ротацияга йўл қўйса керак. Бир неча ўйиндан буён жароҳатини тиклаб, оптимал формага чиқишга улгурмаган асосий таркибга киритган Тео Уолкотт дастлабки дақиқаларданоқ майдонга тушса керак. Шунингдек, Томаш Росицки ва Жек Уилшерлар ҳам бу сафар асосий таркибдар ўрин олиши катта эҳтимол.

“Халл Сити” Премьер-лигада ўзининг меҳмондаги 30 ўйинидан фақатгина биттасидагина ғалаба қозонгани, унинг бу ўйиндаги имкониятлари ҳаминқадар эканини кўрсатиб туради. Сўнгги турда “Ливерпуль”ни ютди-ку дейсизми? Ўз уйида ҳар бир инглиз клуби исталгар рақибни қийнай олади.

“СА” тахмини:
“Арсенал” 70 % - 30 % “Халл Сити”



ЛИВЕРПУЛЬ : НОРВИЧ

Бренден Рожерс шогирдлари бу ўйинда очко йўқотилишига асло йўл қўя олмасликлари тушунарли. Мавсумни кутилганидан ҳам анча кучлироқ бошлаган буюк “Битлз” гуруҳи ҳамшахарлари сўнгги икки турда фақатгина бир очко ишлай билди. Ўтган турнинг ҳақиқий сенсацияси ҳам айнан Суарес ва унинг жамоадошларининг мағлуб бўлишгани бўлди. “Ливерпуль”да шунақа ғалати тенденция анчадан буён бор. Кулчи клубларга қарши ўйинларга шу қадар кучли чоғланиш билан тушишади ва ғалабаларни қўлга киритади. Камида катта бош оғриқ яратади грандларга. Бироқ ортиқча қийинчиликсиз қўлга киритилиши бўлган уч очколарга ҳар доим ҳам эга чиқа олишмайди. Бу кеча ёки бугун пайдо бўлиб қолган муаммо эмас. Ўйинга ўзини руҳан тайёрлаш борасида “Қизиллар” анчагина иш олиб боришлари керак.

“Норвич”га қарши ўйинда ҳам, ўтган турда бўлгани каби Старриж майдонга тушмайди. Жароҳатидан ҳалос бўлиб улгурмади ҳали.

Бироқ шунай бўлсада, яқиндагина турнир жадвалининг иккинчи поғонасида бораётган Рожерс шогирдлари, яна пешқадамлардан бирига айланиш истагида, катта мотивация билан ҳаракат қилишлари ва “Энфилд”нинг фантастик қўллаб-қувватлашини ҳисобга олиб, “Ливерпул”нинг ишончли ғалабасини тахмин қилса бўлади.

“СА” тахмини: “Ливерпуль” 65% - 35% “Норвич”


МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД : ЭВЕРТОН

Турнинг энг қизиқарли кечиши кутилаётган учрашув. “Манчестер Юнайтед” ва “Эвертон” учун ҳам умумий бўлган номлар жуда кўп тилга олинадиган ўйин бу. Дэвид Мойес узоқ йиллар давомида бошқарган жамоасига қарши “қизил иблислар”ни жангга олиб тушади. “Эвертон” мухлислари томонидан доимо хуштакбозлик ва увиллашлар билан кутиб олинадиган, “Эвертон” тарбияланувчиси Уэйн Руни яна бир бор Ливерпульнинг кўк қисмини ҳафа қилишга уринадиган бахснинг гувоҳи бўламиз.

“Эвертон” ушбу мавсумда янги бош мураббий Роберто Мартинес билан Мойес давридагидан ҳам яхшироқ, томошабопроқ, жозибалироқ ўйинлар намойиш этаётганини таъкидлаб ўтиш лозим. Жамоа ҳозирда турнинг жадвалининг бешинчи поғонасида бораётгани бежиз эмас.

“Олд Траффорд”да “МЮ” ўз мухлислари кўз ўнггида ўйнашини ҳисобга олиб, кичик устунликни “қизил иблислар”га бериш мумкин, бизнингча.

“СА” тахмини: “МЮ” 55% - 45%“Эвертон”



САНДЕРЛЕНД : ЧЕЛСИ

Аввалги турда “Саутгемптон”ни 3:1 ҳисобида ғалаба қозониб, турнир жадвалида иккинчи ўирнга кўтарилиб олган “Челси” бу турда “Сандерленд” майдонига сафар қилади. Моуриньо жамоаси жуда қизиқ. Мавсум бошидан буён клубнинг премьер-лигада барча ҳужумчилари урган голларнинг умумий сони - 4та. Это’О иккита, Торрес ва Ба биттадан гол уришган. Қизиғи, клуб ҳимоячилари ҳам айнан шунча гол киритишга мувоффақ бўлишган. Лондонликлар бахтига, жамоа жуда кучли ярим ҳимоя чизиғига эга. Оскар, Лэмпард, Азар каби футболчилар барқарор равишда кучли ўйин намойиш этиш билан бир қаторда, доимий равишда голлар уриб, энг муҳим очколарни олиб беряпти.

“Сандерленд”да эса аҳвол тобора оғирлашиб боряпти. Жамоа оҳиридан иккинчи ўринга мустаҳкам жойлашган. Унинг йиғган очколари ўтказилган ўйинлар сонидан ҳам камроқ. Вазиятни ўнглаш яна бир турга ортга суриладиган кўринади. Зеро “Челси”га “Базел”дан қабул қилиб олинган мағлубиятлар муздек душ вазифасини ўтаб берган кўринади.

Ҳа-я, Мата ҳам майдонга туширила бошланди. Демак, “Сандерленд” кўп нарсага умид қила олмаса керак бу бахсда. Янаям, бу – АПЛ. “Халл Сити” қилган иш такрорланиб қолиш эҳтимоли йўқмас.

“СА” тахмини: “Сандерленд” 30% - 70 % “Челси”


14-тур ўйинлари:

3 декабрь.  КРИСТАЛ ПЭЛАС : ВЕСТ ХЭМ
“СА” тахмини: “Кристал Пэлас” 45% - 55% “Вест Хэм”

4 декабрь.  АРСЕНАЛ : ХАЛЛ СИТИ
“СА” тахмини: “Арсенал” 70 % - 30 % “Халл Сити”

4 декабрь.  ЛИВЕРПУЛЬ : НОРВИЧ
“СА” тахмини: “Ливерпуль” 65% - 35% “Норвич”

4 декабрь.  МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД : ЭВЕРТОН
“СА” тахмини: “МЮ” 55% - 45%“Эвертон”

4 декабрь.  САУТГЕМПТОН : АСТОН ВИЛЛА
“СА” тахмини: “Саутгемптон” 60 % –40% “Астон Вилла”

4 декабрь.  СТОК СИТИ : КАРДИФФ СИТИ
“СА” тахмини: “Сток Сити” 50% – 50% “Кардифф”

4 декабрь.  САНДЕРЛЕНД : ЧЕЛСИ
“СА” тахмини: “Сандерленд” 30% - 70 % “Челси”

4 декабрь.  СУОНСИ : НЬЮКАСЛ
“СА” тахмини: “Суонси” 45%–55%“Ньюкасл”

4 декабрь.  ВЕСТ БРОМВИЧ : МАНЧЕСТЕР СИТИ
“СА” тахмини: “Вест Бромвич” 45%–55%“Сан.Сити”


Турнир жадвали:

#ЖамоаЎЮДМУГ - ЎГТ-НОчк
1Arsenal13101227 - 101731
2Chelsea1383224 - 111327
3Manchester City1381437 - 122525
4Liverpool1373325 - 16924
5Everton1366121 - 13824
6Newcastle United1372419 - 18123
7Southampton1364316 - 10622
8Manchester United1364322 - 17522
9Tottenham Hotspur1363411 - 14-321
10Hull City1352612 - 16-417
11Aston Villa1344513 - 14-116
12West Bromwich Albion1336415 - 16-115
13Swansea City1343617 - 19-215
14Norwich City1342711 - 23-1214
15West Ham United1334612 - 14-213
16Stoke City1334612 - 18-613
17Cardiff City1334611 - 20-913
18Fulham1331911 - 24-1310
19Sunderland132298 - 24-168
20Crystal Palace1321107 - 22-157


Аброр ҚОДИРОВ тайёрлади

Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook