Latest news

10 jul 15:45
News

“Анжи” Кокориннинг трансферини расман эълон қилди

“Анжи” ва “Динамо” клублари, ҳужумчи Александр Кокориннинг Доғистон клубига ўтиши бўйича якуний келишувга эришишди.

Яқин кунларда 22 ёшли Россия терма жамоаси ўйинчиси махачқалъаликлар таркибига бориб қўшилади, дея хабар берди “Анжи” клубининг расмий сайти.

Кокориннинг шартномаси муддати ва шартлари ойдинлаштирилмаган.

Аввалроқ ҳужумчи “Анжи” билан йиллик 4 млн евро маошли узоқ муддатли шартнома тузганлиги, ва трансфер Доғистонликларга 19 млн еврога тушганлиги хабар қилинганди.

“Александр бизнинг клуб аъзосига айланганидан хурсандмиз. Шубҳасиз, унинг кучига умид қиламиз ва у бизнинг клубимизда ўз истеъдодини намойиш қилади деб умид қиламиз!”, - деб баёнот берди “Анжи” клуби бош директори Айваз Казиаҳмедов.

Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook