Latest news

15:44Миржалол Қосимов: "Шавкат Миромонович билан ютуқларимиз давом этади"0 15:31Олий лига-2016. Энг яхши легионер ким? 18 15:26France Football 12 декабрь куни "Олтин тўп" эгаси номини эълон қилади14 15:25Olamsport: Таэквондочиларимиздан 34 та медаль, Францияга Ф-1 қайтди ва бошқа хабарлар0 15:21France Football 12 декабря назовёт обладателя «Золотого мяча»0 14:47Ибрагимович ва Рохо дисквалификациядан қутилиб қолишди2 14:47Златан Ибрагимович и Маркос Рохо избежали дисквалификации0 14:32Олий лига-2016. Энг ёш гол урган футболчи - Ислом Рашидхонов 4 14:16Пасторе, Рабио ва Верратти "Лудогорец"га қарши баҳсда ПСЖга ёрдам бермайди1 14:16Пасторе, Рабио и Верратти не помогут «ПСЖ» в матче с «Лудогорцем»0 14:07Алишер Азизов: “Обод" хорижда йиғин ўтазади”4 14:05Английские топ-клубы интересуются Андре Силвой0 13:53Бундеслига. 13-турнинг энг яхши футболчиси - Марко Ройс5 13:48Хуммельс "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкин бўлганини тан олди1 13:41Олий лига-2016. Майдонга тушган энг ёш футболчи - Георгий Аҳмедов 10

16 nov 12:54
News

"Андижон"дан янада дадилликни кутамиз

Мана юртимизда футбол мавсумини ҳам якунлаб олдик. Мавсум давомида "Бунёдкор"га осон бўлди деб бўлмайди.
Чунки унинг ортидан "Локомотив" ва "Насаф" жамоалари чемпионни изма-из таъқиб қилиб келишди. Қолган жамоалар ҳам етакчиларга қарши ўйинларда ўзларини йўқотиб қўймадилар. Дадиллик билан тўп сурдилар. Лекин бундай дадилликни "Андижон" жамоасида кўрмадим. Биринчи лигадан олий лигага кайтишга муваффақ бўлган "Андижон" "қалдирғочлар"га қарши ўйинда заиф томонларини очиб берди десак муболаға бўлмайди. Азамат Абдураимов шогирдлари ўйинда ҳар томонлама енгилишди. Ўйин шоу бўлгани учун дуранг натижа қайд этилгандир. Аммо жамоа бу кетишда олий лигада ўз олдига қўйган мақсадига ета олмайди. Тўғри, мавсум энди тугади, футболчиларда чарчоқ аломатлари сезилди дейишингиз мумкин. Аммо андижонликлар ўз ўйинларини кучайтиришга эришмасалар муваффақият қозона олмайдилар. Энг биринчи навбатда ҳимоя ва ҳужум чизиғини кучайтириш керак. Ҳимояда жамоа кўплаб хатоларга йўл қўймокда.

Биринчи лигада "Андижон" кам гол ўтказиб юборди дейишингиз мумкин. Аммо жамоаларнинг кучига ҳам эътибор қаратиш лозим. Биринчи лига баҳслари давомида нисбатан кучсиз жамоаларга қарши кечган баҳсларда "бургутлар" ортиқча қийинчиликка дуч келишмади. Кўплаб голлар киритди. Бу улар учун одатий ҳолга айланиб колган эди. Битта ўйин билан жамоанинг заиф ҳимоя чизиғини кўришга муваффақ бўлдим. Тажрибали ҳимоячиларни жалб этиш орқали жамоа фақат ютиши мумкин. Кейинги масала бу ҳужум чизиғи. Бу масалани бош мураббий ижобий ҳал этиши тарафдориман. Жамоада олдинда туп сурадиган ягона тажрибали ҳужумчи бу Лочин Солиевдир. Бу ҳужумчи биринчи лига баҳсларида тўпурарлик маҳоратини яна кўрсатиб берди. Жамоанинг энг кўп гол урган ҳужумчисига шерик сифатида маҳоратли ўйинчиларни жалб этиш керак. Шунда клуб олий лигада ўз мақсадига етиши мумкин.

Ҳозирда "Андижон"да ёшларга куп эътибор қаратиляпти. Жамоанинг аксарият ўйинчилари ёшлардан иборат. Бу албатта қувонарли ҳолат. Азамат Абдураимов ҳам ўз интервьюларида олий лигада ёшларга таянамиз деб кўп таъкидламокда. Бу ҳам тўғри. Энди жамоага легионер футболчиларни таклиф этишга эътиборни қаратиш керак. Қаердаги легионер эмас, жамоа учун фойда келтирадиган тажрибали легионер керак.

Хулоса килиб айтадиган бўлсам, жамоа ўз олдига мақсад қўяр экан, унга етишиш учун катта меҳнат қилиши талаб этилади. Шундай экан жамоани рақобатбардош қилиб шакллантиришга бел боғлаётган мураббийга омад тилаб қоламиз.

Фарғонадан Комилжон Икромов
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook