13 apr 09:33
News

Анхель Ди Мария: «Биз тўғри йўлдамиз, шу руҳда давом этишимиз зарур»

«Реал» фтуболчиси Анхель Ди Мария жамоасининг иккинчи ўринга кўтарилиб олиши ва Кубок финали ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Биз "Барселона" ҳақида эмас, ўзимиз ҳақимизда ўйлаяпмиз. Примьерода озгина муваффақиятсизликларни бошдан ўтказдик. Энди эса барчаси жойига тушмоқда.

Олдимизда юқори савияда ўтказишимиз лозим бўлган Испания Кубоги финали турибди.

Испания кубоги финали бошқа ўйинлардан катта фарқ қилади. "Барса" ўзининг энг яхши ўйинини кўрсатиш учун майдонга тушади. Биз эса ўзимизнинг вазифамизни бажарамиз. Биз тўғри йўлдамиз. Шу рухда давом этишимиз керак», – деб айтиб ўтди Ди Мария.

Эслатиб ўтамиз, Испания кубоги финали 16-апрель куни бўлиб ўтади.
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook